Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузиев Ойбек Чулиевичвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берувчи фан тармоғи номи): “Талабалар жамоасида норасмий лидерлар таъсирини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05. – Ижтимоий психология. Этнопсихология ихтисослиги бўйича (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P94.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06. 
Расмий оппонентлар: Фарфиева Камола Атхамжоновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Мухторов Эркин Мустафоевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар жамоасида норасмий лидерлар таъсирини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар жамоасига норасмий лидерлар таъсирининг даражавий ифодаланишида “ижтимоий мулоқотга киришувчанлик”ни фаолиятда лидерлик услубининг самарадорлигига интегратив намоён бўлиши туфайли ижтимоий-психологик хусусиятлар билан боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
 талабалар жамоасидаги психосоциал тип тузилишига кўра “дионисий”, “эпитемий”, “прометий”, “аполлон” функсияларининг лидерлик фаолиятига интегратив намоён бўлиши туфайли “ҳиссий қабул қилувчи”, “ҳиссий ҳал қилувчи”, “мантиқий ҳис қилувчи”, “эмоционал ҳис қилувчи” хусусиятларнинг дифференциацияси асосланган;
талабалар жамоасидаги норасмий лидерлар шаклланишининг ижтимоий-психологик механизмлари копинг стратегиялардан “эмоционал фоcсед”, “эмоционал фоссед”ларнинг  индивидуал-психологик услубларга боғлиқ равишда фаолиятда дифференциал намоён бўлиши туфайли “лидерлик қобилияти” ва “лидерлар таъсири самарадорлиги”ни ривожланишига тўғри пропорсионал эканлиги асосланган;
талабалар жамоасига норасмий лидерлар таъсирини аниқлашнинг ижтимоий-психологик модели шахслараро муносабатларда психологик (вербал, новербал, паралингвистик) таъсирни қўллашнинг  индивидуал психологик усулларини интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли “муҳит”, “гобитар”, “предметлаштирилган”, “вербал”, “кинетик” имидж билан боғлиқ хусусиятларнинг иерархик поғонасини киритиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар жамоасида норасмий лидерлар таъсирини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
талабалар жамоасига норасмий лидерлар таъсирининг даражавий ифодаланишида “ижтимоий мулоқотга киришувчанлик”ни фаолиятда лидерлик услубининг самарадорлигига интегратив намоён бўлиши туфайли ижтимоий-психологик хусусиятлар билан боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-22-сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-22-м-сон маълумотномаси). Натижада талабалар жамоасида норасмий лидерлар таъсирининг даражавий ифодаланишини аниқлашга эришилган;
талабалар жамоасидаги психосоциал тип тузилишига кўра “дионисий”, “эпитемий”, “прометий”, “аполлон” функсияларининг лидерлик фаолиятига интегратив намоён бўлиши туфайли “ҳиссий қабул қилувчи”, “ҳиссий ҳал қилувчи”, “мантиқий ҳис қилувчи”, “эмоционал ҳис қилувчи” хусусиятларнинг дифференциацияси асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-22-сонли сонли буйруғига асосан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-22-м-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши натижасида амалиётчи психологларда лидерлик қобилияти ва лидерлар таъсирининг самарадорлиги”ни ривожланишига тўғри пропорсионал ифодаланиши асосланган илмий-методик таъминотни бойитилишига эришилган;
талабалар жамоасидаги норасмий лидерлар шаклланишининг ижтимоий-психологик механизмлари копинг стратегиялардан “эмоционал фоcсед”, “эмоционал фоссед”ларнинг  индивидуал-психологик услубларга боғлиқ равишда фаолиятда дифференциал намоён бўлиши туфайли “лидерлик қобилияти” ва “лидерлар таъсири самарадорлиги”ни ривожланишига тўғри пропорсионал эканлиги асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-22-сонли буйруғига асосан «Консултатив психология ва психокоррексия» модулига киритилган (Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-22-м-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга тадбиқи орқали марказ ходимлари ва амалиётчи психологлар учун постдиагностикани тўғри ташкил этиш имконияти яратилган;
талабалар жамоасига норасмий лидерлар таъсирини аниқлашнинг ижтимоий-психологик модели шахслараро муносабатларда психологик (вербал, новербал, паралингвистик) таъсирни қўллашнинг  индивидуал психологик усулларини интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли “муҳит”, “гобитар”, “предметлаштирилган”, “вербал”, “кинетик” имидж билан боғлиқ хусусиятларнинг иерархик поғонасини киритиш асосида такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-22-сонли буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-22-м-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши марказнинг мутахассис психологларида ўқув фаолиятида талабалар жамоасидаги норасмий лидерлар психосоциал типи тузилишига кўра “дионисий”, “эпитемий”, “прометий”, “аполлон” функсиясига қараб, ижтимоий-психологик хусусиятларининг интегратив иерархик поғонасига доир билим, кўникма ва малакаларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish