Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдахмедова Нигора Сулаймоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад Юсуф ижодини ўргатишнинг инновасион технологиялари”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1388.
Илмий раҳбар: Сулаймонов Муминжон Юсупжонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонова Барнохон Муҳаммаджановна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ўргатишнинг (синфда ва синфдан ташқари жараёнларда) инновацион технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумий ўрта таълимда ўқувчиларнинг филологик билим, малака ва кўникмаларини ривожлантириш методикаси Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини узвийлик, узлюксизлик ва изчилик тамойилларида, шахсга йўналтирилган, когнитив-коммуникатив ёндашувлар билан “Смарт Эдуcатион” (ақллий таълим), ҚР код, Блум таксономияси, кичик гуруҳларда ишлаш каби инновацион метод ва усулларда ўқитишга кўра такомиллаштирилган; 
шоир ҳаёти ва ижодига доир илмий, илмий-оммабоб, методик адабиётлар библиографияси тузилиб, таълим жараёнида улардан фойдаланиш асосида дарсликдаги маълумотлар, билимлар сирасини бойитиш, адабий таълимнинг ҳаётийлиги ва самарадорлигини таъминлаш юзасидан методик тавсиялар берилган ва мавзуга доир манбалар илмий-методик мазмуни такомиллаштирилган;
дастур ва дарсликларда берилган шоир шеърларининг мавзуси ва ғоявий мазмуни, бадиий моҳиятидан келиб чиқиб, она тили, мусиқа, тасвирий санъат, табиатшунослик, география, тарих фанлари интеграциясига асосланган саёҳат ҳамда бинар дарслар асосида ўқитиш ва ўқувчиларнинг компетенциявий кўникмаларини ривожлантиришнинг илмий-методик, педагогик-психологик, бадиий-эстетик жиҳатлари аниқлаштирилган;
шоир ҳаёти ва ижодини ўқитишда синфдан ташқари ўқиш машғулотлари, адабий, маънавий-маърифий тадбирларнинг ўрни, моҳияти ёритилган ҳамда уларни ташкил этишнинг илмий-методик асослари, ўқувчиларнинг мавзу юзасидан олган билимларини ПИРЛС топшириқлари, тестлар, таълимий ўйинлар ва кросворд, ребуслар асосида баҳолаш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида Муҳаммад Юсуф ижодидан намуналарини ўқитишни такомиллаштиришга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълимда Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини узвийлик, узлюксизлик ва изчилик тамойилларида, шахсга йўналтирилган, когнитив-коммуникатив ёндашувлар билан “Смарт Эдуcатион”, ҚР код, Блум таксономияси, кичик гуруҳларда ишлаш каби инновацион метод ва усулларда ўқитиш асосида ўқувчиларнинг филологик билим, малака ва кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ҳамда шоир ҳаёти ва ижодига доир илмий, илмий-оммабоб, методик адабиётлар библиографияси тузилиб, таълим жараёнида улардан фойдаланиш асосида дарсликдаги маълумотлар, билимлар сирасини бойитиш, адабий таълимнинг ҳаётийлиги ва самарадорлигини таъминлаш юзасидан методик тавсиялар берилган ва мавзуга доир манбалар илмий-методик мазмуни такомиллаштиришга доир амалий таклифлардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-123 рақамли “Фанлардан мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 7-ноябрдаги 02-07-3384/04-рақамли маълумотномаси). Натижада, шоир асарларини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилятлари ривожлантирилган; 
дастур ва дарсликларда берилган шоир шеърларининг мавзуси ва ғоявий мазмуни, бадиий моҳиятидан келиб чиқиб, она тили, мусиқа, тасвирий санъат, табиатшунослик, география, тарих фанлари интеграциясига асосланган сайёҳат ҳамда бинар дарслар асосида ўқитиш ва ўқувчиларнинг компетенциявий кўникмаларини ривожлантиришнинг илмий-методик, педагогик-психологик, бадиий-эстетик жиҳатлари аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг 8-, 10-синф “Ўзбек адабиёти” фанидан дарслик ва ўқитувчи методик қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 01/11-02/02-1897-сон маълумотномаси). Натижада, 4-,8-синфларда адабиёт ўқитиш методикаси ва дидактик воситалар жаҳон стандартлари даражасидаги ПИРЛС, СТЕАМ технологиялари талаблари асосида такомиллаштирилган;
шоир ҳаёти ва ижодини ўқитишда синфдан ташқари ўқиш машғулотлари, адабий, маънавий-маърифий тадбирларнинг ўрни, моҳияти ёритилган ҳамда уларни ташкил этишнинг илмий-методик асослари, ўқувчиларнинг мавзу юзасидан олган билимларини ПИРЛС топшириқлари, тестлар, таълимий ўйинлар ва кросворд, ребуслар асосида баҳолаш методикаси такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 3-февралдаги “Миллий ўқув дастурига асосан 2022/2023-ўқув йили учун чоп этилиши режалаштирилган умумтаълим фанларидан дарслик ҳамда ўқув-методик мажмуаларнинг макетларини яратиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-сонли буйруғига асосан, умумтаълим мактабларининг 4-, 8-, 10-синфлари учун синфдан ташқари ўқиш ва адабиёт фанларидан дарслик, ўқув-методик мажмуаларни яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 01/11-02/02-1897-сон маълумотномаси). Натижада, дарслик, ўқув қўлланма, методик мажмуалар амалий машқлар ҳамда 1 соатлик дарс моделини такомиллаштиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish