Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишбаева Назира Абдураимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3360.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари мустақил ижодий фаолиятни ривожлантириш, илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш, ҳаракат дастурларини шакллантириш ҳамда такрорий синов баҳолаш натижалари ва янги билимларни ўзлаштиришни мониторинг қилиш динамиклигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
тингловчиларнинг дидактик компетентлигини ривожлантириш модели ўқув курслари сифатига қўйиладиган талаблар мазмунини бойитиш, касбий ўсиш имкониятларини амалий фаолият натижалари билан адекват мослаштириб бориш ҳамда мустақил таълимда предметли-амалий харакатларни идрок этиш уйғунлигига мослигини таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш жараёни инновацион таълим технологиялари тамойилларига кўра тафаккур ва амалий фаолиятни ифодалаш, ўрганилаётган ходиса моҳиятини англаш ҳамда қадриятли-йўналтирилган шахсий фикрларни вербал-фаолиятли ёндошув воситасида босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш мазмуни самарадорлик натижалари мониторингини статистик қайта таҳлил қилиш, малакани ошириш характеристикаларига мослашувчанлик омилларини аниқлаш, янги дескретив баҳолашдан фойдаланишга устуворлик бериш ҳамда жамоавий-ҳамкорликнинг дидактик стратегияни векторли белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари мустақил ижодий фаолиятни ривожлантириш, илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш, ҳаракат дастурларини шакллантириш ҳамда такрорий синов баҳолаш натижалари ва янги билимларни ўзлаштиришни мониторинг қилиш динамиклигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 21-июндаги 02-07-2384/04-сон далолатномаси). Натижада тингловчиларни касбий қайта тайёрлаш жараёнида хорижий тажрибалар ва замонавий тенденсиялар таҳлил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
тингловчиларнинг дидактик компетентлигини ривожлантириш модели ўқув курслари сифатига қўйиладиган талаблар мазмунини бойитиш, касбий ўсиш имкониятларини амалий фаолият натижалари билан адекват мослаштириб бориш ҳамда мустақил таълимда предметли-амалий харакатларни идрок этиш уйғунлигига мослигини таъминлашга устуворлик бериш асосида  такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 21-июндаги 02-07-2384/04-сон далолатномаси). Натижада, касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш жараёни инновацион таълим технологиялари тамойилларига кўра тафаккур ва амалий фаолиятни ифодалаш, ўрганилаётган ходиса моҳиятини англаш ҳамда қадриятли-йўналтирилган шахсий фикрларни вербал-фаолиятли ёндошув воситасида босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 21-июндаги 02-07-2384/04 сон далолатномаси). Натижада касбий қайта тайёрлаш жараёни технологияларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
касбий қайта тайёрлаш жараёнида тингловчиларнинг дидактик компетентлилигини ривожлантириш мазмуни самарадорлик натижалари мониторингини статистик қайта таҳлил қилиш, малакани ошириш характеристикаларига мослашувчанлик омилларини аниқлаш, янги дескретив баҳолашдан фойдаланишга устуворлик бериш ҳамда жамоавий-ҳамкорликнинг дидактик стратегияни векторли белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 21-июндаги 02-07-2384/04-сон далолатномаси). Натижада касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари дидактик компетентлилигининг ривожланганлигини аниқлаш имконияти кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish