Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонов Ахрорбек Акрамжон ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эьлон

I. Умумий маьлумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дентал имплантация амалиётида компютер моделлаштиришни қўллаш»,
14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3PhD/Tib1952.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Амхадова Малкан Абдрашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Республикаси); Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендиярова номидаги Қозоқ Миллий Тиббиёт университети (Қозоғистон Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Тиш имплантациясининг компютер ёрдамида моделлаштириш ва аньанавий усуллари самарадорлигини ўрганиш ва бахолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гуруҳлар ўртасидаги статистик жиҳатдан муҳим фарқлар implant платформаси (p<0,001), чўққиси (p<0,001) ва имплантнинг бурчак бурчаги (p<0,001) параметрлари бўйича имплантларнинг режалаштирилган ва жарроҳлик амалиётидан кейинги позицияси ўртасида - платформа оғиши I гуруҳ беморлар II гуруҳга нисбатан 4,6 марта, имплант апекс - 3,13  ва бурчаги - 5,57 марта юқори бўлиши рентген текшируви асосида исботланган;
компютерни режалаштириш протоколи суяк топографиясини (4,5 марта), бир вақтнинг ўзида йўналтирилган суяк регенерациясига бўлган эҳтиёжни (1,94 марта), имплант ўлчамлари (узунлиги - 2, 43 марта, диаметри - 1,19 марта) параметрларини анъанавий имплантация протоколига қараганда яхшироқ прогностик салоҳиятга ега еканлиги исботланган;
компютер режалаштириш усулининг прогнозлаш хусусияти ёрдамида жарроҳли амалиётларининг I гуруҳда 92% режалаштирилганидек, ананавий гуруҳда еса 40% ҳолларда режа ўзгартириши исботланган;
олиб борилган сўровномалар асосида операция вақтида беморларда қулайлик ҳисси 1,37 марта юқори, оғриқ 3,5 марта камроқ сезилган, операциядан кейин оғриқ умуман бўлмаган. компютерни режалаштириш усули беморларга кўпроқ операция ичи ва операциядан кейинги қулайликни таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Имплантация  амалиётида жарроҳлик шаблонларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотнинг клиник натижалари асосида:
дентал имплантация амалиётида компютер моделлаштиришни қўллаш орқали турли анатомик хосилаларни ҳисобга олган ҳолда операциянинг травматик омиллари камайиши ва реабилитация жараёнини тезлашиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дентал имплантация  амалиёти учун ишлаб чиқилган жаррохлик шаблонларидан фойдаланиш усули Фаргона вилоят кўп тармоқли стоматологик поликлиникаси (2022-йил 1-апрелдаги далолатнома асосида) ва Тошкент шахар Viva Dental Studio номли стоматологик клиникасида (2022-йил 5-апрелдаги далолатнома асосида) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жаррохлик амалиётида компьютер моделлаштириш орқали аньанавий усулда учраши мумкин бўлган хатоликлар ва асоратларни сонини минималлаштириштиради; • операциядан кейинги реабилитация сифатини оширади; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; • беморларни врач қабулига такрорий қатновлар сонини частотасининг 20–40% гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги жаррохлик усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 4 200 000 сўм иқтисод қилинди. Юқори аниқликда ва кесмаларсиз ўтказилган жаррохлик амалиётидан сўнг беморларда қўшимча дори воситаларга муҳтожликнинг бўлмаслиги, қайта қўриклар сонини камайиши, ўртача аналгетиклар қиймати 32 500 сўм ва ўртача диуретиклар қиймати 47 000 сўм еканлигини ҳисобга олганда 1 нафар 79 500 сўм иқтисод қилинса йилига йиллик иқтисодий курсаткич 397 500 сўмни (5 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 51 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 115 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантация амалиётида компьютер моделлаштиришни қўллаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соглиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси (№:8н-з/368 18.07.2022 й.) тақдим этилган.
дентал имплантация амалиётида компютер моделлаштиришни қўллаш  орқали жарроҳлик амалиёти давомийлиги қисқаришини, шу билан биргаликда дентал имплантларни ўрнатиш вақтидаги бирламчи стабилизациясини таьминлаш осон ва юқори натижадор бўлиши, бу эса беморларда дентал имплантларни осстеоинтеграция кўрсаткичи тез кечиши имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дентал имплантация  амалиёти учун ишлаб чиқилган жаррохлик шаблонларидан фойдаланиш усули Фаргона вилоят кўп тармоқли стоматологик поликлиникаси (2022-йил 1-апрелдаги далолатнома асосида) ва Тошкент шахар Viva Dental Studio номли стоматологик клиникасида (2022-йил 5-апрелдаги далолатнома асосида) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳ стоматолог учун жаррохлик амалиётини давомийлигини қисқартириш; огиз бўшлигига қўйилаётган имплантлар сонини оптималлаштириш; • беморларда ҳаёт сифатини қисқа даврда яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Имплантация  амалиётини олдиндан моделлаштириш асосида беморлар учун танланган ортопедик конструктсияни оддий абатмент асносида режалаштириш орқали 1 нафар бемор учун хар бир имплантлардан 110 000 сўм, тотал холатда ўрнатилган жағларда 660 000 сўм иқтисод қилинди. (Бунинг натижасида бурчакли абатментларга бўлган талабни 30% гача камайтириб, беморлар умумий харажатларини 15 180 000 (23 нафар бемор учун) га иқтисод қилади). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблагларини 11 700 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 5 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантация  амалиётида компьютер моделлаштиришни қўллаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соглиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соглиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси (№:8н-з/368 18.07.2022 й.) тақдим этилган.
компютер моделлаштириш асосида дентал имплантация  амалиётини ўтказиш беморларда ортиқча кесмалар ўтказмасдан имплантларни суякнинг энг яхши ва оптимал сохасига ўрнатиш, кесмаларсиз ўтказилган амалиёт эса ўз навбатида операциядан кейинги даврда огриқсиз ва ортиқча шишларсиз кечади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дентал имплантация  амалиёти учун ишлаб чиқилган жаррохлик шаблонларидан фойдаланиш усули Фаргона вилоят кўп тармоқли стоматологик поликлиникаси (2022-йил 1-апрелдаги далолатнома асосида) ва Тошкент шахар Viva Dental Studio номли стоматологик клиникасида (2022-йил 5-апрелдаги далолатнома асосида) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • операциядан олдинги ва кейинги даврда беморлар қатновини камайтириш; • операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштириш; • жаррохлик амалиётидан кейинги даврда қўшимча дорилар қабулини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун дентал имплантасия амалиётида компютер моделлаштиришни қўллаш  асосида имплантларни ўрнатиш юқори аниқликда ўтказилганда жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар бўлиш эхтимоллиги камайтирди. қайта имплантасия амалиёти ўтказилмаслигини таьминлаши асосида 2000000 сўмдан 3000000 сўмгача иқтисод қилинади. Такрорий кўрув – 27 000 ; қайта рентген тахлили – 110 000 ; қайта имплантасия амалиёти – 2 000 000 ; дори- дармонлар харажати – 50 000 (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 2 187 000 ташкил қилди). Хулоса: тадқиқот давомида фойдаланилган компютер моделлаштириш ва унинг асосида имплантация  амалиётини ўтказиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблагларини 137 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблагларни 2 050 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантация  амалиётида компьютер моделлаштиришни қўллаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соглиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соглиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси (№:8н-з/368 18.07.2022 й.) тақдим этилган.
компютер моделлаштириш асосида дентал имплантация  амалиётини ўтказиш асосида имплантларни ўрнатиш олдиндан қилинган режа асосида кечиб, тўлиқ режа асосида муваффақиятли амалга ошиши таминлайди. Бу эса жаррохлик амалиётида учрашиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиб қайта операцияга мухтожликни бартараф этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дентал имплантация  амалиёти учун ишлаб чиқилган жаррохлик шаблонларидан фойдаланиш усули Фаргона вилоят кўп тармоқли стоматологик поликлиникаси (2022-йил 1-апрелдаги далолатнома асосида) ва Тошкент шахар Viva Dental Studio номли стоматологик клиникасида (2022-йил 5-апрелдаги далолатнома асосида) амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жаррохлик операциясининг кириш ва техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали дентал имплантация  амалиёти даволаш босқичларини оптималлаштирилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг жаррохлик амалиёти учун сонини оптималлаштириш орқали йирик диаметрдаги имплантлардан фойдаланган холатда имплантлар сонини 4 тага камайтириш орқали (8 000 000 сўм), ортопедик конструктсияларни қайта ясалиш эхтимолгини 10% га қисқартириш орқали (600 000 сўм), қайта кўрувлар сони 20% га камайтириш орқали (54 000 сўм) иқтисод қилинди. Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 43 270 000 сўмни ташкил этади (5 та нафар бемор учун 8 654 000 *7= 43 270 000 сўмни ташкил этади (Жами: 51 924 000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблагларини 654 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблагларни 8 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантация  амалиётида компьютер моделлаштиришни қўллаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соглиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соглиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси (№:8н-з/368 18.07.2022 й.) тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish