Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Бахтиёр Султоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси , ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дори воситалари таъсири оқибатида ошқозон ичак трактидан қон кетишлар диагностикаси ва давосининг замонавий тактикаси», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам В2021.4.PhD/Tib2307.
Илмий раҳбар: Ўроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Сафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Профессор С.В.Очаповский номидаги илмий текшириш институти» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакда яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари сабабли ривожланган ўткир эрозив ярали жараёнларни ташҳислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қабул қилиш натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишилар сўнгги 3 йил ичида ошганлиги ва ушбу тоифадаги беморлар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилиши аниқланган;
ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишининг рецидивланишига мойиллик туғдирувчи омиллари сифатида фон касалликларининг ўрни аниқланган;
комплекс эндоскопик ва консерватив терапияга қўшимча равишда Ребамипид ва Глутатион кислоталарининг ва бир вақтнинг ўзида комбинирланган эндоскопик гемостазнинг ишлатилиши натижасида, рецидивлар кўрсатгичларининг камайииши, хусусан жигарнинг сурункали диффуз касалликлари фонидаги беморларда юқори самарадорлиги аниқланган;
яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қабул қилиш натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишини даволашда ва қон кетиш рецидивларига таъсир қилувчи омилларни аниқлашда, уларга таъсир қилиш мақсадида ташҳислаш-даволаш алгоритми ишлаб чикилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт иститути эксперт кенгашининг 2023 йил 4 апрелдаги 23-Z/017-сон хулосасига кўра:
ошқозон ва 12 бармоқли ичак сурункали эрозияси ва яралардан қон кетишларда, шунингдек яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қўллаш натижасида кузатилган қон кетишларда касаллик кечишининг, клиник ва лаборатор таҳлил натижаларининг ўзига хослиги, беморларни ташҳислашда ва ҳар бир беморга индивидуал ёндашув орқали консерватив, миниинвазив ва жарроҳлик ёндашуви орқали даволаш усулларининг самарадорлиги оширилиши Бухоро вилоят Олот туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.11.2022 й.; №8/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.11.2022 й.; №5/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қабул қилиш натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишлар сўнгги 3 йил ичида ошганлиги ва ушбу тоифадаги беморлар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилиши аниқланганлиги, ушбу касалларни даволаш тактикасини ўзгартиришни тақозо этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қабул қилиш натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишлар сўнгги 3 йил ичида ошганлиги ва ушбу тоифадаги беморлар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилиши сабабли ушбу касалларни даволаш тактикасини ўзгартирилиши ҳисобига 1 нафар бемор учун 235 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: Дори воситалари таъсири оқибатида ошқозон ичак трактидан қон кетишларда даволаш тактикасининг ўзгартирилиши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 940 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишининг рецидивланишига мойиллик туғдирувчи омиллари сифатида фон касалликларнинг инобатга олиниши қон кетишлар келиб чиқиш хавфини олдини олади. Бухоро вилоят Олот туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.11.2022 й.; №8/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.11.2022 й.; №5/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишининг рецидивланишига мойиллик туғдирувчи омиллари сифатида фон касалликларининг ўрнини инобатга олиниши даволаниш самарадорлигини оширилишига хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишининг рецидивланишига мойиллик туғдирувчи омиллари сифатида фон касалликларининг ўрнини инобатга олиниши натижасида 1 нафар бемор учун 940 000 сўм иқтисод қилинди, қон кетиш рецидивланишини олдини олиниши беморларнинг қайта госпитализацияланишини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини 41 360 000 сўм миқдоридаги харажат тежалишига эришилган. Хулоса: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишининг рецидивланишига мойиллик туғдирувчи омиллари сифатида фон касалликларининг ўрнини инобатга олиниши даволаниш самарадорлигини оширилиши даволаш натижаларини 44% яхшиланиш имконини берган.
Комплекс эндоскопик ва консерватив терапияга қўшимча равишда Ребамипид ва Глутатион кислоталарининг ва бир вақтнинг ўзида комбинирланган эндоскопик гемостазнинг ишлатилиши билан даволашнинг юқори самарадорлигига эришилиши Бухоро вилоят Олот туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.11.2022 й.; №8/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.11.2022 й.; №5/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: комплекс эндоскопик ва консерватив терапияга қўшимча равишда Ребамипид ва Глутатион кислоталарининг ва бир вақтнинг ўзида комбинирланган эндоскопик гемостазнинг ишлатилиши холатларининг камайиш имконини берган, бу ўз навбатида  даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, хусусан жигарнинг сурункали диффуз касалликлари фонида даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 7 кундан 4,0 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори ҳар кун ҳисобига 235 000 сўмга иқтисод бўлишига олиб келди, умумий иқтисодий самарадорлик эса 705 000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: комплекс эндоскопик ва консерватив терапияга қўшимча равишда Ребамипид ва Глутатион кислоталарининг ва бир вақтнинг ўзида комбинирланган эндоскопик гемостазнинг ишлатилиши холатларининг камайиш имконини берган, бу ўз навбатида даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириш имконини бериши исботланиб, унинг амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 940 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 175 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Таклиф қилинган ташҳислаш-даволаш алгоритми яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қабул қилиш натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишини даволашда ва қон кетиш рецидивларига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш комплекс даволаниш самарадорлиги оширилиши Бухоро вилоят Олот туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.11.2022 й.; №8/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.11.2022 й.; №5/1) билан амалиётига жорий этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган ташҳислаш-даволаш алгоритми беморларни даволашда ишлатиладиган янги замонавий усулларни тадбиқ этилишига ҳамда яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қабул қилиш натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишини даволаш вақтини тезлаштириб, беморларни фаол ҳаётга қисқа муддат ичида қайтиш имконини берган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини қабул қилиш натижасида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ўткир эрозив-ярали жараёнларидан қон кетишини даволашда ва қон кетиш рецидивларига таъсир қилувчи омилларни аниқлашда, уларга таъсир қилиш мақсадида ташҳислаш-даволаш алгоритми ишлаб чиқилган амалиётга жорий этилиши ҳисобига ҳар бир беморни стационар даволаш бўйича 940 000 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини ва 235 минг сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.Хулоса: таклиф қилинган ташҳислаш-даволаш алгоритмининг клиник амалиётга жорий қилиниши  145 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 136 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34 075 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish