Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Шахноза Рамизидиновна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эрта ёшдаги болаларда риносинуситларни ташхислашни оптималлаштириш ва даволаш”, 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2. РhD /Tib1324
Илмий раҳбар: Карабаев Хуррам Эсанкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Педиатрии тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01
Расмий оппонентлар: Юнусов Анан Султанович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федарацияси); Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; 
Етакчи ташкилот: Доғистон Республикаси давлат тиббиёт университети (Доғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта ёшдаги болаларда  ўткир риносинуситни ташхислашни оптималлаштириш ва  консерватив даволаш самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ўткир риносинусит билан оғриган эрта ёшдаги болаларда ноинвазив ва кўп  маълумот берувчи диагностик усул сифатида икки ўлчовли ультратовуш текширувидан фойдаланиш асосланган;
ўткир риносинусит билан оғриган эрта ёшдаги болаларда бурун бўшлиғини ювишда газ-хромато-масс-спектрометрия усули ёрдамида  Haemophilus influenzae, Staphylococcus aureus, Streptococcus viridans, Moraxella catarrhalis, Proteus mirabilis, Maltophilia, Ralstonia pickettii микроорганизмлар маркерларини аниқлаш биринчи марта исботланган; 
эрта ёшдаги болаларда ўткир риносинуситни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида  анъанавий  даволаш комплексига бактериоцид  интроназал спрейи ва   эфир мойи билан ингалация қилишни  киритиш исботланган;
биринчи марта эрта ёшдаги болаларда ўткир риносинусит оғирлик даражасини аниқлаш учун ЭҲМ дастури ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент Педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 23 июлдаги 03/49   сон хулосасига кўра:
икки ўлчовли эхографиянинг аҳамияти ва хавфсизлигини ҳисобга оладиган бўлсак, рентген нурларининг йўқлиги ёш болаларда радиация нурини таъсир қилиш хавфини бутунлай йўқ қилади ва шу билан такрорий фойдаланиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган бурун ёндош бўшлиқларининг икки ўлчовли ултратовуш текширувидан фойдаланган ҳолда ёш болаларда ўткир йирингли риносинусит диагностикаси усули (06.10.2022; 22/7). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: илмий янгилик қуйидагилардан иборат: нурланиш таъсирининг йўқлиги, ишончли ва информацион диагностика ёндашуви, ёш болаларда бурун ёндош бўшлиғи  яллиғланиш жараёнини баҳолаш имконини берадиган юқори сезувчанлик;  даволаш динамикасида фойдаланиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморга икки ўлчамли ултратовуш текшируви жорий этилиши ҳисобига 30.000 сўм маблағ тежалди. Бурун ёндош бўшлиқлари  рентгенографияси 80 000 сўм эканлигини ҳисобга олсак, бурун ёндоў бушликлари ларнинг ултратовуш текшируви 50 000 сўм туради. 1 нафар беморга 30 000 сўм тежаш, йилига 40 нафар бемор  учун  1 маротаба ултратовуш текширувини қўлласак  1200000 сўм маблағ тежалишига олиб келади. Ушбу 40 нафар беморлардан 3 нафари ушбу касаллик билан йилига 3 мартадан касалланса 450 минг сўм  бюжетдан ташқари маблағларни тежашга эришилади. Хулоса: икки ўлчовли ултратовуш амалиётидан фойдаланган ҳолда бурун ёндош бўшлиқлари диагностикасининг янги усулининг жорий этилиши бир бемор ҳисобидан 150 минг сўм ( йилига 3 марта касал бўлса) бюджет маблағлари ва 1 миллион 200 минг сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди. “Эрта ёшдаги болаларда ўткир риносинуситни ташхислашда икки ўлчовли эхографияни қўллаш”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти  томонидан 2022-йил 18 октябрдаги № 03/2162 -сонли сонли хат юборилган.
Икки ўлчовли эхографиянинг аҳамияти ва хавфсизлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ёш болаларда радиация нурини хавфини бутунлай йўқлиги ва шу билан ушбу текшириш усулини бурун ёндош бўшлиғи касалликларини динамикасида такрорий фойдаланиш имконини беради.Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган бурун ёндош бўшлиқларининг икки ўлчовли ултратовуш текширувидан фойдаланган ҳолда ёш болаларда ўткир йирингли риносинусит диагностикаси усули (06.10.2022; 22/7).Илмий янгиликнинг аҳамияти: икки ўлчовли эхографиянинг аҳамияти ва хавфсизлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ёш болаларда радиация нурини хавфини бутунлай йўқлиги ва шу билан ушбу текшириш усулини бурун ёндош бўшлиғи касалликларини динамикасида такрорий фойдаланиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган бурун ёндош бўшлиқларининг икки ўлчовли ултратовуш текширувидан фойдаланган ҳолда ёш болаларда ўткир йирингли риносинусит диагностикаси усули (06.10.2022; 22/7).Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: илмий янгилик қуйидагилардан иборат: нурланиш таъсирининг йўқлиги, ишончли ва информацион диагностика ёндашуви, ёш болаларда бурун ёндош бўшлиғи  яллиғланиш жараёнини баҳолаш имконини берадиган юқори сезувчанлик;даволаш динамикасида такрор фойдаланиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморга икки ўлчамли ултратовуш текшируви жорий этилиши ҳисобига 30.000 сўм маблағ тежалди. Агар бемор касаликни даволаниш даврида 2 марта тушилса (касалхонага госпитализация даврида ва даво охирида)  60.000 минг сўмни ташкил этса 40 нафар бемор учун 2400.000 сўмни ташкил қилади. Бурин ёндош бўшлиқлар рентгенографияси эса хисобласа 40 нафар бемор учун 3200.000 сўмни ташкил қилади ва беморни динамикада кузатиш имкони  мумкин эмас бу эса ўз ўзида касалликка чалинган болаларни даво самарадорлигига тасир этади ва бурин ёндош бўшлиқлар асоратлари сонини ортишига сабаб бўлиши мумкин.Йилига 40 нафар бемор  учун  1 маротаба ултратовуш текширувини касаллик динамикасида 2 маротаба  қўлласак  1200.000 (3600.000-2400.000) сўм маблағ тежалишига касалликни динамикада кузатиш билан бир қаторда дори дармон  сарф харажатларини тежашга  олиб келган.Хулоса: икки ўлчовли ултратовуш амалиётидан фойдаланган ҳолда бурун ёндош бўшлиқлари диагностикасининг янги усулининг жорий этилиши бир бемор ҳисобидан 60 минг сўм (касалхонага госпитализация даврида ва даво охирида )  40 та бемор учун  1 миллион 200 минг сўм тежаш имконини берди.“Эрта ёшдаги болаларда ўткир риносинуситни ташхислашда икки ўлчовли эхографияни қўллаш”   мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича  Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти  томонидан 2022-йил 18 октябрдаги № 03/2162 -сонли  хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: ёш болаларда ўткир риносинуситда "Изофра 1,25%" дори воситасини  интраназал спрейини тўғри ва ўз вақтида қўллаш касалхонага ётиш кунларини қисқартиради.        Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:   олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вилояти, Қибрай тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси амалиётига жорий этилди (09.06.2022; 23-сон). 22/6).  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш пайтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони минималлаштирилади; •касалликнинг қайталанишлар сонини камайтириш хисобига  кўз ва калла ичи асоратларнинг  учраш частотасини камайтиради;  касаллик кечиши кунлари сонини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар  бемор учун 1 флакон дори бутун даволаш курси учун 55 000 минг сўм  туради. Ўткир риносинуситни даволаш учун шифохонада анъанавий даволаш усулида  1 кунлик даволаниш учун 45 000ни ташкил қилади ( бунинг ичига антибиотик дори воситаси,яллиғланишга қарши дори воситаси,физиологик эритма)  беморни  ушбу усулда даволаш камида 7 кунни ташкил қилса  ва даволаш курси учун 1 нафар беморга 315 000 сўм бюжет маблағи сарфланади. Юқоридаги дори воситасини даволаш стандартига тайинлаш билан касаллик кунлари 2-3 кунга қисқаради. Шундай қилиб, тавсия этилган даволанишнинг  5 кунга хисобласак касалхона палата койка кунини ўзи 225000 сўмни ташкил қилади,тавсия этилаётган даво усулида койка кунини ўзидаёқ 1 нафар бемор учун 90.000 сўм тежалишига олиб келган.Агар шу койка кунини 40 нафар бемор учун хисобласак(40*90.000=3600.000) 3600.000 сўм бюжет маблағларини тежалишига олиб келади.  Хулоса: такомиллаштирилган даволаш усулининг қўлланилиши натижасида беморларда касалхонада қолиш куни 2 кунга қисқариб 1 нафар бемор учун   90 минг сўм бюджет маблағларини тежалишига олиб келади. «Эрта ёшдаги болаларда ўткир риносинуситни даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти томонидан 2022-йил 18  октябрдаги № 03/2162 -сонли сонли хат юборилган.
Ёш болаларда ўткир риносинуситда "Aнис" эфир мойини тўғри ва ўз вақтида қўллаш  бемор болаларни касалхонага ётиш кунларини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вилояти, Қибрай тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси амалиётига жорий этилди (09.06.2022; 23-сон). 22/6).        Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Дори воситасининг  1 шишаси 1 бемор учун бутун даволаниш курси    120 000 туради. Ўткир риносинуситни даволаш учун шифохонада анъанавий терапия билан 1 кунлик даволаниш учун 45 000, камида 7 кун даволаш - 
1 беморга 315 000 сарфланади. Юқоридаги препаратни тайинлаш билан касаллик кунлари 3-4 кунга қисқаради. Шундай қилиб, тавсия этилган даволанишнинг 4 кунида - 80 000, 1 йилда - 29 200 000 сўм тежалган.Хулоса: такомиллаштирилган даволаш усулини жорий этиш ҳар бир бемор учун кунига бюджетдан 80 минг сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса  45 минг сўмни тежаш имконини берган. «Эрта ёшдаги болаларда ўткир риносинуситни даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти  томонидан 2022-йил 18 октябрдаги № 03/2162 -сонли  хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish