Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерназаров Искандар Эргашовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида бўлажак кимё ўқитувчиларини табиий-илмий саводхонлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Ped406.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Яхшиева Зуҳра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдиев Умирбек Бегматович, педагогика фанлари доктори, доцент; Хушвақтова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак кимё ўқитувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё фани ўқитувчиларини халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти халқаро баҳолаш ПИСА тадқиқотидаги (креатив фаолиятли, табиий-илмий) саводхонликни шакллантиришга йўналтирилган  графикли масалалар мазмунига индивидуал мураккабликда сингдириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида ривожлантириш методикаси самарадорлигини табиий-илмий саводхонлик компетенсияларини (ҳодисаларни илмий жиҳатдан тушунтириш, маълумотлар ва далилларни илмий талқин қилиш, илмий тадқиқотларни лойиҳалаш ва баҳолаш) яхлит тарзда шакиллантириш каби методик шарт шароитлари топшириқларни когнитив даражалар бўйича корреляциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини касбий фаолиятига тайёрлашнинг методик тизими таълимнинг интерактив муҳитига мослашувчанлигини барқарорлаштирувчи адаптив ва амалий йўналганлик тамойилларини талабаларнинг мустақил фаолияти мазмунига продуктив барқарорликда киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлаш методикаси халқаро баҳолаш дастурларига тайёрлашнинг ноанъанавий ёндашуви ва илмий компетентлиги (билиш, тушуниш, амалда қўллаш, тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказиш, таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш, шахсий ва касбий фаолиятида қўллаш)ни ривожлантириш механизмини интенсив барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг табиий-илмий саводхонлигини халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотининг дидактик тизими креатив топшриқларни тузишга ўргатувчи усулларни касбий йўналган график-дизайнли топшириқлар билан мақбул комбинасияларда оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида бўлажак кимё ўқитувчиларини табиий-илмий саводхонлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак кимё фани ўқитувчиларини халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти халқаро баҳолаш ПИСА тадқиқотидаги (креатив фаолиятли, табиий-илмий) саводхонликни шакллантиришга йўналтирилган  графикли масалалар мазмунига индивидуал мураккабликда сингдиришга оид таклифларидан “Узлюксиз таълим дастурлари”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2021-йил 9-ноябрдаги 03-3664-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган дастур ва модел асосида бўлажак кимё ўқитувчилари ва ўқувчиларнинг функсионал ва табиий-илмий саводхонлиги шакллантирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида ривожлантириш методикаси самарадорлигини табиий-илмий саводхонлик компетенсияларини (ҳодисаларни илмий жиҳатдан тушунтириш, маълумотлар ва далилларни илмий талқин қилиш, илмий тадқиқотларни лойиҳалаш ва баҳолаш) яхлит тарзда шакиллантириш каби методик шарт шароитлари топшириқларни когнитив даражалар бўйича корреляциясини таъминлашга оид амалий таклиф ва тавсиялардан А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ ин Бремен ин Германй ташкилотининг иш фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ, Стресеманнстраßе 29 28207 Бремен Датум 16.02.2023). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчилари келажакдаги касбий фаолиятида ўқувчиларнинг табиат ҳодисаларининг илмий изоҳлашда табиатшунослик саводхонлигининг гносеологик муаммоларини ҳал қилишда фанларнинг асинхрон интеграцияси асосидаги топшириқлар ёрдамида тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган.
бўлажак кимё ўқитувчиларини касбий фаолиятига тайёрлашнинг методик тизими таълимнинг интерактив муҳитига мослашувчанлигини барқарорлаштирувчи адаптив ва амалий йўналганлик тамойилларини талабаларнинг мустақил фаолияти мазмунига продуктив барқарорликда киритиш ҳамда бўлажак кимё ўқитувчиларини халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлаш методикаси халқаро баҳолаш дастурларига тайёрлашнинг ноанъанавий ёндашуви ва илмий компетентлиги (билиш, тушуниш, амалда қўллаш, тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказиш, таҳлил қилиш, ижодий фикрлайш, шахсий ва касбий фаолиятида қўллаш)ни ривожлантириш механизмини интенсив барқарорлигини таъминлашга доир тавсияларидан  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли 68-235-сон маълумотномаси). Натижада, модел ёрдамида талабаларининг илмий-амалий компетентлиги, табиий-илмий саводхонлиги ривожлантирилган;
талабаларнинг табиий-илмий саводхонлигини халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотининг дидактик тизими креатив топшриқларни тузишга ўргатувчи усулларни касбий йўналган график-дизайнли топшириқлар билан мақбул комбинасияларда оптималлаштиришга доир таклиф  асосида Миллий ўқув дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузиридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 31-мартдаги 01/11-01/9-192-сон маълумотномаси). Натижада, таълим олувчиларни илмий ва амалий компетенсияларни ва креатив фаолиятини шакллантиришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish