Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметов Фахраддин Нурматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги бактериал этиологияли яллиғланиш касалликларида антиэндотоксик иммунитетнинг клиникиммунологик хусусиятлари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2142.
Илмий раҳбар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Камалов Зайнитдин Сайфитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бактериал этиологияли яллиғланиш касалликларида болалар қон зардобидаги антиэндотоксик иммунитетнинг клиник-иммунологик хусусиятларини қиёсий аниқлаш, ташҳисий қийматини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болалардаги микроб этиологияли касалликларда Escherichia coli эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражаси 88,05% ни ташкил этгани, бу Citrobacter freindii шу параметрига нисбатан 1,11, Pseudomonas aeruginosa га нисбатан 1,26, Proteus vulgaris га нисбатан 1,57, Klebsiellae pneumoniae га нисбатан 1,71 мартага ишонарли равишда кўп эканлиги исботланган;
илк бор микроб этиологияли касалликлар ташҳисланган болаларда соғломларга нисбатан Escherichia coli эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиши 5,50, Proteus vulgaris га қарши 7,02, Citrobacter freindii га қарши 9,90, Klebsiellae pneumoniae га қарши 12,85, Pseudomonas aeruginosa га қарши 17,53 мартага ишонарли даражада кўп бўлгани аниқланган, Escherichia coli эндотоксинларига нисбатан серопозитив намуналарнинг юқори фоизи ушбу бемор болаларда бўлгани исботланган;
3-6 ва 7-12 ёшли болалар қон зардобидаги грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражаси йўғон ичак дисбиози аниқланган болаларда соғломларга нисбатан ишонарли кўплиги аниқланган, ушбу патологияларда антителолар аниқланиши 90,7% га етиб, мос равишда 9,07 ва 1,21 мартага юқори бўлгани аниқланган, болалар ёши ортиши билан антителолар аниқланиш фоизи соғлом болаларда камайган, йўғон ичак дисбиозида 7-12 ёшлиларда ишонарли кўпайган, асосий гуруҳда серопозитив намуналар фоизи бўйича ёшлараро тафовут аниқланмаган;
грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини кўрсатувчи иммунофермент анализ учун тест-тизимнинг сезгирлиги йўғон ичак дисбиозида 75%, ўткир тонзиллитда 76%, ўткир бронхитда 89%, сийдик йўли инфекцияларида 95% ни, тест-тизим махсуслиги 90,0% ни ташкил этгани ушбу тест-тизимнинг диагностик қиймати юқорилиги илк бор исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 14 апрелдаги №23-z/021 сон хулосасига кўра:
илк бор болалардаги микроб этиологияли касалликларда Escherichia coli эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражаси 88,05% ни ташкил этгани, бу Citrobacter freindii шу параметрига нисбатан 1,11, Pseudomonas aeruginosa га нисбатан 1,26, Proteus vulgaris га нисбатан 1,57, Klebsiellae pneumoniae га нисбатан 1,71 мартага ишонарли равишда кўп эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда ташҳисланган микроб этиологияли касалликларда Escherichia coli эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражаси бошқа грамманфий бактериялар ва граммусбат коккларга ишонарли ишонарли равишда кўп эканлиги исботланганлиги ушбу болаларга қўйилган ташҳисни эрта тасдиқлаш ва даволаш тактикасини аниқ белгилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: болаларда ташҳисланган микроб этиологияли касалликларда Escherichia coli эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини баҳолаш усули Қорақолпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.04.2022 йил; № 20/2 ва Бухоро болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 02.04.2022 йил; №205 тиббиёт амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: болаларда ташҳисланган микроб этиологияли касалликларда антиэндотоксик иммунитетни аниқлаш усулининг қўлланилиши эрта ташҳислашни амалга ошириши баробарида касалликлар асоратланишини камайтирган, бактериологик ташҳисдаги хатолар сонини минимиллаштирган, касаллик даврининг қисқариши бемор болалар ҳаёт сифатини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: болалардаги микроб этиологияли касалликларда антиэндотоксик иммунитетнинг клиник-иммунологик хусусиятларини баҳолаш услуби микроб этиологияли касалликлар учраш даражасини аниқлаш, тиббий хизматни тизимлаштириш, ушбу касалликларда иммун статусни баҳолаш услуби сарфланган маблағнинг ҳар бир ҳолати учун 32 000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Хулоса: болалардаги микроб этиологияли касалликларда антиэндотоксик иммунитетнинг клиник-иммунологик хусусиятларини баҳолаш услуби касаллик асоратлари сонини камайтирган ва сарфланган маблағнинг ҳар бир ҳолат учун 32 000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Болалардаги микроб этиологияли касалликларда антиэндотоксик иммунитет клиник-иммунологик хусусиятларини баҳолаш услуби» мавзусида услубий тавсияномани соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг ректори томонидан 2022 йил 8 июндаги 04№2207-сон хат юборилган.
илк бор микроб этиологияли касалликлар ташҳисланган болаларда соғломларга нисбатан Escherichia coli эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиши 5,50, Proteus vulgaris га қарши 7,02, Citrobacter freindii га қарши 9,90, Klebsiellae pneumoniae га қарши 12,85, Pseudomonas aeruginosa га қарши 17,53 мартага ишонарли даражада кўп бўлгани аниқланган, Escherichia coli эндотоксинларига нисбатан серопозитив намуналарнинг юқори фоизи ушбу бемор болаларда бўлгани исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: микроб этиологияли касалликлар ташҳисланган болаларда Escherichia coli эндотоксинларига нисбатан серопозитив намуналар юқори фоизи аниқлангани ташҳис самарадорлиги юқори бўлганини кўрсатган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қорақолпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.04.2022 йил; № 20/2 ва Бухоро болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 02.04.2022 йил; №205 тиббиёт амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: микроб этиологияли касалликлар ташҳисланган болаларда Escherichia coli эндотоксинларига нисбатан серопозитив намуналар юқори фоизи аниқлангани ҳисобига ташҳис самарадорлигининг юқори бўлгани унинг жараёнида юзага келадиган хатолар сонининг пасайиши аниқланиш даражасини оширган. Бу эса эрта ташҳисни амалга ошириш имконини берган ва беморнинг тузалиш жараёнини тезлаштирган, стационарда даволаниш муддати ёки поликлиникада қатновлар сони камайиши бемор болалар тез тузалиши имконини берган, улар ота-оналарининг ишдан қолиш вақтини камайтирган, улар меҳнатга лаёқатини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: микроб этиологияли касалликлар ташҳисланган болаларда Escherichia coli эндотоксинларига нисбатан серопозитив намуналар юқори фоизи аниқланишига кўра бир нафар бемор учун 6 минг сўм иқтисод қилинган, бу эса серологик ташҳиснинг 10% га яхшиланиши ҳисобига умумий харажатларни 3 120 минг сўмга иқтисод қилган. Хулоса: микроб этиологияли касалликлар ташҳисланган болаларда грамманфий бактериялар эндотоксинларига нисбатан серопозитив намуналар юқори фоизи серологик ташҳиснинг яхшиланиши ҳисобига умумий харажатларни 3 120 минг сўмга тежаган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Болалардаги микроб этиологияли касалликларда антиэндотоксик иммунитет клиник-иммунологик хусусиятларини баҳолаш услуби» мавзусидаги услубий тавсиянома соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг ректори томонидан 2022 йил 8 июндаги 04№2207-сон хат юборилган.
3-6 ва 7-12 ёшли болалар қон зардобидаги грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражаси йўғон ичак дисбиози аниқланган болаларда соғломларга нисбатан ишонарли кўплиги аниқланган, ушбу патологияларда антителолар аниқланиши 90,7% га етиб, мос равишда 9,07 ва 1,21 мартага юқори бўлгани аниқланган, болалар ёши ортиши билан антителолар аниқланиш фоизи соғлом болаларда камайган, йўғон ичак дисбиозида 7-12 ёшлиларда ишонарли кўпайган, асосий гуруҳда серопозитив намуналар фоизи бўйича ёшлараро тафовут аниқланмаган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар ёши ортиши билан эндотоксинларга қарши антителолар аниқланиш фоизи соғлом болаларда камайгани, йўғон ичак дисбиозида 7-12 ёшлиларда ишонарли кўпайгани, асосий гуруҳда серопозитив намуналар фоизи бўйича ёшлараро тафовут аниқланмагани клиник, бактериологик самарага эга бўлган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қорақолпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.04.2022 йил; № 20/2 ва Бухоро болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 02.04.2022 йил; №205 тиббиёт амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: йўғон ичак дисбиози аниқланган беморларда серопозитив намуналар кўпайгани ушбу ҳолатнинг микроб этиологияли яллиғланиш касалликлари кечишини оғирлаштирувчи фон сифатида талқин этилган ва касалликни даволаш комплексига биопрепаратларни киритиш тавсия этилгани бемор болалар саломатлигини яхшилаш баробарида улар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: йўғон ичак дисбиози аниқланган беморларда серопозитив намуналар кўпайгани ушбу ҳолатнинг микроб этиологияли яллиғланиш касалликлари кечишини оғирлаштирувчи фон бўлган. ҳар бир бемор бактериологик ташҳис учун 32 минг сўм тежаш имконини берган. Хулоса: йўғон ичак дисбиози аниқланган бемор болаларда серопозитив намуналар кўпайгани бактериологик ташҳиснинг серологик усулда тасдиқлангани ҳисобига ҳар бир бемор учун 32 минг сўм тежаш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болалардаги микроб этиологияли касалликларда антиэндотоксик иммунитет хусусиятлари» мавзусида олинган илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг ректори томонидан 2022 йил 8 июндаги 04№2207-сон хат юборилган.
грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини кўрсатувчи иммунофермент анализ учун тест-тизимнинг сезгирлиги йўғон ичак дисбиозида 75%, ўткир тонзиллитда 76%, ўткир бронхитда 89%, сийдик йўли инфекцияларида 95% ни, тест-тизим махсуслиги 90,0% ни ташкил этгани ушбу тест-тизимнинг диагностик қиймати юқорилиги илк бор исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини кўрсатувчи иммунофермент анализ учун тест-тизимнинг сезгирлиги ва махсуслиги юқорилиги ушбу экспериментал тест-тизимнинг диагностик қиймати юқорилигини кўрсатган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қорақолпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.04.2022 йил; № 20/2 ва Бухоро болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 02.04.2022 йил; №205 тиббиёт амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини кўрсатувчи сезгирлиги ва махсуслиги юқори иммунофермент анализнинг бактериал этиологияли касалликларда қўлланилиши эрта ташҳисни амалга ошириш баробарида касалликни ўз вақтида даволаш ва асоратларни олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини кўрсатувчи иммунофермент анализ учун тест-тизимнинг сезгирлиги йўғон ичак дисбиозида 75%, ўткир тонзиллитда 76%, ўткир бронхитда 89%, сийдик йўли инфекцияларида 95% ни, тест-тизим махсуслиги 90,0% ни ташкил этгани ушбу тест-тизимнинг диагностик қиймати юқорилиги бўлганлиги хориждан кириб келаётган тест-тизимларнинг камайиши, тест-тизимлар таннархининг пасайиши ҳисобига фақат грамманфий бактериялар чақирган микроб этиологияли яллиғланиш касалликлари ташҳисининг яхшиланиши ҳисобига ҳар бир тест-тизим учун 6 минг сўмни тежаш имконини бериши аниқланган. Хулоса: грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини кўрсатувчи сезгирлиги ва махсуслиги юқори иммунофермент анализнинг диагностик қиймати юқори бўлганлиги хориждан кириб келаётган тест-тизимлар камайиши, улар таннархи пасайиши ҳисобига ҳар бир тест-тизим учун 6 минг сўмни тежаш имконини бериши аниқланган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Грамманфий бактериялар эндотоксинларига қарши антителолар аниқланиш даражасини кўрсатувчи иммунофермент анализ учун тест-тизим» мавзусида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг ректори томонидан 2022 йил 8 июндаги 04№2207-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish