Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухторов Шерзод Мурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бронхиал астмани даволашда глюкокортикорезистентликни аниқлашнинг аҳамияти ва унинг иммунологик жиҳатлари”, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1787.
Илмий раҳбарлар: Суяров Акрам Амиркулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори; Юлдашов Ильхом Рузиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астмани даволашда  глюкокортико-резистентликни аниқлашнинг аҳамияти ва унинг иммунологик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор БАнинг III ва IV поғонаси билан оғриган беморлар периферик қони ва балғамида триамциналонга ўта юқори, кейинги ўринларда бетаметазон, гидрокортизон, преднизолон, дексаметазон, метилпреднизолон ва ўта паст сезувчанлик даражаси небуфлюзонда бўлиши исботланган;
илк бор БАда  триамциналон, дексаметазон, преднизолонга нисбатан ўта юқори сезувчанлик кузатилган беморларда CD8+, CD16+, CD20+, CD23+, IgA, IgM, IgE миқдорларининг ортиши ва CD3+, CD4+, CD4+/CD8+, CD45RA+, CD95+ миқдорларининг камайиши аниқланган;
илк бор БА касаллигида бир вақтда метилпреднизолон, гидрокортизон, небуфлюзонга ўта паст сезувчанлик аниқланганда CD16+, CD20+, CD23+, IgE миқдорларининг ортиши ва CD3+, CD4+, CD8+, CD4+/CD8+,  CD45RA+, CD95+, IgM, IgG, миқдорларининг камайиши исботланган;
илк бор глюкокортикостероидларга ўта юқори сезувчанлик аниқланган беморларда лимфоцитлар, CD3+, CD8+, CD23+ сонининг камайиши ҳамда CD16+, CD20+, IgА, IgM миқдорларининг ошиши, шу билан бирга цитокинларнинг (IL-1β, IL-4, IL-6 ва TNFα) даволашдан аввал ортган миқдорлари ГКСлар билан даволашга боғлиқ ҳолда камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иммунология ва инсон геномикаси институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 июндаги PhD 5a-2/002–сонли хулосасига кўра:
бронхиал астма билан оғриган беморлар периферик қони ва балғамида глюкокортикостероидларга нисбатан ўта юқори сезувчанликка эга бўлган триамциналон препарати, анаънавий усулларга нисбатан даволаш самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент шахар 3-сон клиник шифохонаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астма билан оғриган беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш  касалликни самарали даволашга ва асоратларини олдини олишга ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлаш стратегияси, ҳар қандай ресурс билан таъминлаш шароитида бронхиал астмада глюкокортикоидларга сезувчанликни аниқлаш глюкокортикоид препаратлари миқдорини тежаш ва даволанишга сарфланадиган ортиқча харажатларни олдини олиш ҳисобланади. Хулоса: Мухторов Шерзод Мурод ўғлининг “Бронхиал астмани даволашда глюкокортикорезистентликни аниқлашнинг аҳамияти ва унинг иммунологик жиҳатлари мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича «Бронхиал астманинг назоратсиз кечиши билан оғриган беморларда глюкокортикостероидларга чидамлилигини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси).
бронхиал астмада  глюкокортикостероидларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик бўлган беморларда ўзига хос иммун жавоб реакцияси ҳосил бўлиб, иммунологик кўрсаткичларининг дисбаланси тарзида намоён бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент шахар 3-сон клиник шифохонаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астма билан оғриган беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш  касалликни самарали даволашга ва асоратларини олдини олишга ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлаш стратегияси, ҳар қандай ресурс билан таъминлаш шароитида бронхиал астмада глюкокортикоидларга сезувчанликни аниқлаш глюкокортикоид препаратлари миқдорини тежаш ва даволанишга сарфланадиган ортиқча харажатларни олдини олиш ҳисобланади. Хулоса: Мухторов Шерзод Мурод ўғлининг “Бронхиал астмани даволашда глюкокортикорезистентликни аниқлашнинг аҳамияти ва унинг иммунологик жиҳатлари мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича «Бронхиал астманинг назоратсиз кечиши билан оғриган беморларда глюкокортикостероидларга чидамлилигини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси).
бронхиал астмада  глюкокортикостероидларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик аниқланган беморларда иммун жавоб реакцияси ҳужайравий ва гуморал иммунологик кўрсаткичларининг дисбаланси билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент шахар 3-сон клиник шифохонаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астма билан оғриган беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган сифатли тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиши касалликнинг натижаси ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлаш стратегияси, ҳар қандай ресурс билан таъминлаш шароитида бронхиал астмада глюкокортикоидларга сезувчанликни аниқлаш глюкокортикоид препаратлари миқдорини тежаш ва даволанишга сарфланадиган ортиқча харажатларни олдини олиш ҳисобланади. Хулоса: Мухторов Шерзод Мурод ўғлининг “Бронхиал астмани даволашда глюкокортикорезистентликни аниқлашнинг аҳамияти ва унинг иммунологик жиҳатлари мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича «Бронхиал астманинг назоратсиз кечиши билан оғриган беморларда глюкокортикостероидларга чидамлилигини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси).
дексаметазонга нисбатан ўта юқори сезувчанлик аниқланган БА билан оғриган беморларни дексаметазон билан РЛГТ усулида даволаганимизда лимфоцитлар, CД4+, CД8+, CД23+, IL-1β, IL-4, IL-6 ва TNFα кўрсаткичлари миқдорига самарадор таъсир кўрсатиб, соғломлар кўрсаткичларига яқинлашганлиги намоён бўлди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бронхиал астмани даволашда глюкокортикорезистентларга нисбатан сезувчанликни аниқлаш натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бронхиал астманинг назоратсиз кечиши билан оғриган беморларда глюкокортикостероидларга чидамлилигини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астма билан оғриган беморларда глюкокортикостероидларга нисбатан сезувчанликни аниқлаган ҳолда ишлаб чиқилган янги даволаш алгоритми анаънавий даволаш усулларига нисбатан самарадор бўлиб, клиник ва иммунологик кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартириб, асоратлар ривожланишини олдини олинишига ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астмада глюкорезистенликни аниқлаган ҳолда янги даволаш алгоритми асосида даволаш чоралари олиб борилса, беморларга кетадиган глюкокортикоид препаратлари миқдори тежалиб, беморларнинг соғайиши тезлашади, шифохонада ётиш кунлари қисқаради ҳамда иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: Мухторов Шерзод Мурод ўғлининг “Бронхиал астмани даволашда глюкокортикорезистентликни аниқлашнинг аҳамияти ва унинг иммунологик жиҳатлари мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича «Бронхиал астманинг назоратсиз кечиши билан оғриган беморларда глюкокортикостероидларга чидамлилигини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/307-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish