Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Нафиса Шавкатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кластерли ёндашув асосида мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Ped185.
Илмий раҳбар: Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, PhD.03/31.05.2022.Ped.16.04 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашев Мақсуд Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Джамилова Наргиза Нуриддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кластерли ёндашув асосида мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кластерли ёндашув асосида узлюксиз таълим сифатини оширишнинг ташкилий-педагогик ҳусусиятлари ўзгарувчан таълим муҳитининг мослашувчанлик, индивидуализация, дифференциация каби даражаларини эркин академик траекторияга йўналтирилган ҳамкорлик мазмунига ижтимоий тенглик муносабатида киритиш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим, олий таълим ва малака ошириш тизимларининг ўзаро кластерли интеграциясини таъминлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари тизимлараро мазмун узвийлигини мунтазам таъминлашга йўналтирилган экспериментал майдонни моделлаштиришнинг очиқлик, шаффофлик, натижадорлик, сифат ўлчови каби тамойилларига манфаатли хиссадорлик жиҳатдан устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган; 
мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини квалиметрик баҳолаш механизмлари субектлар фаолиятига ортиқча юкланишни чекловчи вертикал ҳамда таълим олувчи эҳтиёжларини инфратузилмавий ўсиш шароитида таъминловчи горизонтал кластерларнинг реал ўлчамли прогностик синергиясини мотивацион импулс таъсирига йўналтириш асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача таълим кластери субектларининг интегратив фаолияти самарадорлигини ошириш модели ўқув лабораториялар ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини сифат менежменти инструментлари  асосида оширишнинг “СМАРТ режалаштириш”, “Тайм менжежмент”, “Сифат барқарорлиги” каби технологияларига ишбилармонлик муҳитида  устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
кластерли ёндашув асосида мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш механизми трансформацион жараёнларда (ҳамкорликка психологик тайёргарлик, билимлар трансфери, заҳираларни аниқлаштириш, ижтимоий имидж, креатив тадбиркорлик) раҳбар кадрларининг бошқарув компетентлигини ривожлантиришга қаратилган  модулли малака ошириш курсларини киритиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кластерли ёндашув асосида мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
мактабгача таълим, олий таълим ва малака ошириш тизимларининг ўзаро кластерли интеграциясини таъминлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари тизимлараро мазмун узвийлигини мунтазам таъминлашга йўналтирилган экспериментал майдонни моделлаштиришнинг очиқлик, шаффофлик, натижадорлик, сифат ўлчови каби тамойилларига манфаатли хиссадорлик жиҳатдан устуворлик беришга оид тавсиялардан Қўқон давлат педагогика институтининг “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” номли лойиҳаси (2022-2023-йиллар) мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 20-апрелдаги 4/17-20/1-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти, олий таълим муассасалари ва малака ошириш институтлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишга, мактабгача таълим ташкилоти педагоглари, олий таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари, малака ошириш институти тингловчилари  эхтиёжидан келиб чиқиб методик таъминотни такомиллаштиришга  эришилган;  
мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини квалиметрик баҳолаш механизмлари субектлар фаолиятига ортиқча юкланишни чекловчи вертикал ҳамда таълим олувчи эҳтиёжларини инфратузилмавий ўсиш шароитида таъминловчи горизонтал кластерларнинг реал ўлчамли прогностик синергиясини мотивацион импулс таъсирига йўналтириш бўйича таклифлардан “Болалар адабиёти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 20-апрелдаги 4/17-20/1-сон маълумотномаси). Натижада, бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмунини шакллантиришда, ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
мактабгача таълим кластери субектларининг интегратив фаолияти самарадорлигини ошириш модели ўқув лабораториялар ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини сифат менежменти инструментлари  асосида оширишнинг “СМАРТ режалаштириш”, “Тайм менжежмент”, “Сифат барқарорлиги” каби технологияларига ишбилармонлик муҳитида  устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан малака ошириш институтида ташкил этилган “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораторияси”нинг низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошидаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 25-апрелдаги 03-53-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш ва олий таълим муассасалари интеграцияси касбий-ахборот муҳитини шакллантириш, ўқув жараёнида кластер технологияларини қўллаш, таълим хизматлари бозорини ривожлантириш талабларини хорижий тажрибалар асосида трансформациялаш имконияти кенгайган; 
кластерли ёндашув асосида мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш механизми трансформацион жараёнларда ҳамкорликка психологик тайёргарлик, билимлар трансфери, заҳираларни аниқлаштириш, ижтимоий имидж, креатив тадбиркорлик, раҳбар кадрларининг бошқарув компетентлигини ривожлантиришга қаратилган  модулли малака ошириш курсларини киритиш орқали таълим сифатини оширишга оид тавсиялардан Қўқон давлат педагогика институтининг “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” номли лойиҳаси (2022-2023-йиллар) мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 20-апрелдаги 4/17-20/1-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим, олий таълим ва малака ошириш ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйишга, мактабгача таълим тизимига замонавий раҳбар кадрлар захирасини тайёрлашга, раҳбар кадрларни менежерлик кўникмаларини такомиллаштиришга ва вариатив дастурларни амалиётга жорий этилишини таъминлаш орқали педагог кадрларни ижтимоий имиджини ва раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини оширишга эришилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish