Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳомидов Феруз Қосимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ қон томирлари ишемиясида рентгенхирургик замонавий даволаш усулларини қўлланилиши» 14.00.19 – Клиник радиология, 14.00.27-Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib.3045.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ўктам Сафаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажонов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқ қон томирлар ишемиясида диабетик панжа синдроми бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида оёқ томирларида қон айланишини яхшилашнинг янги усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор оёқларнинг ўткир ишемияси ва диабетик панжа синдроми билан касалланган беморларда томирларни зарарланган сегментида ва зарарланиш даражасига кўра, каминвазив рентген эндоваскуляр жарроҳлик амалиёти усули ишлаб чиқилган;          оёқ қон томирларининг ўткир ишемияси ва диабетик панжа синдромининг нейроишемик шакли билан касалланган беморларда оёқлар артериал  томирлари зарарланишини башоратловчи юмшоқ тўқималар ишемиясида юзага келадиган патологик жараёнларнинг намоён бўлиши билан боғлиқлиги исботланган;
оёқ қон томирларининг ўткир ишемияси ва диабетик панжа синдромида рентген эндожарроҳлик амалиётида қон томирлар ичи тромбектомияси учун Аспирекс ва Ротарекс катетрлари ёрдамида жарроҳлик амалиётининг самарадорлиги ҳамда ангиографик назорат орқали ўлим кўрсаткичининг пасайиши исботланган;
илк бора оёқларнинг ўткир ишемияси ва диабетик панжа синдромида рентген эндожарроҳлик амалиётдан кейинги эрта ва кечки асоратларни олдини олишда ангиографик назорат орқали жарроҳлик аралашувида оёқ ампутациясини камайтиришга қаратилган баҳолашнинг янги босқичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мазкур даволаш стратегияси ўткир оёқ қон томир артериялари критик ишемиясининг III ва IV босқичли даражасидаги беморларда фойдаланиши комплекс даволаниш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (01.11.2022й.; №74); Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази бўйича буйруқ (О5.07.202Зй.; №56) билан марказ амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўткир ишемиянинг III босқичида энг самарали усул бу оёқ қон томирларининг (артериялари) дистал қисмида реваскуляризация жарроҳлик амалиёти қўлланилиши муҳим эканлиги аниқланди. Оёқ қон томир ишемиясида артериал томирнинг зарарланган қисмини стентлаш ёки стентлашсиз балон ангиопластика амалиётини бажарилиши оёқларни узоқ муддатда муваффақиятли сақлаб қолиш имконини яратади. Беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Йирингли-некротик шикастланишлар мавжуд бўлганда (айниқса диабетик оёқнинг нейропатик шакли билан), ҳаракатни чеклаш, қўлтиқ таёқлар ёки ногиронлар аравачасидан фойдаланиш, махсус ортопедик асбоблар, тагликлар ёки поябзал ёрдамида зарарланган оёқ-қўлларни ҳаракатлантириш режимини таъминлаш керак. Диабетик оёқ синдромида ярали нуқсонларнинг мавжудлиги жароҳатни мунтазам даволашни талаб қилади. Даволаш усулини оптималлаштириш орқали даволашда сарфланадиган харажатларни 825 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: Оёқ қон томирлари ўткир ишемиясида рентген эндожарроҳлик амалиёти билан комплекс даволаш стратегияси ишлаб чиқилиши ҳамда беморларни даволаш амалиётига жорий этилиши касалликда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар бемор (ногиронлиги бўлган,ижтимоий ҳимояга мухтож) ҳисобига бюджет маблағларини 825 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 510 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оёқ қон томирлари ишемиясида рентгенхирургик замонавий даволаш усулларини қўлланилиши» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022 йил 5 октябрдаги 04/5044-сон хат юборилган.
Оёқ қон томирлари ўткир ишемияси ва диабетик товон синдроми нейроишемик шакли бўлган беморларда оёқ томирлари ишемиясини даволаш натижаларини объектив баҳолаш орқали патологик жараённинг кечишини қисқариши ҳисобига жароҳат инфекцияси ва унинг оқибатларини прогностик эҳтимолини инобатга олган ҳолда, юқори технологияли эндоваскуляр даволаш усулларидан ўз вақтида фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (01.11.2022й.; №74 ); (Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 12.06.23 й 105-сонли буйруғи ) ҳамда Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази клиникасининг 2023 йилнинг 7 июндаги 56-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволашнинг рентген-эндоваскуляр усуллари илгари амалга оширилган очиқ томир реконструкцияларидан сўнг оёқлар томирлари протези ва артерияларига такрорий аралашувларда самарали ва хавфсизлиги исботланди. Йўналтирилган механик тромбектомия учун замонавий асбоблар оёқ томирлари ўткир тромбози ҳолатларида эндоваскуляр даволаш усулларини самарали қўллаш имконини беради, шунингдек амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни маҳаллий даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оёқ қон томирлари ўткир ишемияси билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштириш усули: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 4 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 680 минг сўмгача камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 170.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: Даволашнинг рентген-эндоваскуляр усуллари илгари амалга оширилган очиқ томир реконструкцияларидан сўнг оёқлар томирлари протези ва артерияларига такрорий аралашувларда самарали ва хавфсизлиги исботланди. Йўналтирилган механик тромбектомия учун замонавий асбоблар оёқ томирларининг ўткир тромбози ҳолатларида эндоваскуляр даволаш усулларини қўллаш касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оёқ қон томирлари ишемиясида рентгенхирургик замонавий даволаш усулларини қўлланилиши» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022 йил 5 октябрдаги 04/5044-сон хат юборилган.
Оёқ қон томирларининг ўткир ишемияси ва диабетик товон синдроми нейроишемик шаклининг оғир кечиши тўқима ишемиясини даволаш усулини оптималлаштириш имконини беради. Бу ўз навбатида, комплекс даволаш натижаларини яхшилаб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (01.11.2022й.; №74 ); (Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 12.06.23 й 105-сонли буйруғи ) ҳамда Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази клиникасининг 2023 йилнинг 7 июндаги 56-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Эндожарроҳлик амалиёти давомида қон томири ичига тромбектомия учун Аспирех ва Ротарех катетерлари ёрдамида соннинг юза артерияси ва поплитеал артерияларини сурункали тиқилиши ва стентлардаги рестенозларни, шунингдек, антеград тромектомия амалиётини бажариш учун самарадорлиги исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 510 минг сўмгача камайтирган (шифохонада 1 кун қолиш 170.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситалари сарфланади); беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилишига эришилди. Хулоса Оёқ қон томирлари ўткир ишемиясида рентген эндожарроҳлик амалиёти давомида қон томири ичига тромбектомия учун Аспирех ва Ротарех катетерлари амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини очиқ операцияга нисбатан 825 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 510 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оёқ қон томирлари ишемиясида рентгенхирургик замонавий даволаш усулларини қўлланилиши» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022 йил 5 октябрдаги 04/5044-сон хат юборилган.
Оёқ қон томирлари ўткир ишемияси ва диабетик товон синдроми нейроишемик шакли билан оғриган беморлар умумий аҳволининг оғирлигини, ҳамроҳ касалликларнинг мавжудлигини инобатга олган ҳолда, миниинвазив даволаш усулларини қўллаш ҳисобига даволаш натижаларининг қониқарсиз бўлган ҳолатлари сонини камайтириши ва беморларнинг асосий гуруҳида ўлимга олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш имконини бериши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (01.11.2022й.; №74 ); (Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 12.06.23 й 105-сонли буйруғи ) ҳамда Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази клиникасининг 2023 йилнинг 7 июндаги 56-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ қон томирлари ўткир ишемиясини даволашни такомиллаштирилган миниинвазив усули асосида даволаш алгоритмини қўлланилиши, мазкур касалликка чалинган беморларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини оширилиши натижасида уларнинг реабилитацияси ва меҳнат қилиш фаолиятини тикланиш муддатларини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ қон томирлари ўткир ишемиясида миниинвазив даволаш усулларини амалиётга жорий этилиши касалликда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар бемор (ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга мухтож) ҳисобига бюджет маблағларини 825 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 510 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Оёқ қон томирлари ўткир ишемиясида миниинвазив даволаш усулларини амалиётга жорий этилиши, комплекс даволаниш самарадорлигини ошириш ҳамда беморларда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оёқ қон томирлари ишемиясида рентгенхирургик замонавий даволаш усулларини қўлланилиши» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022 йил 5 октябрдаги 04/5044-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish