Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Юнусбек Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Energy extraction and astrophysical phenomena around black holes», 01.04.02 – Назарий физика ва 01.03.01 –Астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/FM761.
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аҳмедов Бобомурат Жўраевич физика-математика фанлари доктори, профессор, Абдужаббаров Аҳмаджон Адилжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти,
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Тошматов  Бобир Абдуманнонович, физика-математика фанлари доктори; Мамаджанов Ахроржон Ибрагимович физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компакт обектлар атрофидаги қуазидаврий тебранишлар ва гравитацион линзаланиш ходисалари ҳақидаги билимларни такомиллаштириш, актив ядроли галлактикаларнинг марказий қисмидаги супермассив қора ўра массасини фотометрик кузатувлар орқали баҳолаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: биринчи марта Бардеен қора ўраси атрофидаги қуази-даврий тебранишларнинг магнит зарядига ва Гаусс-Боннет параматерига боғлиги ўрганилган, биринчи марта “юмронқозиқ уяси” атрофидаги гравитацион линзаланиш ўрганилди ва эхпоненсиал метрикада кузатув учун зарур бўлган катталаштириш қиймати олинган, биринчи марта оптик диапазондаги кузатувлар орқали актив ядроли галлактикаларнинг марказидаги қора ўра массасини “баҳолаш” учун оптималлашган усул ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ушбу диссертация иши доирасида чоп этилган илмий ишлардан турли халқаро Web of Science ва Scopus базаларига кирувчи илмий мақолаларда (масалан, Zdeněk Stuchlík and Jaroslav Vrba "Geodesic Model of HF QPOs Tested for Black Holes in Spacetimes Reflecting the Effect of Surrounding Dark Matter" The Astrophysical Journal, Volume 935, Number 2 DOI 10.3847/1538-4357/ac7f27;  Tuhina Manna, Farook Rahaman, Tanmoy Chowdhury "Strong lensing in the exponential wormhole spacetimes" New Astronomy Volume 102, August 2023, 102040 https://doi.org/10.1016/j.newast.2023.102040 ; Qian Li, Yu Zhang, Zhi-Wen Lin, Qi-Quan Li, and Qi Sun  "Weak gravitational lensing by an ESTGB black hole in the presence of a plasma"  Modern Physics Letters AVol. 38, No. 04, 2350023 (2023) https://doi.org/10.1142/S0217732323500232; ва бошқалар)  фойдаланилган. Бундан ташқари бизнинг натижаларимиздан «Czech Science Foundation grans SGS/26/2022 and GACR, grant number 23-07043S» илмий лойиҳаларида ҳам қўлланилган (хат илова қилинади).

Yangiliklarga obuna bo‘lish