Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаназарова Соҳиба Абдушариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ўхшатишларда оламнинг лисоний консептуаллаштирилиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fil643.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
             Илмий раҳбар: Сапарниязова Муяссар, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Норбоева Шукржон Ҳайитбоевна,  филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон Давлат университети.
           Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги турғун ўхшатишларда оламнинг лисоний консептуаллаштирилиши қонуниятларини очиб бериш, ўхшатишларнинг оламнинг консептуал манзарасидаги ўрнини белгилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар бир халқнинг ташқи оламдаги нарса-предметларга нисбатан ижтимоий баҳолаш стандартларини ўхшатишлар  мисолида ижобий ёки салбий баҳо градацияларини кузатиш мумкинлиги аниқланган;
ўзбек тилидаги турғун ўхшатишлар мисолида тил бирликларининг консептуаллашиш жараёнида ўзбек халқи ҳаётини, ўзига хос тафаккур тарзини мужассам этиши кўрсатиб берилган;
ўзбек тили эгаларининг лисоний онгида тафаккури маҳсули сифатида шаклланган эркинлик, дўстлик, ирода, қувонч, гўзаллик каби миллий консептларнинг турғун ўхшатишларда вербаллашуви жараёни очиб берилган;
ўзбек тилидаги Алпомишдай, авлиёдай, гулдай, анордай каби турғун ўхшатишларнинг лисоний шахс онгида турли тушунчалар билан ассоциациялашуви далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги турғун ўхшатишларнинг консептуал хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳар бир халқнинг ташқи оламдаги нарса-предметларга нисбатан ижтимоий баҳолаш стандартларини ўхшатишлар  мисолида ижобий ёки салбий баҳо градацияларини кузатиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги  амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 16-сентябрдаги 01-2599-сон маълумотномаси). Натижада ўхшатишларда миллий консептларнинг ўхшатишлар орқали вербаллашувини очиб беришда, оламнинг консептуал манзарасини ёритишда, ўзбек тилидаги ўхшатишларнинг семантик-когнитив жиҳатларини ёритишда, консептуал таҳлил методларининг турларига тавсиф беришда, ўхшатишли қурилмаларни ўрганишнинг тараққиёт босқичлари, таснифини очиб беришда қўлланган терминлар ушбу луғатни бойитишга хизмат қилган;
ўзбек тилидаги турғун ўхшатишлар мисолида тил бирликларининг консептуаллашиш жараёнида ўзбек халқи ҳаётини, ўзига хос тафаккур тарзини мужассам этишига оид илмий хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти муассасасида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти муассасасининг 2022-йил 9-ноябрдаги 34-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари фонд вилоят муассасаси захирасида сақланаётган қадимги Хоразм тарихига оид экспонатларнинг илмий паспортини ёзишга, фондда сақланаётган қўлёзма манбалар табдилини яратишга муайян даражада хизмат қилган;
ўзбек тили эгаларининг лисоний онгида тафаккури маҳсули сифатида шаклланган эркинлик, дўстлик, ирода, қувонч, гўзаллик каби миллий консептларнинг турғун ўхшатишларда вербаллашуви жараёни ҳақидаги  маълумотлардан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг эфирга узатилган “Нафосат”, “Ассалом, Хоразм” кўрсатувларида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 24-ноябрдаги 2235-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни ўхшатишларнинг ўрганилиш тарихи ва семантикаси, когнитив жиҳатларига оид маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish