Sayt test rejimida ishlamoqda

Боронов Бобур Фарходовичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёғ-мой маҳсулотлари ҳисоби методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Iqt441.
Илмий маслаҳатчи: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Пардаев Абдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғ-мой маҳсулотлари ҳисоби методологиясини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳисоб сиёсатига ёғ-мой маҳсулотларининг ишлаб чиқаришдаги аҳамиятлилигидан келиб чиқиб 2810-«Асосий маҳсулотлар», 2820-«Ёндош маҳсулотлар»,  2830-«Ёрдамчи маҳсулотлар» номли счётларни киритиш асосида бухгалтерия ҳисобининг ахборот имкониятини ошириш асосланган;
ёғ-мой саноати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини «хом ашёга бирламчи ишлов бериш – тозалаш – ҳидсизлантириш – қадоқлаш» занжирида ташкил қилиш ва таннархини белгилаш асосланган;
пахта техник чигитига ишлов беришда комплекс ишлаб чиқариш харажатларини асосий технологик жараёнлар бўйича бўлиниш нуқталарини белгилаш асосида асосий ва ёндош маҳсулотлар таннархини сотиш баҳоларига мутаносиб равишда аниқлаш асосланган;
умумишлаб чиқариш харажатларини биринчи босқичда режали таннарх бўйича ишлаб чиқариш бўлимларига мутаносиб тақсимлаш, иккинчи босқичда асосий ва ёндош маҳсулотларга бевосита харажатларнинг ҳақиқий қиймати бўйича қайта тақсимлаш орқали ёғ-мой маҳсулотлари таннархига олиб боришнинг икки поғонали тизими таклиф этилган;
ёғ-мой саноати корхоналарида асосий ва ёндош маҳсулот турлари бўйича сотишдан олинган ялпи тушум, харидорлардан қайтган маҳсулотлар, сотишда берилган чегирмалар, сотишдан олинган соф тушум, сотиш таннархи, сотишдан ялпи фойда кўрсаткичларини киритиш орқали молиявий ҳисоботларнинг ахборот бериш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда ёғ-мой маҳсулотлари ҳисоби методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳисоб сиёсатига ёғ-мой маҳсулотларининг ишлаб чиқаришдаги аҳамиятлилигидан келиб чиқиб 2810-«Асосий маҳсулотлар», 2820-«Ёндош маҳсулотлар»,
2830-«Ёрдамчи маҳсулотлар» номли счётларни киритиш асосида бухгалтерия ҳисобининг ахборот имкониятини ошириш бўйича таклифи «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг тегишли йўл хариталари, низомлари, буйруқлари ва услубий тавсияларига киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2023 йил 18 январдаги КС/3-29-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга ва тушунчаларга аниқлик киритишга хизмат қилган. Натижада ёғ-мой маҳсулотларини ҳисобда тўғри акс эттиришга, таннарх объектларини аниқлашга ҳамда ахборотларнинг ишончлилиги ва реаллигини таъминлашга хизмат қилган;
ёғ-мой саноати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини «хом ашёга бирламчи ишлов бериш – тозалаш – ҳидсизлантириш – қадоқлаш» занжирида ташкил қилиш бўйича таклифи «Ёғгар» АЖ томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган («Ёғгар» АЖнинг 2023 йил 18 январдаги 11-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши пахта техник чигитидан тайёрланадиган ёғ-мой маҳсулотларининг таннархини ишлаб чиқаришнинг технологик босқичлари асосида ҳаққоний шакллантириш имконини берган. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичида ёғ-мой маҳсулотлари таннархини тезкор аниқлаш орқали уларни қайта ишлаш тўғрисида муҳим бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида раҳбариятни аниқ, ишончли ва текзор ахборотлар билан таъминлашга хизмат қилган. Натижада корхона
2022 йилда қўшимча 1,7 млрд сўм даромад олишга эришган;
пахта техник чигитига ишлов беришда комплекс ишлаб чиқариш харажатларини асосий технологик жараёнлар бўйича бўлиниш нуқталарини белгилаш асосида асосий ва ёндош маҳсулотлар таннархини сотиш баҳоларига мутаносиб равишда аниқлаш бўйича таклифи «Каттақўрғон ёғ-мой» АЖ томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган («Каттақўрғон ёғ-мой» АЖнинг 2023 йил 7 январдаги 1/8-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши биргаликда ишлаб чиқариш жараёнининг бўлиниш нуқталарини тўғри аниқлаш ва харажатларни ҳисоблаш натижасида бошқарувга маҳсулотларни бўлиниш нуқталарида сотиш ёхуд уларни қайта ишлашни давом эттириш юзасидан самарали қарорлар қабул қилиш учун шаффоф ва ишончли ахборот тизими ишлаб чиқилган. Натижада жамиятда 3 турдаги асосий маҳсулотларни қайта ишлаш орқали сотиш рентабеллиги ўтган йилга нисбатан 2 фоизга ошган;
умумишлаб чиқариш харажатларини биринчи босқичда режали таннарх бўйича ишлаб чиқариш бўлимларига мутаносиб тақсимлаш, иккинчи босқичда асосий ва ёндош маҳсулотларга бевосита харажатларнинг ҳақиқий қиймати бўйича қайта тақсимлаш орқали ёғ-мой маҳсулотлари таннархига олиб боришнинг икки поғонали тизими бўйича таклифи «Қарши ёғ-экстракция» АЖ, «Ёғгар» АЖ ва «Каттақўрғон ёғ-мой» АЖлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган («Қарши ёғ-экстракция» АЖнинг 2023 йил 26 январдаги 6-сон, «Ёғгар» АЖнинг 2023 йил 18 январдаги 11-сон, «Каттақўрғон ёғ-мой» АЖнинг 2023 йил 7 январдаги 1/8-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида умумишлаб чиқариш харажатларининг ёғ-мой маҳсулотлари таннархига тақсимлашнинг услубий тартиби осонлашган ҳамда бошқарув ходимлари учун умумишлаб чиқариш харажатларининг тайёр маҳсулотлар таннархи таркибидаги улушини таҳлил қилиш орқали харидоргир нарх сиёсатини юритиш ва унинг таъсирчанлигини ошириш имконини берган;
ёғ-мой саноати корхоналарида асосий ва ёндош маҳсулот турлари бўйича сотишдан олинган ялпи тушум, харидорлардан қайтган маҳсулотлар, сотишда берилган чегирмалар, сотишдан олинган соф тушум, сотиш таннархи, сотишдан ялпи фойда кўрсаткичларини киритиш орқали молиявий ҳисоботларнинг ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сон қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 6 апрелдаги 35-03-34/23-04-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилганлиги корхоналарда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоботларни тузишга, молиявий натижаларини ҳисоботда шаффоф акс эттиришга имкон берган. Ёғ-мой саноати корхоналарида ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорини корхоналарда ижросини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish