Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Озодахон Мусожоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Грунтнинг таркибий бузилишини ҳисобга олган ҳолда динамик кучлар таъсирида грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/FM316.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хусанов Бахтияр Эргашбаевич, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Султанов Тоҳиржон Закирович, техника фанлари доктори, профессор;
Бўриев Абдулазиз Тожибоевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади грунтнинг таркибий бузилишини ҳисобга олган ҳолда динамик кучлар таъсирида грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқишдан иборат
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
динамик кучлар таъсирида тўғон материалидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб соҳасини учбурчак элементларга ажратиш йўли билан грунтли тўғонларни чекли айирмалар усулида ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
деформациялиш ва намланиш даврида грунтнинг таркибий ўзгариши, динамик кучлар таъсиридаги тўғоннинг ҳусусий оғирлиги ҳамда грунтнинг чизиқсиз деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғоннинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш алгоритми ва дастури яратилган; 
сейсмик кучлар ва грунтли тўғоннинг ҳусусий оғирлиги ҳисобига грунтдаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғоннинг динамик ҳаракати бўйича масалани ечишнинг сонли усули ишлаб чиқилган;
грунтли тўғонларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати деформация ва намланиш ҳисобига грунтдаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олиб сейсмик кучлар таъсирида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мониторинг кузатув натижаларидан фойдаланиб грунтли тўғонларнинг ҳисоблаш усули такомиллаштирилган ва ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган:
Қўрғонтепа сув омбори тўғонида грунт намлиги, эластик, пластик ва ёпишқоқликни ҳисобга олиб тўғоннинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати таҳлил қилинган. Шунингдек, ишлаб чиқилган дастур ёрдамида Қўрғонтепа сув омбори тўғонида назорат ўлчов асбоблари орқали олинган кузатиш натижалари, яъни кучланишлар, силжишлар, деформация ва чўкишларнинг қийматлари тадқиқот ишида ишлаб чиқилган назарий йўл билан ҳисобланган қийматларига солиштирилганда 2-3% га фарқи аниқланиб, диссертация иши натижаларининг ишончлилигини кўрсатган.(Фарғона вилояти сув омборлари бошқармаси билан 19.10.2022й, 06.12.2022 й.да далолатномалар тузилган). 
Тавсия этилган ҳисоблаш усули грунтли тўғонларнинг деформация, кўчиш, чўкиш, силжишларини аниқлаш имкониятига эга, бунда муҳим иқтисодий самарадорликка ҳамда 1,5 баробаргача ҳисоблаш вақтини тежашга эришилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 03/37-2900-сонли маълумотнимаси)
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish