Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳалимов Ўктам Ҳайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped1223.
Илмий раҳбар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининнг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзилло Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ўринов Уйғун Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларга амалий таълимни ташкил этишда ва лойиҳалаш фаолиятига тайёрлашда ижодий муносабатни шакллантиришга йўналтирилган ҳамда лойиҳа ишидаги муаммони кўриш ва мос ечимни топишга қаратилган мотивацион, интеллектуал, ижодий, амалий компонентлардан ташкил топган бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлиги мазмуни тизимли ва фаолиятли ёндашувларни синтезлш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришда умумлаштирувчи такрорлаш, мураккаблиги юқори даражадаги топшириқларда ўз кучига таяниш, маълумотлар етишмаслиги шароитида эркин импровизация, ҳаётий тажрибага таяниш каби махсусу фаоллаштирувчи усуллардан фойдаланган ҳолда, мақсадли, мотивацион - ташхисли, мазмунли - фаолиятли, технологик ва баҳолаш - натижали каби ўзаро боғлиқ бешта компонентдан иборат лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришнинг ташклий - тузилмавий модели тизимли ёндошув асосида такомиллаштирилган;
инновацион характерли ижодий лойиҳалар ва муҳандислик график топшириқларини бажаришда “Мапле” ва “ГеоГебра” каби компютер дастурларини ҳамда конструкторлик - технологик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган “Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда математик компетентлигини ривожлантириш” электрон плотформасини амалиётга жорий қилиш орқали талабаларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидакатик таъминоти  такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандиснинг лойиҳалаш компетентлигини ривожланганлик даражасини  аниқлаш усуллари бошланғич лойиҳа тушунчаларини эгаллаганлиги, муҳандисликга йўналган лойиҳа кўникмаларининг шакланганлиги, соҳага оид лойиҳавий билимларни билиши, муҳандислик фазилатларини англаганлиги, ўзига ва ўқув фаолиятига муносабати каби мезонлар кўрсаткичларининг юқори, ўрта, паст даражаларини белгилаш натижасида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналиши олий таълим муассасаларида тайёрланаётган бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий - методологик ва амалий таклифлар асосида:
талабаларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлашда ижодий муносабатни шакллантиришга йўналтирилган ҳамда лойиҳа ишидаги муаммони кўриш ва мос ечимни топишга қаратилган мотивацион, интеллектуал, ижодий, амалий компонентлардан иборат бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришга оид таклифлардан Академик инновациялар фонди ҳамда Жиззах политехника институти ҳамкорлигида ИД 128516 - “Касб - ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” мавзусидаги ҳалқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02/01-01-69-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлиги ривожланишига хизмат қилган;
инновацион характерли ижодий лойиҳалар ва муҳандислик график топшириқларини бажаришда “Мапле” ва “ГеоГебра” каби компютер дастурладан ҳамда конструкторлик - технологик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган “Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда математик компетентлигини ривожлантириш” электрон плотформасидан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02/01-01-69-сон маълумотномаси). Мазкур электрон плотформа муҳандиснинг касбий математик тайёргарлиги асосида лойиҳалаш компетенлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришга қаратилган фаоллаштирувчи, мураккаблиги юқори даражадаги топшириқлар, маълумотлар етишмаслиги шароитида эркин импровизация, ҳаётий тажрибага таяниш каби усуллардан фойдаланиш орқали касбий фанларни ўқитишда амалий таълимни ташкил этиш методикаси “Математик пакет “Мапле” дастурида математик масалаларни ечиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғига асосан 232-130-сон гувоҳномаси). Ушбу ўқув қўлланма бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлиги ривожланишида мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish