Sayt test rejimida ishlamoqda

Кубаев Азиз Саидолимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз жағ соҳаси ўсмалари билан беморларни ташҳислаш, даволаш ва реабилитацион тадбирларни режалаштиришга тизимли ёндашув», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib570.
Илмий маслаҳатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич,тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иорданишвили Андрей Константинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бакиев Бахтияр Абдуллаевич,тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Tokai Central Hospital (Япония).
II. Тадқиқотнинг мақсади юз-жағ соҳаси ўсмаларида стереолитик моделлар асосидаги  ҳар томонлама такомиллаштириш асосида стоматологик ёрдам кўрсатишнинг мавжуд тартибини чуқур ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Юқори жағнинг субтотал нуқсонларини бартараф этиш учун икки босқичли жарроҳлик тактикасини қўллаш ва нуқсонни индивидуал 3Д протезлари билан бирламчи ёпиш усули ишлаб чикилган;
Юз-жағ соҳаси ўсмаларини келиб чиқиш сабабларининг частотасини клиник ва статистик таҳлил қилинганда ёш ўсиши билан кўрсаткичлар даражасининг ўсиши асосланган;
Юз-жағ соҳаси ўсмалари бор беморларга жағ протези асоси ва обтураторидан фойдаланиш оғиз шиллиқ қаватида микоблар томонидан колонизация қилинишига таҳсир қилиниши исботланган;
Юз-жағ сохаси ўсмалари бўлган беморларда нур ва кимё терапияси билан бирга ўтказилган жарроҳлик муолажасидан 2-3 ой ўтиб мурожаат қилган беморларда микроб тасвирининг ўрганилганда оғиз шиллиқ қаватида микроблар сонининг ўсганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Юз жағ соҳаси ўсмалари билан беморларни ташҳислаш, даволаш ва реабилитацион тадбирларни режалаштиришга тизимли ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Юз-жағ соҳаси деформациялари мавжуд беморларни жарроҳлик йўли билан даволашдан сўнг реабилитация қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Орттирилган жағ суяклари нуқсонлари бўлган беморлар турмуш сифати» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги 8н–р/566–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юз-жағ нуқсонларига эга беморларни жарроҳлик усули ёрдамида даволаш ва реабилитация қилиш имконини берган: Ушбу 3Д протезлар ёрдамида нуқсонни бартараф этиш  билан бирламчи ёпиш оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг микроблар томонидан колонизация қилиниши даражасини сезиларли миқдорда камайтришини таъминлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори жағнинг субтотал нуқсонни индивидуал 3Д протезлари билан бирламчи ёпиш усули Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №21), Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиали бўйича буйруқ (21.04.2022 №36), ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 №35) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги куйдагилардан иборат: • олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши аҳоли ўртасида юз-жағ соҳаси ўсмаларини  вақтида аниқлаш ва бартараф этиш; • даво муолажаларини индивидуал танлаб бериш беморларда кузатиладиган асоратларни олдини  олишга ва даво самарасини ошириш; • беморлар турмуш сифатини яхшилайди; • такрорий жарроҳлик аралашувлар частотасини 13,2% дан 6,8% гача камайтиради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: орттирилган юз-жағ нуқсонлари мавжуд беморларни даволаш ва реабилитатсияси самарадоргини оширишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқарилиши натижасида  натижасида 1 нафар бемор учун 2 200 000 сўм иқтисод қилинди. (тажрибага кўра 13,2 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) опрецияси амалга оширилади).  Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 13,2 фоиздан 6,8 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 2 200 000 сўм иқтисод қилинса йилига 40 нафар бемордан касаллик кайталаниши 5 бемордан 2 беморгача иккиламчи жаррохлик операция камайтирилди, демак бир нафар бемордан 2 200 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 3 600 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса:  Ушбу холатда айтиб утилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  4 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз жағ соҳаси ўсмалари билан беморларни ташхислаш, даволаш ва реабилитатсион тадбирларни режалаштиришга тизимли ёндашув»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 15-июндаги 1940-сонли хат юборилган.
Ахолига хусусан 50 ёшдан юқори ёшдаги ахолига стоматологик комплекс ёрдам чораларини шакллантириш, онкологик ҳолат аниқланган беморларда тиббий, ижтимоий-иқтисодий ёрдам бериш тизмини яхшилаш юз-жағ соҳаси ўсмалари натижасида келиб чиқадидаган нуқсонларни келиб чиқишини камайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Юқори жағнинг субтотал нуқсонни индивидуал 3Д протезлари билан бирламчи ёпиш усули Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №21), Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиали бўйича буйруқ (21.04.2022 №36), ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 №35) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитатсия тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 2 200 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил стоматологик текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 20% (40 дан 8та беморлар) юз-жағ сохаси ўсмалари билан касалланган беморлар госпитализатсиясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  17 600 000 (8 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: ушбу холатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 11 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 6 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз жағ соҳаси ўсмалари билан беморларни ташхислаш, даволаш ва реабилитатсион тадбирларни режалаштиришга тизимли ёндашув»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 15-июндаги 1940-сонли хат юборилган.
Юз-жағ соҳаси ўсмалари бор беморларга жағ протези асоси ва обтуратори “Денталур” маркали қаттиқ полиуретан ("Денталур" ОАЖ, Россия)дан фойдаланиш оғиз шиллиқ қаватида микоблар тмонидан колонизация қилинишини сезиларли равишда камайтириши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори жағнинг субтотал нуқсонни индивидуал 3Д протезлари билан бирламчи ёпиш усули Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №21), Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиали бўйича буйруқ (21.04.2022 №36), ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 №35) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • касалликдан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; • касалликдан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • ушбу даволанишдан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиёти беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитатсияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 90 000 сум; хом ашё – 120 000 сум; протез-150 000 сум; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 360 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 1 080 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: ушбу текширув усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 720 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз жағ соҳаси ўсмалари билан беморларни ташхислаш, даволаш ва реабилитатсион тадбирларни режалаштиришга тизимли ёндашув»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 15-июндаги 1940-сонли хат юборилган.
Юз-жағ сохаси ўсмалари билан оғриган беморларда хар-ҳил турдаги протезлардан фойдаланилганда турли протезлардан фойдаланилганда турлича колонизация қилиниши аниқланди. Хусусан шакллантурувчи протез ўрнатилгандан кейин 1, 5, 15 суткаларда, 3, 6, 12 ойларда микроблар сони текширилганда (Staphylococcusspp., Klebsiellaspp., Pseudomonas aeruginosae) микроблар колонизацияси максимал даражага  етганлиги ва аксинча Veillonellaparvula ва Corynebacteriumxerosis каби жуда мухим стабиллаштирувчи антагонист бактериялар вакилларининг колонизацияси кузатилмаганлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори жағнинг субтотал нуқсонни индивидуал 3Д протезлари билан бирламчи ёпиш усули Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 й №21), Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиали бўйича буйруқ (21.04.2022 №36), ҳамда Тошкент шахар 7-сон шахар шифохонаси бўйича буйруқ (22.04.2022 №35) билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • беморларни даволаш самарадорлигини ошириш натижасида ЙЖС ўсмалари билан касалланган беморларда беморларнинг кундалик хаёт фаолияти яхшиланади ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,3 кундан 5,2 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 495 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 165.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 420 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 105 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 35 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 40 800 000 сўмни ташкил этади (40 та операция бўйича 1 020 000*40= 40 800 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 27 540 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 13 260 000 сўм); 12 000 000 - иккинчи операция нархини камайтириш орқали самарадорликка эришилади. 3 та беморда жаррохликдан кейин асоратлар частотасини камайтириш хисобига  695 000 сум иқтисод қилинди. Жами: 53 495 000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 38 841 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 15 104 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз жағ соҳаси ўсмалари билан беморларни ташхислаш, даволаш ва реабилитатсион тадбирларни режалаштиришга тизимли ёндашув»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 15-июндаги 1940-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish