Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамдамов Улуғбек Рўзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларда антикоагулянт терапияга замонавий ёндашувлар» 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2306.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Олим Мирзахидович, тиббиёт фанлари доктори; Курбаниязов Зафаржон Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.В. Склифосовский номидаги тез ёрдам илмий тадқиқот институти (Россия Федерацияси ).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқ чуқур веналарининг тромбози билан оғриган беморларда тромбни реканализация динамикаси ва турли хил антикоагулянт терапия натижаларини дуплекс сканерлаш асосида баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротоба антикоагулянт терапиянинг турли хил вариантларининг самарадорлиги дуплекс ультратовуш маълумотлари асосида аниқланган;
беморларда тромбнинг реканализация даражаси тромбнинг проксимал чегарасига ва касалликнинг давомийлигига қараб баҳоланиш натижасида исботланган;
даволанишнинг стационар ва амбулатор босқичларида  ультратовушли дуплекс сканерлаш маълумотларига кўра, тромбнинг проксимал қисмини фиксация ва лизис динамикасини ҳисобга олган ҳолда турли антикоагулянт дори воситасининг самарадорлиги асосланган;
бевосита ва билвосита антикоагулянтларнинг асоратлари ва уларнинг тромбнинг қайталаниш даражаси кўрсаткичларига таъсирининг қиёсий таҳлилини ўтказиш асосида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг  2023 йил  03 апрелдаги 23-z/015 сон хулосасига кўра:
оёқ веналарининг ультратовуш текширувига кўра,тромбнинг хилпилловчи қисмининг узунлигини батафсил кўрсатиш давом этаётган антикоагулянт терапия самарадорлиги юқори бўлганлиги сабабли амалиётга тавсия этилган бу ўз навбатида даволаш натижаларини яхшилаб шифо жараёнини тезлаштириши Бухоро вилоят Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.07.2022 й.; №27/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.07.2022 й.; №22/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган антикоагулянт терапиянинг турли хил вариантларининг самарадорлигини дуплекс ультратовуш текшируви ёрдамида баҳолаш усулидан фойдаланиш, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: антикоагулянт терапиянинг турли хил вариантларининг самарадорлиги дуплекс ультратовуш маълумотлари асосида аниқлаш усули ўтқазилаётган комплекс даволаш натижаларини башорат қилиш ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса: илк маротоба антикоагулянт терапиянинг турли хил вариантларининг самарадорлиги дуплекс ультратовуш маълумотлари асосида баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилиши оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларни даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 235 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 155 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларни тромбнинг реканализация даражаси ўтказилган антикоагулянт терапия турига боғлиқлиги аниқланиши  Бухоро вилоят Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.07.2022 й.; №27/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.07.2022 й.; №22/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларни даволашда ривароксабан дори воситасини қабул қилиш  тромбнинг реканализациясини тезлаштириб даволаниш самарадорлигини ошириш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларни даволашда ривароксабан дори воситасини қабул қилиш  усулини амалиётга жорий этилиши: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 10 кундан 7,0 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 390 минг сўмга камайтирган (РШТЁИМ БФ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 130.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 75 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларни даволашда ривароксабан дори воситасини қабул қилиш  усулини амалиётга жорий этилиши беморларда тромбнинг реканализацияси муддатини қисқартилиши натижасида яхши ва қониқарли даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини 4% камайтириш ва касалликнинг қайталанишини ва асоратларини олдини олиш имконини берган.
Ривароксабан ишончли ва хавфсиз антикоагулянт дори воситаси бўлиб, касалликнинг ўткир босқичида веноз тромбоз билан оғриган беморларда улардан фойдаланиш ретромбоз холатларининг камайиш имконини бериши исботланган. Бу ўз навбатида, тромбнинг проксимал қисмини фиксация ва лизис динамикасини ҳисобга олган ҳолда антикоагулянт терапияни ультратовуш дуплекс сканерлаш маълумотларига асосланиб ўтқазилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилиши  Бухоро вилоят Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.07.2022 й.; №27/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.07.2022 й.; №22/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ривароксабан ишончли ва хавфсиз антикоагулянт дори воситаси бўлиб, касалликнинг ўткир босқичида веноз тромбоз билан оғриган беморларда улардан фойдаланиш ретромбоз холатларининг камайиш имконини берган, бу ўз навбатида  даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 10 кундан 7,0 кунгача кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 390 минг сўмга камайтирган. 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларни даволашда ульратовуш дуплекс сканерлаш маълумотларига асосланиб ривароксабанни қабул қилиниши  ишончли ва хавфсиз бўлиб, касалликнинг ўткир босқичида веноз тромбоз билан оғриган беморларда улардан фойдаланиш ретромбоз холатларининг камайиш имконини бериши исботланиб, унинг амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 390 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 75 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
Бевосита ва билвосита антикоагулянт терапия қабул қилинганда уларнинг таъсири тромбнинг реканализация даражасига боғлиқлиги кўрсатилиб, антикоагулянтларнинг самарадорлиги тромбларнинг қайта реканализацияси, нохуш ҳодисаларнинг учраш даражаси ва ретромбоз холатларнинг камайганлиги билан изоҳланиши Бухоро вилоят Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.07.2022 й.; №27/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.07.2022 й.; №22/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ чуқур веналари тромбозига чалинган беморларни даволашда ишлатиладиган янги замонавий орал антикоагулянтлар, уларни шифохонада даволаниш кунини камайтирибгина қолмасдан, реканализация вақтини тезлаштириб, беморларни фаол ҳаётга қисқа муддат ичида қайтиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иорат:  оёқ чуқур веналари тромбозларини даволашда янги замонавий орал антикоагулянтларидан фойдаланишни амалиётга жорий этилиши ҳисобига ҳар бир беморни стационар даволаш бўйича 390 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини ва 235 минг сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Олинган натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши беморларда оёқ чуқур веналари тромбозининг оғирлик даражасини аниқлаш, шунга кўра аниқ замонавий антикоагулянт давони танлаш натижасида касалхонада даволаниш муддатини камайтириш хамда беморларнинг ҳаётига тахдид солувчи асоратлар улушини камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish