Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Фаррух Болтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал таълим технологиялари асосида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Чақириққача ҳарбий таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3160.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хасанбаев Хабибулло Хакимбек ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виртуал таълим технологиялари асосида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанидан рақамли таълим технологиялари воситасида график ахборотли, танқидий фикрлашга ахборот-коммуникасион технологияларни ривожлантиришга оид компетенсияларининг дидактик омиллари виртуал технологиялари тенденсияларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
Чақириққа қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва унинг методикаси фанини ўқитиш орқали талабаларни интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ташкилий ва амалий жараёнларни амалга оширишнинг ўқув-методик таъминоти виртуал амалий машғулотларнинг имкониятлари  (тушунчали, визуал-тақдимотли ва динамик ўзгарувчи) ҳамда баҳолаш (фаолиятли, когнитив, мотивацион) мезонлари сунъий интеллектга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитишни виртуал таълим технологияларидан фойдаланиб такомиллаштириш модели визуал дастурлаш муҳити орқали онлайн веб платформа ишлаб чиқиш асосида таълимий ахборотларни модернизациялаш шаклларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
Чақириққа қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва унинг методикаси фанини виртуал реаллик қонуниятлари асосида ўқитишга қаратилган аудио ва визуал материалларни компютер муҳитида ҳис қилиш жараёнининг мазмунли-технологик компонент орқали ўқитиш услубиётида виртуалчқбт.уз таълим платформасидан фойдаланиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Чақириққача ҳарбий таълим” таълим йўналиши талабаларини ўқитишда виртуал таълим технологиясидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида  талабаларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанидан рақамли таълим технологиялари воситасида график ахборотли, танқидий фикрлашга ахборот-коммуникасион технологияларни ривожлантиришга оид компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик омиллари виртуал технологиялари тенденсияларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Чақириққача бошланғич тайёргарликни ўқитишда ахборот-камуникацион технологиялари фанидан амалий машғулот топшириқларини бажариш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябр санасидаги 388-сон буйруғи, 388-367 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарликнинг ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган;
Чақириққа қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва унинг методикаси фанини ўқитиш орқали талабаларни интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ташкилий ва амалий жараёнларни амалга оширишнинг ўқув-методик таъминоти виртуал амалий машғулотларнинг имкониятлари  (тушунчали, визуал-тақдимотли ва динамик ўзгарувчи) баҳолаш (фаолиятли, когнитив, мотивацион) мезонлари сунъий интеллектга устуворлик бериш  асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Олий таълим муассалари ҳарбий таълим факулътетларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2023-йил 3-апрел санасидаги 10/579-сон маълумотномаси). Натижада, “виртуалчқбт.уз” номли платформа Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларини инновацион касбий фаолиятга таёрлашда хизмат қилган;
Чақириққа қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва унинг методикаси фанини виртуал реаллик қонуниятлари асосида ўқитишга қаратилган аудио ва визуал материалларни компютер муҳитида ҳис қилиш жараёнини мазмунли – технологик компонент орқали ўқитиш услубиёти виртуалчқбт.уз таълим платформасидан фойдаланишга доир тавсиялар “Чақириққача бошланғич тайёргарликни ўқитишда ахборот-камуникацион технологиялари фанидан амалий машғулот топшириқларини бажариш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябр санасидаги 388-сон буйруғи, 388-367 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларини бўлажак касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни виртуал реаллик қонуниятларига асосан такомиллаштиришга эришилган.
     

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish