Sayt test rejimida ishlamoqda

 Худайбердиев Уткир Тошмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда темир йўл транспорти тарихи: тажриба ва муаммолар (Сурхон воҳаси мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1136.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Хасамов Акром Муминович, тарих фанлари доктори, доцент; Хўшбоқов Панжи Шайманович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурхон воҳаси темир йўл тизимининг тарихини, тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мавзуга доир хронологик даврда темир йўллар соҳасини такомиллаштириш учун ҳарбий-стратегик, иқтисодий ва сиёсий манфаатлар туқнашуви, тармоқга маблағ ажратилиши, магистрал, транзит, маҳаллий аҳамиятга молик темир йўл тармоқлари ва шаҳобчаларининг қурилиши ва таъмирланиши (Бухоро-Когон-Термиз, Душанбе-Термиз-Шартуз, Термиз-Болдир, Узун-Сариосиё бекатлари), барпо  этилиши натижасида асосан мамлакатнинг жанубий ҳудудларни назорат қилиш, ҳарбий стратегик сиёсатни амалга ошириш, янги туз, кўмир конларни очишда темир йўл йўналишларининг иқтисодий самарадорлигининг ўсганлиги аниқланган;
темир йўл тармоқлари орқали республика ҳудудидан арзон хомашё маҳсулотлари (асосан, пахта толаси, фойдали қазилмалар, мева-сабзавотлар) ташиб кетилиб, асосий эътибор Сурхон-Шеробод воҳасининг йирик пахтакор раёнлари ҳудудларидан ўтувчи магистрал тармоқларга қаратилиб, хомашё етиштириш суръати паст иқтисодий раёнларга етарлича аҳамият берилмаслиги оқибатида         ҳудудларнинг темир йўл излари билан қамраб олиниши ва ривожланишида номутаносибликлар вужудга келганлиги аниқланган;
темир йўл тармоқларида юк ва йўловчи ташиш масаласи республика аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон, Термиз-Мозори Шариф-Қобул-Пешавор темир йўли Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистон портларига чиқишга, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг инклюзив иқтисодий ривожи учун мустаҳкам замин яратганлиги далилланган;
темир йўл тизимда маҳаллий мутахассисларни тайёрлашга эътибор берилмаганлиги, мутахассисларни олий ва ўрта таълим тизимига йўналтириш назардан четга қолганлиги, жумладан хотин-қизлар меҳнати, ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини амалда бажарилмаганлиги, маданий-маърифий тадбирлар деярли суст даражада ташкил этилганлиги, иш ҳақини ўзгармасдан паст ҳолда сақланиб қолишига олиб келганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда темир йўл транспорти тарихи: тажриба ва муаммолар (Сурхон воҳаси мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
республикада темир йўл қурилишининг босқичлари, унинг ўзига хослиги ва халқ хўжалиги учун аҳамияти, Сурхондарё вилоятида темир йўл қурилиши тарихи, маҳаллий кадрларнинг воҳада темир йўл қурилишининг ҳолати уч катта даврда, яъни Россия империяси мустамлакачилиги, совет даври ва мустақиллик йиллари контекстида аниқланганлиги, Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлларининг қурилиши, янги архив материаллари, Термиз-Мозори Шариф-Қобул-Пешавор темир йўли Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистон портларига чиқишга, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг инклюзив иқтисодий ривожи учун мустаҳкам замин яратиши ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 29-майдаги 06-28-689-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакатимиз темир йўл ҳолати, ривожланиши ва истиқболи ҳақида халқимиз тасаввурини бойитиш учун хизмат қилган;
темир йўл тизимда маҳаллий мутахассисларни тайёрлашга эътибор берилмаганлиги, мутахассисларни олий ва ўрта таълим тизимига йўналтириш назардан четга қолганлиги, жумладан хотин-қизлар меҳнати, ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини амалда бажарилмаганлиги, маданий-маърифий тадбирлар деярли суст даражада ташкил этилганлиги, иш ҳақини ўзгармасдан паст ҳолда сақланиб қолишига олиб келганлиги аниқланганлиги республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 8-банди “Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2023 -“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб вазирлик ва идораларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги фаолиятини янги босқичга кўтариш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 12-июлдаги 02-22/668-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда темир йўл шаклланиши ҳақидаги маълумотларни бойитиб, темир йўл соҳаси ходимларининг билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish