Sayt test rejimida ishlamoqda

Саиджалолов Саидафзал Саидханбаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳмуд Замахшарийнинг “Руусул-масаил“ асарида ҳанафий мазҳаби талқини”. 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar.52.
Илмий раҳбар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Ахаджон Ахмеджанович, тарих фанлари доктори, профессор; Лутфиллаев Ҳамидилло Муродиллаевич, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд Замахшарийнинг “Руусул-масаил” асарида ҳанафий мазҳаби талқинини илмий асосда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳмуд Замахшарийнинг “Руусул-масаил” асаридаги 406 та фиқҳий масалада ҳанафийлар ёндашувини عندنا – “бизнинг наздимизда”  деб тақдим қилишига асосланган ҳолда алломанинг фиқҳ илмида  ҳанафий мазҳаби вакили экани исботланган;
Х-ХИИ асрларда Хоразмшоҳлар давлатида ҳанафий ва шофеий мазҳаби вакиллари фаолият юритишига қарамай, Замахшарийдек ўз даврининг етакчи олимлари қиёсий фиқҳшуносликка оид “Руусул-масаил” (رؤوس المسائل), Абул-Лайс ас-Самарқандий “Мухталаф ар-ривоя” (مختلف الرواية), Абу Зайд ад-Дабусий “Таъсис ан-назар” (تأسيس النطر) асарларида ҳанафий мазҳабини қўллаб-қувватлагани боис минтақада  ҳанафийлик мустаҳкам мақомга эга бўлгани далилланган;
“Руусул-масаил” ҳанафийликнинг машҳур асарлардан “Туҳфа ал-фуқаҳо” (تحفة الفقهاء),  “Бадайиъ-ас-санайиъ” (بدائع الصنائع), “Канз ад-дақоиқ” (كنز الدقائق), “Ал-Ҳидая” (الهداية), “Кифоя”  (الكفاية) асарлари билан солиштирилганда унинг  “Бадайиъ”даги  ёндашувга яқин экани “Қиблани аниқлаш”ни ифода қилувчи 49-масала, “Вафот этган кишидан закот соқит бўлиши”га бағишланган 104-масала, “Касал инсон бой бўлса-да, унга ҳаж вожиб бўлмаслиги” борасидаги  137-масалалар асосида исботланган.
“Руусул-масаил”даги  (رؤوس المسائل)  “Балоғатга етмаган боланинг бирор мажбуриятни тан олиши” (إقرار) ҳақидаги  218-масала, “Мусулмон киши ва зиммий муносабатлари”га бағишланган (ذمي) 228-масала, “Мабтута (مبتوتة) - ажрашиш жараёнида эри вафот этган аёлнинг мерос олиши”ни ифода қилувчи 291-масала, “Мукотаб – (مكاتب) ва қул киши (رقبة)ни озод қилиш (عتق)” борасидаги 299, 300, 301 ва 397-масалаларда ҳанафий мазҳабининг ёндашуви бошқа мазҳабларга нисбатан бағрикенг экани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Маҳмуд Замахшарийнинг “Руусул-масаил“ асарида ҳанафий мазҳаби талқини” мавзусида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Маҳмуд Замахшарийнинг “Руусул-масаил” асаридаги 406 та фиқҳий масалада ҳанафийлар ёндашувини عندنا – “бизнинг наздимизда”  деб тақдим қилишига асосланган ҳолда алломанинг фиқҳ илмида  ҳанафий мазҳаби вакили экани исботланган тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида  тайёрланган «Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси» номли китобнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 18-майдаги 02/239-сон маълумотномаси). Натижада, китоб Маҳмуд Замахшарий фаолиятига оид миллий ва хорижий миқёсдаги сўнгги тадқиқотларда аниқланган янги маълумотлар билан бойитилган;
“Руусул-масаил” ҳанафийликнинг машҳур асарлардан “Туҳфа ал-фуқаҳо” (تحفة الفقهاء),  “Бадайиъ-ас-санайиъ” (بدائع الصنائع), “Канз ад-дақоиқ” (كنز الدقائق), “Ал-Ҳидая” (الهداية), “Кифоя”  (الكفاية) асарлари билан солиштирилганда унинг  “Бадайиъ”даги  ёндашувга яқин экани “Қиблани аниқлаш”ни ифода қилувчи 49-масала, “Вафот этган кишидан закот соқит бўлиши”га бағишланган 104-масала, “Касал инсон бой бўлса-да, унга ҳаж вожиб бўлмаслиги” борасидаги  137-масалалар асосида исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида имом-хатиблар учун  ташкил қилинган ўқувларда “Исломдаги мазҳаблар ва оқимлар” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 19-майдаги  1527-сон маълумотномаси). Натижа диний соҳа вакиллари учун ташкил қилинадиган малака ошириш ўқувларида тингловчиларнинг исломдаги мазҳаблар, хусусан, ҳанафий мазҳабининг моҳияти борасидаги билимлари кенгайишига хизмат қилган;
 Х-ХИИ асрларда Хоразмшоҳлар давлатида ҳанафий ва шофеий мазҳаби вакиллари фаолият юритишига қарамай, Замахшарийдек ўз даврининг етакчи олимлари қиёсий фиқҳшуносликка оид “Руусул-масаил” (رؤوس المسائل), Абул-Лайс ас-Самарқандий “Мухталаф ар-ривоя” (مختلف الرواية), Абу Зайд ад-Дабусий “Таъсис ан-назар” (تأسيس النطر) асарларида ҳанафий мазҳабини қўллаб-қувватлагани боис минтақада  ҳанафийлик мустаҳкам мақомга эга бўлгани далиллангани борасидаги илмий хулосалар «Исломдаги йўналишлар ва мазҳаблар» дарслиги, “Исломдаги мазҳаблар ва оқимлар” ва “Динлардаги оқимлар ва секталар” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 19-майдаги  02-03/3883-сон маълумотномаси). Натижа “Исломдаги мазҳаблар ва оқимлар”, “Мазҳабларни қиёсий ўрганиш”, “Марказий Осиёда фиқҳ илми тараққиёти”, “Ҳанафий мазҳаби таълимоти”, “Марказий Осиё мутафаккирлари” фанларини илмий, ўқув-услубий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Руусул-масаил”даги (رؤوس المسائل) “Балоғатга етмаган боланинг бирор мажбуриятни тан олиши” (إقرار) ҳақидаги  218-масала, “Мусулмон киши ва зиммий муносабатлари”га бағишланган (ذمي) 228-масала, “Мабтута (مبتوتة) - ажрашиш жараёнида эри вафот этган аёлнинг мерос олиши”ни ифода қилувчи 291-масала, “Мукотаб – (مكاتب) ва қул киши (رقبة)ни озод қилиш (عتق)” борасидаги 299, 300, 301 ва 397-масалаларда ҳанафий мазҳабининг ёндашуви бошқа мазҳабларга нисбатан бағрикенг экани асослангани хусусидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-5186-сон қарорига 1-илова "Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш" бўйича тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 18- майдаги 08-17/438-сон маълумотномаси) Натижа буюк алломаларимиз  ижодидаги бағрикенглик ғояларини аҳоли, хусусан, ёшлар орасида тарғиб қилишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish