Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбанов Дилшодбек Фарҳод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хомиладорлар – туққанлар эмизикли аёллар тизимида стоматологик касалликлар профилактикасининг тиббий – ижтимоий жиҳатлари»,  14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib2843.
Илмий раҳбар: Хабибова Назира Насуллоевна,  тиббиёт фанлари доктори (DSc)ю
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Шукуров Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори; Олимов Сиддиқ Шарипович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ФДАОТМ Санк-Петербург давлат университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорлар-туққанлар-эмизикли аёллар тизимида стоматологик касалликлар учраши, оғиз бўшлиғи маҳаллий иммунитет омиллари параметрларини баҳолаш орқали стоматологик саломатликни муҳофаза қилиш имконини берувчи стоматологик касалликлар профилактикасининг тиббий-ижтимоий жиҳатларини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорлар-туққанлар-эмизикли аёллар тизимида стоматологик саломатликни қиёсий ўрганиш ҳамда баҳолаш, илк бор ва кўп марта ҳомиладор бўлганларда стоматологик касалликлар учраш даражасини аниқлаш;
ҳомиладорлар-туққанлар-эмизикли аёллар тизимида оғиз бўшлиғидаги кариоз ва нокариоз касалликлар учраш даражасини аниқлаш ва қиёсий баҳолаш;
ушбу категориядаги аёллар сўлаги махсус бўлмаган ҳимоя омиллари ва цитокин статусини баҳолаш орқали стоматологик саломатликни баҳолап имконини берувчи диагностик ва прогностик мезонлар ишлаб чиқиш;
ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёлларда стоматологик касалликлар учраш даражасининг тиббий-ижтимоий жиҳатлари, унга боғлиқ ҳолда оғиз бўшлиғи маҳаллий иммунитет омилларини баҳолаш орқали улар орасида стоматологик саломатликни муҳофаза қилиш имконини берувчи профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладорлар-туққанлар-эмизикли аёллар тизимида стоматологик касалликлар профилактикасининг тиббий-ижтимоий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижаларга асосида:
илк бор кўп марта ҳомиладор аёллар стоматологик саломатлиги бузилганлар бирламчи ҳомиладорларга нисбатан 2,64 мартага ишонарли даражада юқори бўлгани исботланиб, эмизикли аёлларда стоматологик касалликлар учраш даражаси ҳомиладорлар ва туққанларга нисбатан 1,67 ва 1,69 мартага ишонарли кўп бўлганлиги, бу эмизикли давр таъсири бўлмай, ҳомиладорликдаги омиллар таъсирининг давоми эканлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалар стоматологик хизматни ташкил этишда, стоматологик саломатлик бузилишининг эмизикли аёлларда ҳомиладор ва туққанларга нисбатан ишонарли даражада кўп учрашининг аниқланиши ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларининг режалаштирилиши ҳамда амалга оширилиши имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Когон тумани тиббиёт бирлашмаси буйруқ (11.05.2023 й.; №3/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 5/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлиги клиник ва тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш орқали беморларни даволаш сифатини яхшилаган, профилактикасининг самарали бўлишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари стоматологик хизматни ташкил этишда, стоматологик саломатлик бузилишининг эмизикли аёлларда ҳомиладор ва туққанларга нисбатан ишонарли даражада кўп учрашининг аниқланиши ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 7 144 000 сўмга камайтириш имконини берган. Хулоса: ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари стоматологик хизматни ташкил этишда, стоматологик саломатлик бузилишининг эмизикли аёлларда ҳомиладор ва туққанларга нисбатан ишонарли даражада кўп учрашининг аниқланиши ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг 7 144 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Хомиладорлар - туққанлар - эмизикли аёллар тизимида стоматологик касалликлар профилактикасининг тиббий-ижтимоий жиҳатлари” мавзуси бўйича бажарилган диссертация ишининг илмий янгилигини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 18 майдаги 04/2667-сонли хат юборилган.
биринчи марта ҳомиладор бўлганларда кариес кўп ҳомиладор бўлганларга нисбатан 2,04, периодонтит 2,52, сурункали пародонтит 2,14, эмал эрозияси 3,77 ва эмал гипоплазияси 5,65 мартага кам учрагани аниқланган, худди шундай рақамлар туққанлар бўйича ҳам олинган, ушбу касалликлар учраш даражаси бўйича тавофут ҳомиладорликлар сони билан боғланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ҳомиладор бўлганларда кариес, периодонтит, сурункали пародонтит, эмал эрозияси ва эмал гипоплазиясининг  учраш даражаси ҳомиладорликлар сони билан боғлиқлиги аниқланган, бу эса профилактик чора тадбирларни амалга оширилиши ҳомиладорлик пайтидан бошланиши лозимлигини кўрсатган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Когон тумани тиббиёт бирлашмаси буйруқ (11.05.2023 й.; №3/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 5/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўп ҳомиладор бўлган аёлларда кариес, периодонтит, сурункали пародонтит, эмал эрозияси ва эмал гипоплазиясининг профилактик чора тадбирларининг амалга оширилиши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни даволаш натижаларини яхшилаш учун мақсадли ёндашув имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўп ҳомиладор бўлган аёлларда кариес, периодонтит, сурункали пародонтит, эмал эрозияси, эмал гипоплазияси каби оғиз бўшлиғи патологик ҳолатлари профилактикасининг амалга оширилиши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни даволаш-профилактика натижаларини яхшилаш учун мақсадли ёндашув имконияти, беморнинг стоматолокка қатновлари сонини қисқартириб, харажатлар миқдорини ҳар бир бемор учун кариесни даволаш мақсадида 50 000 сўм, периодонтитни даволаш учун 100 000 сўм, сурункали пародонтитни даволаш учун 175 000 сўм, жами 325 000 сўмгача камайтирган. Хулоса: кўп ҳомиладор бўлган аёлларда кариес, периодонтит, сурункали пародонтит, эмал эрозияси ва эмал гипоплазиясининг профилактик тадбирлари амалга оширилиши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни даволаш натижаларини яхшилаш учун мақсадли ёндашув имкониятини бериб, касаллик асоратлари ривожланишининг олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Хомиладорлар - туққанлар - эмизикли аёллар тизимида стоматологик касалликлар профилактикасининг тиббий-ижтимоий жиҳатлари” мавзуси бўйича бажарилган диссертация ишининг илмий янгилигини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2023 йил 18 майдаги 04/2667-сонли хат юборилган.
sIgA ва лактоферриннинг сўлакдаги миқдорлари ҳомиладорларда ҳомиладор бўлмаганларга нисбатан 1,02 ва 3,29 мартага ишонарли равишда кўп бўлган, яллиғланишни қўлловчи (IL-1β, IL-6) ва унга қарши (IL-10) цитокинлар концентрацияси бир хил тенденция ва интенсивликда ошган, улар ўзгаришлари ҳомиладорликлар сонига эмас, стоматологик касалликлар билан боғлиқ эканлиги кўрсатиб берилган, эмизикли аёлларда барча параметрлар ҳомиладор ва туққанлар кўрсаткичларидан статистик жиҳатдан аҳамиятли паст бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: sIgA ва лактоферриннинг сўлакдаги миқдори ҳомиладорларда ҳомиладор бўлмаганларга нисбатан ишонарли равишда кўп бўлгани, IL-1β, IL-6, IL-10 концентрациялари бир хил тенденция ва интенсивликда ошгани, эмизикли аёлларда барча параметрлар ҳомиладор ва туққанлар кўрсаткичларидан ишонарли паст бўлгани исботланганлиги, илк бор стоматологик саломатликни баҳолашда сўлакдаги лактоферрин, IL-6 ва IL-10 концентрацияларини аниқлаш диагностик мезони сифатида тавсия этилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Когон тумани тиббиёт бирлашмаси буйруқ (11.05.2023 й.; №3/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 5/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: sIgA, лактоферрин, IL-1β, IL-6, IL-10 ларнинг сўлакдаги концентрациялари ҳомиладорларда ҳомиладор бўлмаганларга нисбатан ошгани, эмизикли аёлларда барча параметрлар ҳомиладор ва туққанлар кўрсаткичларидан ишонарли паст бўлгани исботланганлиги, илк бор стоматологик саломатликни баҳолашда сўлакдаги лактоферрин, IL-6 ва IL-10 ларнинг сўлакдаги миқдорларини аниқлаш стоматологик касалликлар шаклланиши ва ривожланишининг диагностик мезони сифатида тавсия этилганлиги ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратлар олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида профилактика чора тадбирлари тиббий-ижтимоий самарадорлигини ошириш эвазига аёллар стоматологик саломатлигини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илк бор стоматологик саломатликни баҳолашда сўлакдаги лактоферрин, IL-6 ва IL-10 ларнинг сўлакдаги миқдорини аниқлаш стоматологик касалликлар ривожланиши диагностик мезони сифатида тавсия этилганлиги беморнинг поликлиникада даволаниш даврининг 1-2 кунга қисқартиришига олиб келиши ҳисобига стоматологик материал ва дори сарфи кам талаб этилган. Хулоса: илк бор стоматологик саломатликни баҳолашда сўлакдаги лактоферрин, IL-6 ва IL-10 концентрацияларини аниқлаш диагностик мезон сифатида стоматологик амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига сарфланадиган маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Хомиладорлар - туққанлар - эмизикли аёллар тизимида стоматологик касалликлар профилактикасининг тиббий-ижтимоий жиҳатлари” мавзуси бўйича бажарилган диссертация ишининг илмий янгилигини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 18 майдаги 04/2667-сонли хат юборилган.

илк бор ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлигини баҳолашда сўлакдаги лактоферрин, IL-6, IL-10 миқдорларини аниқлаш диагностик ҳамда стоматологик патологиялар якуни истиқболини белгилашда прогностик мезонлар сифатида тавсия этилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлигини аниқлаш ва баҳолашда улар сўлагидаги лактоферрин, IL-6, IL-10 миқдорларини аниқлаш стоматологик патологиялар якуни истиқболини белгилашда прогностик мезонлар сифатида илк бор тавсия этилганлиги, оммавий ва профилактик стоматологик кўриклар ўтказиш учун аҳамиятли эканлиги кўрсатилган, чунки улар иммун жавоб кучи, унинг давомийлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Когон тумани тиббиёт бирлашмаси буйруқ (11.05.2023 й.; №3/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 5/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стоматологик саломатлик бузилишининг эмизикли аёлларда ҳомиладор ва туққанларга нисбатан ишонарли кўп учраши профилактика тадбирларини амалга оширишда аҳамиятли бўлиши кўрсатиб берилганлиги, ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлигини баҳолашда сўлакдаги лактоферрин, IL-6 ва IL-10 миқдорларини аниқлаш прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги оммавий ва профилактик стоматологик кўриклар ўтказиш учун аҳамиятли эканлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлигини баҳолашда сўлакдаги лактоферрин, IL-6 ва IL-10 миқдорларини аниқлаш прогностик мезонлар сифатида тавсия этилганлиги оммавий ва профилактик стоматологик кўриклар ўтказиш учун аҳамиятли эканлиги кўрсатилиб, унинг стоматологик амалиётда қўлланилиши ўтказилган профилактика натижаларини яхшилаш имконини бериб, 1 марта ўтказилган оммавий ва профилактик стоматологик кўрик ҳисобига бюджет маблағларини 7 144 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ҳомиладор, туққан ва эмизикли аёллар стоматологик саломатлигини аниқлаш ва баҳолашда улар сўлагидаги лактоферрин, IL-6, IL-10 миқдорларини аниқлаш стоматологик патологиялар якуни истиқболини белгилашда прогностик мезонлар сифатида илк бор тавсия этилганлиги оммавий ва профилактик стоматологик кўриклар ўтказиш учун аҳамиятли эканлиги кўрсатилган, чунки улар иммун жавоб кучи, унинг давомийлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш имконини берган. 1 марта ўтказилган оммавий профилактик стоматологик кўрик ҳисобига бюджет маблағларини 7 144 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Хомиладорлар - туққанлар - эмизикли аёллар тизимида стоматологик касалликлар профилактикасининг тиббий-ижтимоий жиҳатлари” мавзуси бўйича бажарилган диссертация ишининг илмий янгилигини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 18 майдаги 04/2667-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish