Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужамбердиева Шахноза Купайсиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped471. 
Илмий маслаҳатчи: Мирқосимова Марғуба Миркобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кадирова Фатима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништириш жараёни лингвопедагогик тавсифга эга бўлиб, болаларнинг ўқиш, когнитив, ижтимоий, маънавий-ахлоқий каби таянч компетенсияларини шакллантиришнинг детерминант компоненти эканлиги арт таълимга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
    мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг лингвомаданий, антропоцентрик, психолингвистик каби ёндашувларнинг ёш ва педагогик, гендер тамойиллар билан контекстуал-интеграл продуктивлиги адабий тур ва жанрларнинг корреляцияси барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқланган;
    мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг узвийлиги ва узлюксизлиги танишув, адаптив, бадиий матнни идрок этиш, бадиий асар устида ишлаш, рефлекция босқичларида тарбияланувчиларнинг биргаликдаги фаолияти мазмунини вертикал ва горизонтал йўналишларда кенгайтириб боришнинг педагогик алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
    болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг методик тизими адаптив ГРОW (мақсад, реаллик, имконият, ҳаракат режаси) моделини шахс ривожининг мотивацион, эмоционал, интеллектуал соҳаларига жадал таъсир кўрсатувчи адабий-бадиий марказ (китоб бурчаги, видеотека, фонотека, саҳналаштириш) билан қайта алоқаси идентивлигини турли ёш гуруҳлари билан ишлаш жараёнида дифференциялаш орқали такомиллаштирилган;
    мактабгача таълим ташкилотларида бадиий матн ва расмлар (иллюстрациялар) билан ишлаш технологияси, болаларга китобнинг қадрият эканлигини англатиш, китобларни яратиш тарихи билан таништириш, турли-туман болалар адабиётини тақдим этиш, нутқ услуби ва матн жанрларини фарқлаш, ўқиш маданиятини шакллантириш босқичларига асосланган “Болалик ва илҳом” муаллифлик дастурини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
    мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништириш жараёни лингвопедагогик тавсифга эга бўлиб, болаларнинг ўқиш, когнитив, ижтимоий, маънавий-ахлоқий каби таянч компеценсияларини шакллантиришнинг детерминант компоненти эканлиги арттаълимга устуворлик бериш асосида аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар 60110200 – Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши учун “Болаларнинг нутқини ўстириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, 233-0262-рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
    мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг лингвомаданий, антропоцентрик, психолингвистик каби ёндашувларнинг ёш ва педагогик, гендер тамойиллар билан контекстуал-интеграл продуктивлиги  адабий тур ва жанрларнинг корреляцияси барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлашга оид таклиф ва тавсиялар 60110200 – Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши учун “Мактабгача педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, 233-0263-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тарбиячиларни мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришга мақсадли тайёрлашнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
    мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг узвийлиги ва узлюксизлиги танишув, адаптив, бадиий матнни идрок этиш, бадиий асар устида ишлаш, рефлекция босқичларида тарбияланувчиларнинг биргаликдаги фаолияти мазмунини вертикал ва горизонтал йўналишларда кенгайтириб боришнинг педагогик алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар 60110200 – Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши учун “Болаларнинг нутқини ўстириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, 233-0262-рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни бадиий асарлар билан таништириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
болаларни бадиий асарлар билан таништиришнинг методик тизимини адаптив ГРОW моделини шахс ривожининг мотивацион, эмоционал, интеллектуал соҳаларига жадал таъсир кўрсатувчи адабий-бадиий марказ билан қайта алоқаси идентивлигини турли ёш гуруҳлари билан ишлаш жараёнида дифференциялаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган              А-5-37. “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мултимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017-йй.) амалий лойиҳасининг мактабгача таълимда сторителлингдан фойдаланишга доир топшириқларни ишлаб чиқиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 13-апрелдаги 520-04-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ёшидаги болаларни бадиий асарлар билан таништиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish