Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзова Шахноза Хамойдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар метастазлари билан йўғон ичак саратонни даволашда таргет препаратлари билан биргаликда замонавий кимётерапия имкониятларини ўрганиш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2791.
Илмий раҳбар: Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдужаппаров Сулейман Бахретдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Турли кимётерапия режимларини мақсадли дорилар билан бирлаштириб, жигар метастазлари билан колоректал саратон билан хасталанган беморларни даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мақсадли дори воситаларидан фойдаланган ҳолда жигар метастазлари билан колоректал саратонни комплекс даволашнинг терапевтик тактикаси оптималлаштирилиб, терапиянинг токсиклигини оширмасдан беморларнинг резекция қобилиятини ошириш, тезкор ва узоқ муддатли натижаларни сезиларли даражада яхшилаш исботланган;
глюкометамин, глюкодиамин, никотинамид аскорбатни ўз ичига олган гепатопротектив фаолликка эга комбинацияланган дори воситасини қўллаш кимётерапиянинг гепатотоксик хусусиятларни самарали тарзда камайтириш имконини берганлиги исботланган.
беморларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган тартибда кўп омиллик таҳлил ёрдамида жигар метастазлари билан колоректал саратон билан хасталанган беморларни даволашнинг узоқ муддатли натижаларига таъсир этувчи клиник ва морфологик хусусиятларини инобатга олган тартибда кейинги даволаш ёндашувини индивидуаллаштириш исботланган;
колоректал саратон билан хасталанган жигар метастазлари бўлган беморларни комплекс даволашда мақсадли терапияни қўллаш алгоритми амалий онкологларга  клиник ва лаборатор таҳлиллар асосида бемор учун энг мақбул комбинацияланган даволаш тартибини индивидуал равишда танлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 15 июндаги 06/008-сон ҳулосасига кўра:
жигар метастазлари билан колоректал саратоннинг этиологияси, патогенези, ривожланишининг хавф омиллари, клиник кечишини, хасталикни эрта ташхислаш, молекуляр-генетик асосларини яратиш натижасида даволаш самарадорлигига қаратилган тизимли тартибни яратишнинг назарий асослари яратилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мақсадли дори воситаларидан фойдаланган ҳолда жигар метастазлари билан колоректал саратонни комплекс даволашнинг терапевтик тактикаси оптималлаштирилиб, терапиянинг токциклигини оширмасдан беморларнинг резекция қобилиятини ошириш, тезкор ва узоқ муддатли натижаларни сезиларли даражада яхшиланганлигини асослаш Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 59-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022 йил 1 июндаги 42- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби жигар метастазларида колоректал саратонни комплекс даволашнинг терапевтик тактикаси оптималлаштириш натижасида тезкор ва узоқ муддатли натижалар сезиларли даражада яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: жигар метастазлари билан колоректал сартонни комплекс даволаш тактикасини оптималлаштириш натижасида беморларни бўлимда бўлиш вақтини икки кунга камайтириши учун клиник лаборатор таҳлил, ётоқ ўрин-кун, кунлик овқатланиш ҳамда кимёвий дориларга ажратиладиган харажатларга 493098 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: мақсадли дори воситаларидан фойдаланганда жигар метастазлари билан колоректал саратонни комплекс даволашда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 2813413 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайирилган ҳолда фойдаланиш: “Жигар метастазлари билан йўғон ичак саратонини даволашда таргет препаратлари билан биргаликда замонавий кимётерапия имкониятларини ўрганиш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 04 май № 03-23/09 х сонли хат юборилган.
глюкометамин, глюкодиамин, никотинамид аскорбатни ўз ичига олган гепатопротектив фаолликка эга комбинацияланган дори воситасини қўллаш кимётерапиянинг гепатотоксик хусусиятларни самарали тарзда камайтириш имконини берганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мақсадли дори воситаларидан фойдаланган ҳолда жигар метастазлари билан колоректал саратонни комплекс даволашнинг терапевтик тактикаси оптималлаштирилиб, терапиянинг токциклигини оширмасдан беморларнинг резекция қобилиятини ошириш, тезкор ва узоқ муддатли натижаларни сезиларли даражада яхшиланганлигини асослаш Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 59-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июндаги 42- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган даволаш тактикаси глюкометамин, глюкодиамин, никотинамид аскорбатни ўз ичига олган гепатопротектив фаолликка эга комбинацияланган дори воситасини қўллаш кимётерапиянинг гепатотоксик хусусиятларини пасайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  комбинацияланган даволаш тартибини амалга ошириш учун  1 нафар бемор учун  курсига 152000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: мақсадли дори воситаларидан фойдаланганда жигар метастазлари билан колоректал саратонни комплекс даволашда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 760000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайирилган ҳолда фойдаланиш: “Жигар метастазлари билан йўғон ичак саратонини даволашда таргет препаратлари билан биргаликда замонавий кимётерапия имкониятларини ўрганиш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 04- май № 03-23/09 х сонли хат юборилган.
беморларнинг ёш хусусиятларни инобатга олган тартибида кўп омиллик таҳлил ёрдамида жигар метастазлари билан колоректал саратон билан хасталанган беморларни даволашнинг узоқ муддатли натижаларига таъсир этувчи клиник ва морфологик хусусиятларини инобатга олган тартибда кейинги даволаш ёндашувини эффетивлиги ва узоқ муддат касалликнинг қайталанмаслиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика иҳтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 59-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июндаги 42- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш орқали беморларнинг ёш хусусиятларни инобатга олиб, таҳлиллар жигар метастазлари билан колоректал саратон билан хасталанган беморларни даволашнинг узоқ муддатли натижаларига таъсир этувчи клиник ва морфологик хусусиятларини инобатга олган тартибда кейинги даволаш ёндашуви танланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: жигар метастазлари билан колоректал саратон билан хасталанган беморларни даволаш курсини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали сарф-харажатларни камайтириш ва  512000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: жигар метастазлари билан колоректал саратон билан хасталанган беморларни даволашда клиник ва морфологик хусусиятларини инобатга олган тартибда кейинги даволаш ёндашувини индивидуаллаштиришда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 760000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайирилган ҳолда фойдаланиш: “Жигар метастазлари билан йўғон ичак саратонини даволашда таргет препаратлари билан биргаликда замонавий кимётерапия имкониятларини ўрганиш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 04- май № 03-23/09 х сонли хат юборилган.
колоректал саратон билан хастланган жигар метастазлари бўлган беморларни комплекс даволашда мақсадли терапияни қўллаш алгоритми амалий онкологларга  клиник ва лаборатор таҳлиллар асосида бемор учун энг мақбул комбинацияланган даволаш тартибини ишончли интервали ёрдамида алгоритм ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1 июлдаги 59-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июндаги 42- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш орқали колоректал саратон билан хасталанган жигар метастазлари бўлган беморларни комплекс даволашда мақсадли терапияни қўллаш алгоритми амалий онкологларга клиник ва лабаратор таҳлиллар асосида бемор учун энг мақбул комбинацияланган даволаш тартибини индивидуал равишда танлаш имкони хавф омилларининг градацияси натижасида даволаш сифатини яхшилаш тартиби тавсия этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: колоректал саратон билан хасталанган жигар метастазлари бўлган беморларни комплекс даволашда мақсадли терапияни қўллаш алгоритми амалий онколог клиник комбинацияланган даволаш тартибини индивидуал равишда танлашга бир кунга 512000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: колоректал саратон билан хасталанган жигар метастазлари бўлган беморларни комплекс даволашда мақсадли терапияни қўллаш алгоритмини индивдуал равишда танлаш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 512000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайирилган ҳолда фойдаланиш: “Жигар метастазлари билан йўғон ичак саратонини даволашда таргет препаратлари билан биргаликда замонавий кимётерапия имкониятларини ўрганиш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 04- май № 03-23/09 х сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish