Sayt test rejimida ishlamoqda

Қобилов Одилжон Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диффуз В йирик хужайрали экстранодуляр лимфомаларда замонавий диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2790.
Илмий раҳбар: Атаханова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори; Исхаков Элдор Джасурович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноқулай прогностик омилларни ҳисобга олган ҳолда экстранодал зарарланишли диффуз В йирик ҳужайрали лимфома ташхисоти ва даволаш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстранодал зарарланишлар билан диффуз В йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда юқори гетерогенлиги, морфологик хусусияти ва IPI  индекси мезон бўйича юқори прогрессив хавфи билан характерланиши исботланган;
жигар ва талоқда диффуз В йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда Bcl-2, Bcl-6 ва GCET1 генларнинг  юқори экспрецияси  ҳамда Ki-67 пролефрерация индекси 60%дан юқори бўлганда касалликнинг асорати натижасидаги ўлим кўрсаткичининг юқорилиги исботланган;
экстранодал зарарланиш билан диффуз В йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфоманинг давом этаётган R-CHOP тартибида амалга оширилган  кимётерапиясининг узоқ муддатли таъсири неопластик жараённинг салбий башоратларни тўхтатишга кучли мусбат корреляцион хусусиятлари исботланган;
КОКсу баҳолаш градацияси ёрдамида диффуз В йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфоманинг жигар ва талоқдаги хавф омилларнинг салбий башоратларни баҳолаш натижасида  кимётерпаиянинг тизимли тартиби асосида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш тартибининг мезонларни ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 15 июндаги 06/006-сон ҳулосасига кўра:
экстранодал зарарланишлар билан диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларнинг этиологияси, патогенези, ривожланишининг хавф омиллари, клиник кечишини, хасталикни эрта ташхислаш, молекуляр-генетик асосларини яратиш натижасида даволаш самарадорлиги ҳамда башоратлашга қаратилган тизимли тартибни яратишнинг назарий асослари яратилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: экстранодал зарарланишлар билан диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда юқори гетерогенлиги, морфологик хусусияти ва IPI индекси мезон-бўйича юқори прогрессив хавфи билан характерланишини асослаш Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 59-I § 2- сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 41- сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда юқори гетерогенлик, морфологик хусусияти ва IPI индекси мезон бўйича юқори прогрессив хавфини эрта белгилаш ва касалликни эрта башоратлаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экстранодал зарарланишлар билан диффуз В йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда юқори гетерогенлиги, морфологик хусусияти ва IPI  индекси мезон бўйича юқори прогрессив хавфи энг асосий мезонларни ажратиш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни тадбиқ қилиш беморларни бўлимда бўлиш муддатини икки бараварга  камайтириши учун клиник лаборатор таҳлиллар, овқатланиш ва кимёвий   дориларга ажратилган сарфларни 450 миллон сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: экстранодал зарарланишлар билан диффуз В йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда IPI индекси мезон бўйича юқори прогрессив хавфи билан характерланишини асослашда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 367440 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда замонавий диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 05-май № 01-4/255 сонли хат юборилган.
жигар ва талоқда диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда Bcl-2, Bcl-6 ва GCET1 генларнинг юқори экспрецияси ҳамда Кi-67 пролефрерация индекси 60%дан юқори бўлганда касалликнинг оғир кечиши, метастатик ҳужайраларнинг фаолиятини пасайтириш натижасида функционал ҳолатини издан чиқиши ва ўлимнинг юзага келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йилнинг 1- июлдаги 59-I § 2-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш жигар ва талоқда диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда 12 та онкологик касалликлар учун асос бўлган генлардан ушбу хасталик учун асосий ҳисобланган Bcl-2, Bcl-6 ва GCET1 генларнинг юқори экспрессияси хавфли омил эканлигини инобатга олиб касалликни эрта башортлаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу хасталикни тўғри ташхислаш ва самарали даволаш тартибини амалга ошириш учун иммуногистокимёвий таҳлилларни амалга ошириш натижасида 1 нафар бемор  учун 367.440 сўм иқтисод қилиниб, жами йилига 29727000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: жигар ва талоқда диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда Bcl-2, Bcl-6 ва GCET1 генларнинг юқори экспресияси ҳамда Кi-67 пролиферация индекси 60% дан юқори бўлганда касалликнинг асорати натижасидаги ўлим кўрсаткичининг юқорилигини камайтириш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини йилига 29727000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва умр кўриш давомийлилиги 60,4% беморларда узайганлиги корреляцион боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда замонавий диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 05-май № 01-4/255 сонли хат юборилган.
экстранодал зарарланиш билан диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфоманинг давом этаётган R-CHOP тартибида амалга оширилган кимётерапиясининг узоқ муддатли самарали эффективлиги ва узоқ муддат касалликнинг қайталанмаслиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йилнинг 1- июлдгаи 59-I § 2-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган даволаш усули ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш экстранодал зараланган билан диффуз Б йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфоманинг давом этаётган R-CHOP тартибида амалга оширилган кимётерапиясининг узоқ муддатли таъсири неопластик жараённинг салбий башоратларини тўхтатишга кучли мусбат корреляцион хусусиятларини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экстранодал зарарланиш билан диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфоманинг давом этаётган R-CHOP тартибида амалга оширилган кимётерапиясининг узоқ муддатли таъсири беморларнинг шифохонага ётқизиш муддатларини камайтириши ҳамда беморларда даволаш курсини камайтириш ва 60,4% беморларда умр кўриш давомийлигини ошириш ва сарф харажатларни тежаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали сарф-харажатларни камайтириш орқали йилига 1633920 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: экстранодал зарарланиш билан диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфоманинг давом этаётган R-CHOP тартибида амалга оширилган кимётерапиясининг узоқ муддатли таъсири хасталикни оғир асоратларини камайтириш ва даволаш тартибини тизимли ташкиллшатиришни яхшилаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 340200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда замонавий диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 05-май № 01-4/255 сонли хат юборилган.
КОКсу баҳолаш градацияси ёрдамида диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфоманинг салбий таҳлика омилларининг башоратлаш омиллари ишлаб чиқилган ва натижалар 87,2% ишончли интервали ёрдамида алгоритм ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йилнинг 1- июлдгаи 59-I § 2-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали кимётерапия ва радиология бўлими бўйича 2022- йил 1- июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш орқали хавф омиллари градацияси натижасида даволаш сифатини яхшилаш тартиби тавсия этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда замонавий ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни тадбиқ қилиш беморларнинг шифохонага ётқизиш муддатларини камайтириши, ортиқча сарф харажатлар шарт эмаслиги ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: диффуз B йирик хужайрали экстранодуляр лимфомаларда замонавий ташхислаш ва даволашни яхшилаш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 367440 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диффуз B йирик ҳужайрали экстранодуляр лимфомаларда замонавий диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2023- йил 05-май № 01-4/255 сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish