Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Шерзодбек Дилшодовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссеретацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг фамилистик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4PhD/Ped3980. 
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.11.2020.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш тузилмаси когнитив, қадриятли, рефлексив-баҳоловчи, ахборий-ҳуқуқий, хулқ-атвор ва фаолиятли компонентларнинг индивидуал ва шахслараро ҳамда ички ва ташқи омиллар билан қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш даражалари (паст (ундовчи), ўрта (баҳоловчи-рефлексив, қабул қилувчи), юқори (интегратив, импровизацияли)) ўзини тушуниш, ўзига (Мен-образ, Мен-концепсия), тенгдошлар гуруҳига, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолиятга (таълим, мулоқот, жамоат) муносабат шакллари таъсирчанлиги барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқланган;
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш технологияси мазмунини танлашнинг дидактик параметрлари ва жараёнли-ташкилий асослари таълим (модулли, вазиятли, лойиҳа, стратегик, тактик, витаген) технологиялари, ўқув фаолияти натижаларини аниқлаштириш, ўқитувчи ва талаба фаолиятини аниқ тартибланган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш бирлиги: “билим – кўникма – малака – компетенсия” ва ана шу босқичларни ҳар бирида фамилистик компетенсияни ўзига хос тарзда ривожлантириб боришини акс эттирувчи интерфаол таълим технологияларни самарали қўллашга йўналтирилган дидактик тизими таълим олувчининг рефлексив позициясини интеллектуал ривожланиш соҳаси билан ички интеграллашувини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда фамилистик компетенсиясини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш тузилмаси когнитив, аксиологик, ахборий аналитик ва фаолиятга доир компонентларнинг индивидуал ва шахслараро ҳамда ички ва ташки омиллар билан қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик бериши асосида аниқлаштиришга оид тавсияларидан ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2099/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантиришни педагогик тизимини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асосларини ўрганиш имкони кенгайтирилган.
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш даражалари (паст (ундовчи), ўрта (баҳоловчи-рефлексив, қабул қилувчи), юқори (интегратив, импровизацияли)) ўзини тушуниш, ўзига (Мен-образ, Мен-концепция), тенгдошлар гуруҳига, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолиятга (таълим, мулоқот, жамоат) муносабат шакллари барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлашга оид тавсияларидан ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2099/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантиришни педагогик тизимини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштиришга шароит яратилган.
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш технологияси мазмунини танлашнинг дидактик параметрлари ва жараёнли-ташкилий асослари таълим (модулли, вазиятли, лойиҳа, стратегик, тактик, витаген) технологиялари, ўқув фаолияти натижаларини аниқлаштириш, ўқитувчи ва талаба фаолиятини аниқ тартибланган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан 
ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2099/04-сон далолатномаси). Натижада замонавий ёндашувлар асосида талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик моделини ишлаб чиқиш самарадорлиги ортган.
талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантириш: “билим-кўникма-малака-компетенсия” ва ана шу босқичларни ҳар бирида фамилистик компетенсияни ўзига хос тарзда шаклланиб боришини акс эттирувчи интерфаол таълим технологияларни самарали қўллашга йўналтирилган дидактик тизими таълим олувчининг рефлексив позициясини интеллектуал ривожланиш соҳаси билан ички интеграллашувини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсияларидан ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2099/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда фамилистик компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштириш имкони яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish