Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Гулчера Махаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимнинг ахборотлашган жамият функсионал ривожланишидаги ўрни (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
.Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fal813.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ҳусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонетларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тешаев Нутфулло Насруллаевич, фалсафа фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимнинг ахборотлашган жамиятнинг функсионал ривожланишига таъсирини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таълим ва ахборотлашган жамият ривожи билим ва ахборотнинг эпистемологик, онтологик, тизимли хусусиятлари атрибутив, функсионал, коммуникатив ёндашувларда намоён бўлишининг конструктив асослари ахборотлашган жамиятда диалектик алоқадорлиги контекстида тескари алоқа орқали намоён бўлиши аниқланган; 
таълим ва ахборотлашган жамиятни фалсафанинг имконият ва воқелик категорияси асосида таҳлил этиш, англаш, ахборотлаштириш жараёнларида ахборот ва таълимнинг конструктив аҳамияти тизимли ёндашувга кўра очиб берилган;
ахборотлашган жамият таълим ривожига таъсир этувчи идеологик воситалар ҳамда улардан фойдаланишига оид муаммоларни ечишга йўналтирилган технологиялар давлат бошқарувда киберхавфсизлик, ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, мафкуравий иммунитетни таъминлаш билан боғлиқ стратегик йўналишларга чамбарчас алоқадор экани асослаб берилган; 
таълимнинг технологик ва экзистенсиал (информацион эпистемология), экзотерик (кўзга ташланадиган) ва эзотерик (пинҳоний) билим турлари орқали ахборот оқимининг синтезлашган ҳолда миллий маданиятлар трансформациялашуви фонида вужудга келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимнинг ахборотлашган жамият функсионал ривожланишига таъсирини тадқиқ этиш асосида олинган натижалар асосида:
таълим ва ахборотлашган жамият ривожи билим ва ахборотнинг эпистемологик, онтологик, тизимли хусусиятлари атрибутив, функсионал, коммуникатив ёндашувларда намоён бўлишининг конструктив асослари ахборотлашган жамиятда диалектик алоқадорлиги контекстида тескари алоқа орқали намоён бўлишига оид назарий умумлашмалар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020 йй) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 29 майдаги 04/11-3249-сон маълумотномаси). Натижада, ахборотлашган жамиятда таълимнинг ҳозирги тез ўзгарувчан оламда инсон мураккаб тафаккурга асосланиб дунёни англаши ва билимнинг ўрни билан боғлиқ назарий йўналишларни фалсафий тадқиқ этишга бўлган зарурат янада ошиб боришига ҳамда ёшларни жамиятда чин ахборотни англай олишида хизмат қилган;
таълим ва ахборотлашган жамиятни фалсафанинг имконият ва воқелик категорияси асосида таҳлил этиш, англаш, ахборотлаштириш жараёнларида ахборот ва таълимнинг конструктив аҳамиятига доир хулоса ва таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорига асосан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси”да кўрсатилган функсияларни амалга оширишда ҳамда “Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва жамоатчиликда муайян ҳолатлар ҳақида ҳаққоний фикр шаклланишига кўмаклашиш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 6 мартдаги 76-сон маълумотномаси). Натижада, жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал, ёшлар жамият ривожи учун оладиган ахборотнинг чинлигини янада такомиллаштириш каби профилактик тадбирлар мазмунини бойишига ва самарали натижаларга эришишга хизмат қилган;
ахборотлашган жамият таълим ривожига таъсир этувчи идеологик воситалар ҳамда улардан фойдаланишига оид муаммоларни ечишга йўналтирилган технологиялар давлат бошқарувда киберхавфсизлик, ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, мафкуравий иммунитетни таъминлаш билан боғлиқ стратегик йўналишларга чамбарчас алоқадор эканлигига доир назарий умумлашмалар ва таҳлиллар, таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисида Низом”и 3-боб “Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 11 майдаги 4-13-21-1247-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, йигит-қизларнинг ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилган;
таълимнинг технологик ва экзистенсиал (информацион эпистемология), экзотерик (кўзга ташланадиган) ва эзотерик (пинҳоний) билим турлари орқали ахборот оқимининг синтезлашган ҳолда миллий маданиятлар трансформациялашуви фонида вужудга келишига доир янгиликлар ва тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 1 февралдаги 01-04-25-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни баркамол, илмга интилувчан, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтириш масалалари бўйича маълумотларни олиш имконини бериб, телекўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish