Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Мусурмонқул Достоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и номи): “Ёшлар онгида табиатга эстетик муносабатни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal348.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Айматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Тилавов Уктамжон Ғуломович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педогогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар онгида табиатга эстетик муносабатни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалаларини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий табиатшунослик консепсиясининг синергетик ёндашув (мураккаблик, тизимлилик, ночизиқлилик)га асосланган тамойиллари бугунги глобал экологик беқарорлик шароитида ёшларда экотизимга нисбатан ратсионал муносабатни шакллантириш омили эканлиги исботланган;
ёшлар экологик онги, маданияти ва экоестетик дунёқарашини юксалтиришда таълим-тарбия тизимига конструктив таъсир этувчи когнитив ёндашувнинг праксиологик жиҳатларини такомиллаштириш зарурияти асосланган;
табиат гўзалликларини инсон томонидан бадиий-эстетик идрок этишнинг гедонистик-ҳузур ҳаловат, утилитар-амалий-оқилона, расионал-умуместетик асослари аниқланган;   
табиий ресурсларни ўзлаштиришнинг экотуризм, экокоммуникасия, саёҳат обектлари каби эстетик шакллари даврлаштирилиб, инсонни табиатга нисбатан эстетик муносабатининг динамик хронологияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар онгида табиатга эстетик муносабатни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалаларини такомиллаштириш доирасида ишлаб чиқилган ижтимоий-сиёсий таклифлар асосида:
замонавий табиатшунослик консепсиясининг синергетик ёндашув (мураккаблик, тизимлилик, ночизиқлилик)га асосланган тамойиллари бугунги глобал экологик беқарорлик шароитида ёшларда экотизимга нисбатан ратсионал муносабатни шакллантириш омили эканлигига оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган дастурий вазифаларни самарали амалга оширишга йўналтирилган “Экологик муаммоларни ҳал этишда жамоатчиликнинг ўрни”, “Юрт озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшайлик” ва “Жамоатчилик экологик назорати тизимини такомиллаштириш” каби маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссейнарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий кенгашининг 2022-йил 14-мартдаги 03-40-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг атроф-муҳит муҳофазасига оид билим ва ко'никмаларини ҳосил қилиш, уларнинг эстетик онгини ва тафаккурини сог'ломлаштиришда табиатга эстетик муносабатни такомиллашишига хизмат қилган;
ёшлар экологик онги, маданияти ва экоестетик дунёқарашини юксалтиришда таълим-тарбия тизимига конструктив таъсир этувчи когнитив ёндашувнинг праксиологик жиҳатларини такомиллаштириш заруриятига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлари агентлиги томонидан амалга оширилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фойдаланган (Ўзбекистон Ёшлари агентлигининг 2022-йил 12-апрелдаги 4-13-13-977-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда экологик онг ва эстетик тафаккурни шакллантиришга доир маъруза матнларини яратишда ва тарғибот воситаларининг назарий - методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
табиат гўзалликларини инсон томонидан бадиий-эстетик идрок этишнинг гедонистик-ҳузур ҳаловат, утилитар-амалий-оқилона, расионал-умуместетик асосларига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИВ йўналишига оид Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурининг 18-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 13-июлдаги 02/02-1171-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ёшлари онгида табиатга эстетик муносабатни шакллантиришга хизмат қилган;
табиий ресурсларни ўзлаштиришнинг экотуризм, экокоммуникасия, саёҳат обектлари каби эстетик шакллари даврлаштирилиб, инсонни табиатга нисбатан эстетик муносабатининг динамик хронологиясига доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят тетрадиокомпаниясининг 2022 йилда эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” ва “Маънавият кўзгуси” кўрсатувини дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 28-февралдаги 01-11/798-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда табиатга эстетик тафаккурни ривожлантириш ва табиатга эстетик маданият сифатларини ривожлантиришда назаря ва амалёт бирлиги муаммоси изчилликда такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish