Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроева Дилафрўз Шукуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Юрак нуқсони билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи ҳолатини баҳолаш ва профилактик чораларини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib2858.
Илмий раҳбар: Мирсалихова Фируза Луқмоновна, тиббиёт фанлари доктори,  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Сиддиқ Шарифович, тиббиёт фанлари доктори., доцент; Соколович Наталья Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.(Россия федерацияси)
Етакчи ташкилот: «Самарқанд давлат тиббиёт универститети»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юрак нуқсони мавжуд болаларда оғиз бўшлиғи ҳолатини ўрганиш ҳамда баҳолаш, оғиз бўшлиғи касалликлари профилактикасини такомиллаштиришдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак нуқсони билан касалланган болаларда клиник-функционал, лаборатор, цитологик кўрсаткичлар дисбаланси ва стоматологик касалликлар клиник симптомлари орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган, бу боғлиқлик ушбу касалликлар шаклланиши ва ривожланишида асосий ўрин тутиши патогенетик жиҳатдан асосланган;
юрак нуқсони билан касалланган болалар оғиз бўшлиғи гигиенаси даражаси ва пародонт юмшоқ тўқималарида яллиғланиш реакцияси фаоллиги тишлар кариеси ва пародонт касалликлари ривожланишининг асосий хавф омиллари эканлиги аниқланган;
илк бор юрак нуқсони мавжуд болалар стоматологик саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида тавсия этилган профилактик чуқур фторлаш билан реминераллаштирувчи терапиянинг юқори самарадорлиги аниқланган;
юрак нуқсони билан касалланган болалар учун ишлаб чиқилган стоматологик касалликларнинг олдини олиш комплекс тадбирлар алгоритми профилактик самарадорликни оширганлиги, кариес асоратлари ва оғиз бўшлиғи касалликлари рецидивлари сонини ишонарли даражада камайтиргани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 13 июн №23-z/038 сон хулосасига кўра:
туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда организмдаги клиник-фунционал, лаборатор ва цитологик кўрсаткичлар ва оғиз бўшлиғида асосий стоматологик касалликларнинг клиник аломатлари ўзаро боғлиқлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишнинг амалий аҳамияти, туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда стоматологик касалликлар тарқалиш даражаси ва асосий хавф омилларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилишдан иборат бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2022 й.; № 29) ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2022 й.; № 26) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда стоматологик касалликлар, айниқса кариес, гингивит, пародонтит касалликларини эрта ташхислашга имкон берди. Юқоридаги текшириш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги даволаш усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор бола учун 750 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 15,5 фоиз бемор болаларда қайта даволаш муолажаси амалга оширилади). Қайта даволаш амалиёти даражасини 15,5 фоиздан 10 фоизга камайтирган (1 нафар бемор боладан 750 000 сўм иқтисод қилинса йилига 40 нафар бемор боладан касаллик кайталаниши 6,2 нафар бемордан 4 нафар беморгача иккиламчи даволаш муолажаси камайтирилди, демак бир нафар бемордан 750 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 4 500 000 сўмни (6 нафар бемор бола учун) ташкил этади. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 850 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 750 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда оғиз суюқлиги кўрсаткичларида биофизик ўзгаришлар, оғиз бўшлиғида гигиена даражаси ва пародонт юмшоқ тўқималарида яллиғланиш реакцияси асосида тишлар кариеси, пародонт касалликлари ривожланишининг асосий хавф омили эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий тиббиётга тадбиқ этилиши туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда стоматологик касалликларни даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2022 й.; №29) ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2022 й.; № 26) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тўқималарнинг цитологик текшируви ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик текшириш ўтказиш жараёнида пародонт юмшоқ тўқимасидаги ўзгаришлар, стоматологик касалликларни ўз вақтида ташхислашга қаратилган ва яллиғланиш жараёнидаги қайси дори воситасидан тўғри фойдаланишга қаратилган. Ундан фойдаланиш қулай ва беморларда турли хилдаги оғиз бўшлиғи касалликларини олдини олади. Шу билан бирга, ушбу текшириш усули шартларида сезиларли фарқларнинг йўқлиги, шунингдек, тўқималарнинг цитологик текшируви ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик текшириш ўтказишнинг иқтисодий самарадорлиги ушбу патологияни ташхислашда жуда қулай усуллардан бири ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун таклиф қилинган дори воситалари амалиётда комплекс даволаш билан чамбарчас боғлиқ булиб, ишлаб чиқилган даволаш усули бемор болаларнинг даволашдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди, қуйидагича: қайта кўрик – 45 000 сўм; қайта стоматологик муолажалар – 105 000 сўм; дори- дармонлар харажати – 150 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор бола учун 300 000 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган бемор болалар сони 4, умумий иқтисодий самарадорлик эса 600 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги даволаш усулининг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор бола ҳисобига бюджет маблағларини 750 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 480 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда илк бор чуқур фторлаш билан бирга реминераллаштирувчи терапиянинг юқори профилактик самарадорлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу контингентга мансуб бемор болаларда кариес касаллиги клиник белгиларини ўзига хосликлари аниқланади ва ҳар бир гуруҳ учун индивидуал ёндашув қўллаган ҳолда, даволашга кўрсатмалар ишлаб чиқилади. (2 ёшдан 11 ёшгача бўлган юрак нуқсони билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи ҳолатини баҳолаш ва профилактик чораларини такомиллаштириш электрон дастур № DGU 23999. 22.03.2023 йил). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2022 й.; № 29) ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2022 й.; № 26) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда кариес профилактика мезонларини такомиллаштиришни таҳлил қилиш имконини берди. Юқоридаги натижалар стоматологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш учун ёрдамга муҳтож бемор болалар контингентини аниқлаш учун ҳам ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 750 000 сўм иқтисод қилинди (ҳар хил кардиологик даволаш муолажалари амалиёти пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий бемор болаларнинг 15,0% (40 нафардан 6,2 нафар беморлар) асосий касаллик фони беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  4 500 000 (6 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 2 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда кариес ва пародонт юмшоқ тўқима касалликларини профилактика қилиш комплекси таркибига кирган назоратли тиш ювиш, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш, гигиена воситаларини танлаб бериш, стоматолог қабулига ҳар чоракда бир марта ташриф буюриш ва пародонт юмшоқ тўқима яллиғланишига қарши чора тадбирларнинг ижобий самараси исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: туғма юрак нуқсони билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи касалликлари ҳамда яллиғланиш жараёнларининг шаклланишини амбулатор-поликлиника шароитида эрта ташхис қўйиш ва эрта бартараф этиш учун мутахассислараро кенг қамровли тезкор ёндашув асослари яратилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2022 й.; №29) ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2022 й.; № 26) билан марказ ва унинг ҳудудий  филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар туғма юрак нуқсони билан касалланган бемор болалар оғиз бўшлиғида кариес ва пародонт касалликлари ривожланишини олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволашга имкон берган. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингент беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор боланинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15 кундан 10 кунга (5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори  1 700 000 сўмга камайтирди Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 107 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 855 000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 285 000 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 15 400 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 9 874 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 8 376 000 сўм. Жами: 18 250 000 сўм). Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор бола ҳисобига бюджет маблағларини 10 436 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 7 814 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Ҳамроева Дилафрўз Шукуровнанинг « Юрак нуқсони билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи ҳолатини баҳолаш ва профилактик чораларини такомиллаштириш» мавзусида диссертацион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа Cоғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро Давлат тиббиёт институтунинг 2022 йил 9 ноябрдаги 04/6046- сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish