Sayt test rejimida ishlamoqda

Акмалова Моҳинур Зафар қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Замонавий формациядаги ижтимоий муҳитда мактабгача таълим менежерини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш”, 13.00.07 – “Таълимда менежмент” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3931.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, PhD.03/31.05.2022.Ped.16.04.
Расмий оппонентлар: Рискулова Камола Джумаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хурвалиева Тармиза Латиповна педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий формациядаги ижтимоий муҳитда мактабгача таълим менежерини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий формациядаги ижтимоий муҳитда мактабгача таълим ташкилотлари менежерининг бошқарув фаолиятида замонавий ёндашувнинг моҳияти мақсадни аниқлаш, режалаштириш, ташкилотчилик, тартибга солиш, назорат ва мотивация каби бошқарув фаолияти функсияларини ўзаро интеграциялаш ҳамда менежмент таркибини ташкилий ва назорат фаолиятига ажратиш орқали аниқлаштирилган; 
замонавий формациядаги мактабгача таълим ташкилотлари менежерининг бошқарув фаолиятинининг техник, ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий шакллари бошқарув фаолият даражасига ёрдам берувчи қонуниятлар ва таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий-педагогик методлари ва технологияларини мақсадли ривожлантириш асосида такомиллаштирилган; 
замонавий формациядаги мактабгача таълим ташкилотлари бошқарув фаолиятининг инновацион модели замонавий ёндашувни амалга ошириш шартларининг режалаштириш, назорат ва тартибга солиш каби параметрларини киритиш ҳамда бошқарув цикли функсияларини адаптив кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари менежерининг бошқарув фаолиятида замонавий ёндашувни такомиллаштиришнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш, билим, кўникмаларни ностандарт вазиятларда қўллаш каби параметрлари менежерларни касбий тайёргарлиги мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари ҳамда таянч компетенсиялар тизимини (ижтимоий, когнитив, функсионал) интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий формациядаги ижтимоий муҳитда мактабгача таълим менежерини шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
замонавий формациядаги ижтимоий муҳитда мактабгача таълим ташкилотлари менежерининг бошқарув фаолиятида замонавий ёндашувнинг моҳияти мақсадни аниқлаш, режалаштириш, ташкилотчилик, тартибга солиш, назорат ва мотивация каби бошқарув фаолияти функсияларини ўзаро интеграциялаш ҳамда менежмент таркибини ташкилий ва назорат фаолиятига ажратиш орқали аниқлаштириш, замонавий формациядаги мактабгача таълим ташкилотлари менежерининг бошқарув фаолиятинининг техник, ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий шакллари бошқарув фаолият даражасига ёрдам берувчи қонуниятлар ва таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий-педагогик методлари ва технологияларини мақсадли ривожлантириш асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курси учун электрон платформасини яратиш (Пре-счоолПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 15-июлдаги 04/11-4328-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши мактабгача таълим ташкилотларининг бошқариш тизимининг ривожлантириш тенденсиялари ва унинг стратегик моделини такомиллаштириш имконияти яратилиб, амалиётга жорий этишга хизмат қилган;
замонавий формациядаги мактабгача таълим ташкилотлари бошқарув фаолиятининг инновацион модели замонавий ёндашувни амалга ошириш шартларининг режалаштириш, назорат ва тартибга солиш каби параметрларини киритиш ҳамда бошқарув цикли функсияларини адаптив кенгайтириш орқали такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари менежерининг бошқарув фаолиятида замонавий ёндашувни такомиллаштиришнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш, билим, кўникмаларни ностандарт вазиятларда қўллаш каби параметрлари менежерларни касбий тайёргарлиги мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари ҳамда таянч компетенсиялар тизимини (ижтимоий, когнитив, функсионал) интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курси учун электрон платформасини яратиш (Пре-счоолПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 15-июлдаги 04/11-4328-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларининг бошқариш тизимининг ривожлантириш тенденсиялари ва унинг стратегик моделини такомиллаштириш имконияти яратилган. 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish