Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Кодиржон Олтинбоевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғир металлар тузлари билан субхроник интоксикация патогенезининг морфологик жихатлари ва терапиянинг самарадорлиги», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tib749.
Илмий маслахатчи: Исмаилов Сайдмурад Ибрагимович, тиббиёт фанлар доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022. Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори; Хамдамова Мухайёхон Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: «Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети» (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий  аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олинган натижалар  оғир металлар тузлари –поллютантлар билан субхроник заҳарланишининг патогенези ва патоморфологияси ҳақидаги мавжуд тушунчаларни кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металл таркибли токсик аралашмалар таъсирида организмда шаклланадиган метаболик бузилишлар хусусиятлари аниқланиб, металлполютант аралашмасини киритиш эндоген интоксикация синдромининг ривожланишига сабаб бўлиши, ЛПО   фаоллашиши билан бирга, модда алмашинувининг асосий турлари (оқсил, липидли) бузилиши билан жигар-ҳужайра етишмовчилигига олиб келиши исботланган;
оғир металлар ва уларнинг тузлари билан ўткир ва сурункали заҳарланишдан касалланган беморларни даволашдаги муаммо биологик муҳитда металл таркибини тез пасайтиришга ва интоксикация синдромини камайтиришга қаратилган терапия ва даволашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
металл полутант аралашмасининг организмга киритилиши липид фаоллашуви билан кечадиган эндоген интоксикация синдроми ривожланишини юзага чиқариши модда алмошувининг асосий турлари оқсилли ва липидли бузулиши билан жигар ҳужайра етишмовчилигига олиб келиши исботланган;
цитрусли пектин сорбент билан энтеросорбция ўтказиш пахта лигнин сорбентидан фойдаланишдан кўра самаралироқ эканлиги исботланган, бу иммунологик тадқиқот усулларининг биокимёвий ва морфологик натижалари билан тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 15 апрелдаги 23-Z/31-сон хулосасига кўра:
«Металлар бирикмасининг умумий заҳарли таъсирини тўхтатиш учун “Гепамал” ананавий фитоантиоксидантини қўлланишини экспериментал асослаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг услубий №23-м/008-сон баённомаси), «Оғир металлар билан заҳарланишда мураккаб энтеросорбция ва цитопротексия усулидан фойдаланишни экспериментал асослаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг услубий №23-m/008-сон баённомаси) баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тошкент вилоятида атроф-муҳитнинг асосий ифлослантирувчи моддалари бўлган металлардан ташкил топган металл сақловчи заҳарли аралашма таъсирида организмда содир бўладиган метаболик бузилишлар характерини очиб берилди. Олинган натижалар металл-полютант аралашмасининг организмга киритилиши липид пероксидациясининг фаоллашуви билан кечадиган интоксикация синдромининг ривожланишига сабаб бўлиши ва метаболизмнинг асосий турлари (оқсил, липид) бузилиши билан жигар ҳужайра етишмовчилигига олиб келиши исботланди. Даволаш натижаларини башоратлашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштирган (Ихтиро патентига тасвиф UZ IAP 04177). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 28.01.2023, Aндижон тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси бўйича 17.02.2023, Тошкент вилояти ихтисослашган соматик шифохонаси клиникасига 23.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган баҳолашнинг такомиллаштирилган усулидан фойдаланиш, метал-туз аралашмаларидан заҳарланиш хавфи юқори бўлган одамларда оғир металлардан субхроник интоксикация, ногиронлик ва ўлим хавфининг пасайишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оғир метал тузларидан субхроник заҳарланишни даволашда арзон бўлган маҳаллий “Гепамал” препаратини ишлатиш иқтисодий самарадорликка эришишга имкон беради. Хулоса: Олинган натижаларга асосланиб оғир метал тузларидан субхроник заҳарланишни даволашда Пектин энтеросорбенти ва “Гепамал” антиоксидантини қўллашни клиник амалиётга жорий қилиниши касалликни даволаш самарадорлигини ошишига имкон яратиб, асоратлар ривожланишини камайишига олиб келади, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 320 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 140 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир металлар тузлари билан субхроник интоксикация патогенезининг морфологик жиҳатлари ва терапия самарадорлиги» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИХИАТМ директори томонидан 07.03.2023 202-сон хат юборилган.
Оғир металлар ва уларнинг тузлари билан ўткир ва сурункали заҳарланишдан касалланган беморларни даволашдаги муаммо биологик муҳитда металл таркибини тез пасайтиришга ва интоксикация синдромини камайтиришга қаратилган терапия ва даволашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Оғир металларнинг цитотоксик ва ситопатик таъсирида барча тўқималардаги морфологик бузилишларни келтириб чиқарадиган оксидловчи стресс асосий рол ўйнайди. Шу сабабли ушбу ишни бажаришнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асосланади. Кейинги асоратларни башорат қилиш учун ишлаб чиқилган усулни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши кераклиги таъкидланиб, шу билан бирга, ишлаб чиқилган дастур шартларига мувофиқ ушбу мезонлар интоксикация ва эндотоксемия токсик касаллигининг оғирлиги ва унинг оқибатларининг прогностик эҳтимолини инобатга олган ҳолда даволаш усулини танлашга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 28.01.2023, Aндижон тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси бўйича 17.02.2023, Тошкент вилояти ихтисослашган соматик шифохонаси клиникасига 23.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оғир метал тузларидан субхроник заҳарланишда организмларни метаболизмларни интоксикация жараёнини даволаш натижаларини баҳолашнинг янги усули ишлаб чиқилган, бу амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Заҳарланишдан кейинги асоратлар истиқболини белгилаш ва интоксикация ва эндотоксимия даволашнинг такомиллаштирилган усули: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 8,3 кундан 6,0 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 378 минг 448 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 117.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 112 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Оғир метал тузларидан заҳарланишнинг даволаш натижаларини баҳолашнинг янги усули, беморларнинг назорат гуруҳига нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини 12.3% га ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини 2,3 бараварга камайтириш ва касалликнинг қайталанишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир металлар тузлари билан субҳроник интоксикация патогенезининг морфологик жиҳатлари ва терапия самарадорлиги» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИХИАТМ директори томонидан 07.03.2023 202-сон хат юборилган.
металл полутант аралашмасининг организмга киритилиши липид фаоллашуви билан кечадиган эндоген интоксикация синдроми ривожланишини юзага чиқариши модда алмошувининг асосий турлари оқсилли ва липидли бузулиши билан жигар ҳужайра етишмовчилигига олиб келиши исботланган. Беморларда эндоген интоксикация синдроми ривожланиши аниқланди бу ўртача масса молекулалари масссасини 1.5 баравар пасайиши тасқдиқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: цитрусли пектин энтерсорбентининг метал поллутант аралашмаларининг токсик тасирини комплекс коррексиясида пахта лигнин асосидаги сорбентга нисбатан афвзалликлари исботланди, оғир метал тузлари билан заҳарланишнинг экологик ва потогенетик омилларга мақсадли тасири туфайли бу гепотоцитлар ва нефроцитлар дистрофиясини пасайиши, некроз ва гепатоцитлар полиморфизми ўчоқлари йўқолиши талоқда фолекулалар гиперплазия камайиши шаклда морфологик жиҳатдан тасдқиланди. Бу ўз навбатида организмдаги интоксикация жараёни эндотоксемия белгиларини камайтиради ва шифо жараёнини тезлаштириб ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 28.01.2023, Aндижон тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси бўйича 17.02.2023, Тошкент вилояти ихтисослашган соматик шифохонаси клиникасига 23.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пектинли энтеросорбент коррексияси курсидан ўтган беморлқрнинг қон таҳлилларини нур-оптик ўрганишда дискоцитларнинг нисбатан бир хил шакли ва ўлчамига эга бўлган кўплаб эритроцитлар мавжудлиги аниқланди, бу гемопоетик жараёнларнинг дифференцировкаси коррексиясидан дарак беради; ўтказилган гистоморфологик тадқиқотлар олинган биокимёвий натижаларни тасдиқлайди ва антиоксидант даволаш билан тўлдирилган энтеросорбцион терапиянинг ишончли далили сифатида хизмат қилади, органларнинг ҳужайра тузилмаларида ижобий динамикани таъминлайди, жигар (бу гепатоцитларнинг ўзига ҳам, унинг стромал қисмларига ҳам тегишли), буйрак, қора жигар, ичак шиллиқ қавати морфологиясини меъёрлаштиришга ёрдам беради, бу текширилган органлар функсиясини яхшилаш билан бирга давом этади;, бу ўз навбатида даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 8,3 кундан 6,0 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 378 минг 448 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 117.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 112 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан эндокринология диспансерида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Оғир метал тузларидан заҳарланишнинг даволаш натижаларини баҳолашнинг янги усули, беморларнинг назорат гуруҳига нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини 12.3% га ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини 2,3 бараварга камайтириш ва касалликнинг қайталанишини олдини олиш имконини берган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағини 372 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 167 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир металлар тузлари билан субҳроник интоксикация патогенезининг морфологик жиҳатлари ва терапия самарадорлиги» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИХИАТМ директори томонидан 07.03.2023 202-сон хат юборилган.
далилларга ва тиббиёт тамойилларига асосланган таҳлил натижасида, ўтказилган тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спецификлиги мезонлари асослаб берилган, бу заҳарланишда ва заҳарланишдан кейинги асоратларни башорат қилишда янада самарали натижага эришишга кўмаклашган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: далилларга ва тиббиёт тамойилларига асосланган таҳлил натижасида, ўтказилган тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спесификлиги мезонлари асослаш узоқ муддат давомида интоксикация ва эндотоксимия терапияси қабул қилган беморларни мажмуавий детоксикация даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 28.01.2023, Aндижон тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси бўйича 17.02.2023, Тошкент вилояти ихтисослашган соматик шифохонаси клиникасига 23.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оғир металлар тузлари билан субхроник интоксикация патогенезининг морфологик жиҳатларини ўрганиш натижаларига кўра, соғлиқни сақлаш амалиётида 2 та методик тавсиялар тасдиқланган ва жорий этилган: “Металлар бирикмасининг умумий токсиктаъсирини тўхтатиш учун маҳаллий “Гепамал” фитоантиоксидантини қўллашнинг тажрибавий асослари” ва “Оғир металлар билан заҳарланишда энтеросорбция ва цитопротекциянинг комплекс усулини қўллашнинг тажрибавий асослари” Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилмоқда, бунга Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 4 апрелдаги 23-m/008-сонли Эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган жорий этиш ҳақидаги Хулоса олинди. Цитрусли пектин сорбент билан энтеросорбция ўтказиш пахта лигнин сорбентидан фойдаланишдан кўра самаралироқ эканлиги исботланган, бу иммунологик тадқиқот усулларининг биокимёвий ва морфологик натижалари билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат заҳарланиш натижасида организмда интоксикация жараёни ошиши асоратларни башорат қилиш учун ишлаб чиқилган усулни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши кераклиги исботланган, шу билан бирга, ишлаб чиқилган дастур шартларига мувофиқ ушбу мезонлар заҳарланиш туфайли келиб чиққан касаллигининг оғирлиги ва унинг оқибатларининг прогностик эҳтимолини инобатга олган ҳолда даволаш усулини танлаш беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 1.8-1.6 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 372 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 117 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Олинган натижаларга асосланиб оғир метал тузларидан субхроник заҳарланишни даволашда Пектин энтеросорбенти ва “Гепамал” антиоксидантини қўллашни клиник амалиётга жорий қилиниши касалликни даволаш самарадорлигини ошишига имкон яратиб, асоратлар ривожланишини камайишига олиб келади, 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 320 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 140 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир металлар тузлари билан субҳроник интоксикация патогенезининг морфологик жиҳатлари ва терапия самарадорлиги» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИХИАТМ директори томонидан 07.03.2023 202-сон хат юборилган. Маҳмудов Кодиржон Олтинбоевичнинг «Оғир металлар тузлари билан субҳроник интоксикация патогенезининг морфологик жиҳатлари ва терапия самарадорлиги» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 4 апрелдаги 23-х/009-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 1 390 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 447 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish