Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланазоров Мухиддин Хайитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таботабоий қарашларининг фалсафий-консептуал таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
.Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fal833.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қодиров Муҳаммаджон, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонетларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Файзихўжаева Дилбар Эргашевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Таботабоий қарашларидаги онтологик, гносеологик, теологик ва аксиологик масалаларнинг фалсафий-консептуал асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
замонавий ислом фалсафасидаги онтологик, гносеологик, теологик ва аксиологик масалаларнинг интеграциялашуви ва ўзаро трансформациялашуви жараёнлари Таботабоий қарашларининг фалсафий-консептуаллашувига кўра очиб берилган;
аёлларнинг ислом динида барча аҳкомлар ва ижтимоий ҳуқуқлар борасида эркаклар билан тенглигига доир ислом теологиясига асосланган хулосаларнинг гендер тенгликка эришишдаги ижтимоий аҳамияти мутафаккирнинг ижтимоий қарашлари асосида исботланган;
мутафаккирнинг фалсафа, тафсир ва ахборни ўзаро аралаштириб юбориш, далил топа олмасдан паралогистик хулосаларга асосланган ҳолда ўз далилларини мукаммаллаштиришга қаратилган уринишларнинг илмий ва эътиқодий муҳитда низоларга, қарама-қаршиликларга асос бўлишига доир фалсафий-консептуал ғояларининг ижтимоий аҳамияти асослаб берилган;
ислом илоҳиётшунослигидаги рационалистик ва замонавий насронийлик илоҳиётшунослигига хос бўлган иррационалистик ёндашувлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни консептуал таҳлил қилиш асосида ислом илоҳиётшунослигини рационал ирфоннинг ҳақиқий намунаси сифатида шаклланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аллома Таботабоий қарашларини фалсафий-консептуал нуқтаи назардан тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
замонавий ислом фалсафасидаги онтологик, гносеологик, теологик ва аксиологик масалаларнинг интеграциялашуви ва ўзаро трансформациялашуви жараёнлари Таботабоий қарашларининг фалсафий-консептуал таҳлили асосида очиб берилганлигига доир хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш” 9-банди “Мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, диний ақидапарастлик ва экстремизмнинг бузғунчи ғояларидан огоҳ этишга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Ёшлар экстремизмга қарши”, “Маънавият одам ва олам халоскори”, “Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари”, “Ислом терроризмга қарши” мавзуларидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 3-февралдаги 34-сон маълумотномаси). Натижада, мутафаккирнинг Шарқ маънавий меросига қўшган улуши, унинг ислом динида аёлларнинг ижтимоий ҳуқуқлари, ислом илоҳиётшунослигига хос бўлган рационализм таҳлили, ақл, қалб ва шариатга таянувчи билиш йўлларига доир билимларини оширишига хизмат қилган;
аёлларнинг ислом динида барча аҳкомлар ва ижтимоий ҳуқуқлар борасида эркаклар билан тенглигига доир ислом теологиясига асосланган хулосаларнинг гендер тенгликка эришишдаги ижтимоий аҳамияти мутафаккирнинг ижтимоий қарашлари асосида исботланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон телерадиоканали “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 8-майдаги 02-06-710-сон маълумотномаси). Натижада, буюк ислом мутафаккирларининг ҳаёт йўли, илмий меросига, шунингдек, ислом илоҳиётшунослигининг ижтимоий аҳамиятига доир кўрсатувларнинг мазмунан бойишига, телетомошабинларнинг бу борадаги билим ва дунёқарашининг кенгайишига хизмат қилган;
мутафаккирнинг фалсафа, тафсир ва ахборни ўзаро аралаштириб юбориш, далил топа олмасдан паралогистик хулосаларга асосланган ҳолда ўз далилларини мукаммаллаштиришга қаратилган уринишларнинг илмий ва эътиқодий муҳитда низоларга, қарама-қаршиликларга асос бўлишига доир фалсафий-консептуал ғояларининг ижтимоий аҳамиятига доир умумлашма ва хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106 “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 4-февралдаги 04/11-551-сон маълумотномаси). Натижада, ислом илоҳиётшунослигининг йирик вакили Аллома Таботабоий гносеологик изланишларининг ижтимоий аҳамияти, фалсафий методларни теологик тадқиқотлар билан уйғунлаштириш ҳамда фанлараро ёндашув асосида гносеологик ва теологик билиш услублари қиёсланишининг ислом фалсафий ривожидаги ўрнига оид мулоҳазаларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
ислом илоҳиётшунослигидаги рационалистик ва замонавий насронийлик илоҳиётшунослигига хос бўлган иррационалистик ёндашувлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни консептуал таҳлил қилиш асосида ислом илоҳиётшунослигини рационал ирфоннинг ҳақиқий намунаси сифатида шаклланишига доир назарий умумлашмалар ва янгиликлардан Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 13-июндаги 01-2557-сонли маълумотномаси). Натижада, амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-амалий аҳамиятини оширишга ва янада такомиллаштиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish