Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганов Шуҳрат Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагог кадрлар онгида академик эркинлик ғоясини шакллантиришнинг ижтимоий-тарбиявий асослари”, 13.00.01– Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/344.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
Илмий раҳбарнинг фамиляси, исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагог кадрлар онгида академик эркинлик ғоясини шакллантиришнинг ижтимоий-тарбиявий аҳамиятини педагогик тажрибалар асосида тадқиқ қилиш ва таълимда қўлланилишини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“академик эркинлик” тушунчасининг ижтимоий ва шахсга йўналтирилган изчил инновацион таълимнинг барқарорлаштирувчи, уйғунлаштирувчи ва баҳоловчи педагогик мезонлари, тарихий тажриба, одоб-ахлоқ, маънавий эҳтиёж каби субстансионал негизлари ҳамда таълим соҳаси инфратузилмаларини такомиллаштиришнинг замонавий эпистемологик асослари очиб берилган;
ривожланган давлатларда академик эркинлик ғоясининг шаклланишининг антропопедагогик асослари ва педагогик фасилитациянинг қулайлаштириш тамойилларини консептуал алоқадорлиги аниқлаштирилган;
академик эркинликни қўллаш моделлари билан такомиллаштирилган ўзбек  педагогикасининг қарашлари, ғоялари ва йўналишлари тузилмаси шакллантирилиб, ёшларнинг билим ва  тафаккурини юксалтиришнинг креатив ва эпистемологик асослари очиб берилган.
Янги Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш консепсиясининг стратегик моҳияти асосланиб, академик эркинликни таъминлашнинг этносоциал жиҳатлари ҳамда  таълим олувчиларнинг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг акмеологик мезонлари (мотивасия, шахсий-касбий сифатлар, ўзини-ўзи бошқариш, рефлексивлик, креативлик) таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда академик эркинликни таъминлаш ва бу борада Янги Ўзбекистонда тўпланган педагогик тажрибаларни умумлаштириш ва тарбиявий аҳамиятини таълимда қўлланилишини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари асосида:
“академик эркинлик” тушунчасининг ижтимоий ва шахсга йўналтирилган изчил инновацион таълимнинг барқарорлаштирувчи, уйғунлаштирувчи ва баҳоловчи педагогик мезонлари, тарихий тажриба, одоб-ахлоқ, маънавий эҳтиёж каби субстансионал негизлари ҳамда таълим соҳаси инфратузилмаларини такомиллаштиришнинг замонавий эпистемологик асослари “Касбий маънавият” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосида берилган 68-782 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагог кадрлар онгида академик эркинлик ғоясини шакллантиришнинг ижтимоий-тарбиявий асосларининг педагогик механизмлари ривожлантирилган;
ривожланган давлатларда академик эркинлик ғоясининг шаклланишининг антропопедагогик асослари ва педагогик фасилитациянинг қулайлаштириш тамойилларини консептуал алоқадорлигини  аниқлаштиришга доир тавсиялардан Республика ёшлар маркази Хоразм вилоят бўлинмасининг  “Хоразм вилоятида ёшлар дафтарига кирган ёшларни, банд бўлмаган ёшларни ва ижтимоий ҳимояга эхтиёжманд оила фарзандларини касб-ҳунар, илм-фан тўгаракларида ўқитишни ташкил қилиш” (2018-2021-й.й.) мавзусидаги амалий лойиҳани “Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш технологияси” қисмини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2055/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар онгида академик эркинлик ғоясини шакллантиришда тўпланган тарихий-тарбиявий, этнопедагогик тажрибалар, миллий менталитет, турмуш тарзини ривожлантирилишига эришилган;
Янги Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш консепсиясининг стратегик моҳияти асосланиб, академик эркинликни таъминлашнинг этносоциал жиҳатлари ҳамда  таълим олувчиларнинг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг акмеологик мезонлари (мотивасия, шахсий-касбий сифатлар, ўзини-ўзи бошқариш, рефлексивлик, креативлик) таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид назарий ғоялар “Касбий маънавият” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосида берилган 68-782 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни академик эркинлиги шаклланиб, таълим жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish