Sayt test rejimida ishlamoqda

Аброров Акбар Саидовичнинг 
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида 
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Комплекс ишлов бериш усули билан тола ажратиш машиналари аррали цилиндр арра тишлари сиртини мустаҳкамлаш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2495.
Илмий раҳбар: Қурбонов Фазлиддин Аминович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01.
II. Тадқиқотнинг мақсади тола ажратиш машиналарида арра тишларининг умрбоқийлигини ошириш имкониятини берувчи ионли азотлаш ва лазерли пухталашнинг янги технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини жинлаш машинасидаги аррали диск тишлари учун илк маротаба ионли азотлаш ва лазер нури орқали пухталаш технологиясининг кетма - кетлиги ишлаб чиқилган;
жинлаш машинасининг арра тишлари ишчи зонасини ионли азотлаш имкониятини берувчи ва арранинг ортиқча деформацияланишдан сақловчи янги мосламанинг конструктив ва технологик параметрлари ишлаб чиқилган;
жин машинасининг арра тишларини ишчи юзасида кимёвий-термик ишлов берилган сўнг ҳосил бўладиган ўзгаришлар яъни, эгилиш, синиш ва эйилиш имкониятини аниқлаб берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
ионли азотлаш ва лазер нури ёрдамида пахта хомашёсини жинлаш машинасининг арра тишлари мустаҳкамлигини оширувчи кимёвий моддаларнинг улушларининг рационал қийматлари регрессион математик модел асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аррали цилиндр тишларини ионли азотлаш ва лазер нури ёрдамида пухталаш орқали самарадорлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
арра тишларини ионли азотлаш ва лазер нури ёрдамида қайта ишлаш натижасида тишлари мустаҳкамланган аррали цилиндрлар Бухоро вилояти “Бухоро Агрокластер” МЧЖ га қарашли Ғиждувон пахта тозалаш АЖ да, Когон пахта тозалаш АЖда, Шофиркон пахта тозалаш АЖда ва Ромитан туманидаги “БСТ Cлустер Агрокомплекс” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 21 февралдаги 02/22-92-сонли маълумотномаси). Натижада жин арраларининг ишлаш муддати 2,0-2,5 баробарга ошган ҳамда пахта тозалаш корхонаси мисолида жами йиллик иқтисодий самарадорлик 4029027,5 минг сўмни ташкил этган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари бўйича 5 та халқаро ва 3 та Республика илмий-амалий конференцияларида маъруза қилинган, ҳамда апробациядан ўтказилган. Наманган вилоят телевиденияси “Гулдаста” мусиқий информацион дастурининг “Суҳбатдош” саҳифасида интервю берилган.
В. Ихтиро патенти. «Дискли арра тишларига термик ишлов бериш усули» номли ихтиро патентига» (№ ИАП 06848, 25.03.2022 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 3-сон хулосаси.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish