Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Барот Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саҳиҳул Бухорий”га ҳанафий мазҳаби асосида ёзилган шарҳлар таҳлили (“Умдатул қорий” асари мисолида). 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Isl54.
Илмий раҳбар: Зиёдов Шовосил Юнусович, тарих фанлар доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Аширбек Курбанович, тарих фанлар доктори; Эшонжонов Бахтиёр Илҳомович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Умдатул қорий” асарининг ҳанафий мазҳаби қарашларини далиллашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бадруддин Айнийнинг “Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري)га ёзган шарҳи “عمدة القارى” (Умдатул қорий)нинг ишончлилик даражаси, унинг Имом Бухорийга шогирдлиги Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрийдан уч йўл (Абу Ҳайсам Кашмиҳиний, Абу Муҳаммад Сарахсий, Абу Али ибн Шибавайҳ) ва ҳар бир йўлда саккиз нафар узлюксиз ва ишончли шайхлар санади мавжудлиги орқали исботланган;
ХИВ аср Мисрда Мамлук султони Ашраф Шаъбон даврида Имом Бухорий меросига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилиши натижасида “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” (الجامع الصحيح)ни ўрганиш амалиёти кенг татбиқ этилиб, Қоҳирадаги султон қароргоҳи ва марказий масжидларда рамазон ойида Қуръон хатми сингари “Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري)ни хатм қилиш анъанаси жорий этилгани аниқланган;
Бадруддин Айний “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” (الجامع الصحيح)ни ўқитишда алоҳида услуб ва мактабга асос солганлиги унинг ҳанафийликка асосланган “Айний мадрасаси” (مدرسة العينى)ни ташкил этиб, унда ҳадисларни ёдлаш, шарҳлаш ва қиёсий таҳлил қилиш методини жорий этгани мисолида очиб берилган;
Бадруддин Айний “Умдатул қорий” (عمدة القارى) асаридаги ҳадисларнинг ҳукмий маъноларини батафсил ёритиш мақсадида, йигирмата мезон “ҳадисларнинг мавзуга боғлиқлиги” (بيان تعلق الحديث بالترجمة), “ҳадис ровийлари баёни” (بيان رجاله), “ҳадис турлари баёни” (بيان نوع الحديث), “савол-жавоб” (الأسئلة و الأجوبة), “ҳадисдан фиқҳий ҳукм олиш” (استنباط الأحكام الفقهية) ва “ҳадисдан олинган фойда” (فائدة) асосида фиқҳ, грамматика, тилшунослик, манбашунослик жиҳатидан ҳанафий анъанасига мувофиқ шарҳлаганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Саҳиҳул Бухорий”га ҳанафий мазҳаби асосида ёзилган шарҳлар таҳлили (“Умдатул қорий” асари мисолида) бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Бадруддин Айнийнинг “Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري)га ёзган шарҳи “عمدة القارى” (Умдатул қорий)нинг ишончлилик даражаси унинг Имом Бухорийга шогирдлиги Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрийдан уч йўл (Абу Ҳайсам Кашмиҳиний, Абу Муҳаммад Сарахсий, Абу Али ибн Шибавайҳ) ва ҳар бир йўлда саккиз нафар узлюксиз ва ишончли шайхлар санади мавжудлиги хусусидаги илмий хулосалардан Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмаси асосида тайёрланган “Сулосиётул Бухорий” китобида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 8 октябрдаги 02-03/7718-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар ўқувчи ва талабаларда ҳадис илмининг ривожланишига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган;
ХИВ аср Мисрда Мамлук султони Ашраф Шаъбон даврида Имом Бухорий меросига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилиши натижасида “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” (الجامع الصحيح)ни ўрганиш амалиёти кенг татбиқ этилиб, Қоҳирадаги султон қароргоҳи ва марказий масжидларда рамазон ойида Қуръон хатми сингари “Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري)ни хатм қилиш анъанаси жорий этилгани тўғрисидаги илмий хулосалари 2018 йил 5 июндаги 3178-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Имом Бухорий муҳаддислар султони” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2022 йил 13 октябрдаги 760-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар буюк аждодлар илмий-маънавий меросининг асл мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
Бадруддин Айний “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” (الجامع الصحيح)ни ўқитишда алоҳида услуб ва мактабга асос солганлиги унинг ҳанафийликка асосланган “Айний мадрасаси” (مدرسة العينى)ни ташкил этиб, унда ҳадисларни ёдлаш, шарҳлаш ва қиёсий таҳлил қилиш методини жорий этгани мисолида очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган “Ислом тарихи” (Уммавий халифалар даври) ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 13 октябрдаги 01-07/155-сон маълумотномаси). Натижада, ҳадис амалиётига доир масалалар моҳияти кенгроқ очиб берилиб, нотўғри талқин этувчи тоифаларга раддия беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
Бадруддин Айний “Умдатул қорий” (عمدة القارى) асаридаги ҳадисларнинг ҳукмий маъноларини батафсил ёритиш мақсадида, йигирмата мезон “ҳадисларнинг мавзуга боғлиқлиги” (بيان تعلق الحديث بالترجمة), “ҳадис ровийлари баёни” (بيان رجاله), “ҳадис турлари баёни” (بيان نوع الحديث), “савол-жавоб” (الأسئلة و الأجوبة), “ҳадисдан фиқҳий ҳукм олиш” (استنباط الأحكام الفقهية) ва “ҳадисдан олинган фойда” (فائدة) асосида фиқҳ, грамматика, тилшунослик, манбашунослик жиҳатидан ҳанафий анъанасига мувофиқ шарҳлаганлиги хусусидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Халқ мулки” ва “Мавзу” туркум кўрсатувларининг сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 22 август 02-31-1677-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг ҳадис борасидаги билимларининг янада бойишига, муҳаддис алломалар ҳаёти ва фаолиятига доир кенг билимлар шаклланишига хизмат қилган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish