Sayt test rejimida ishlamoqda

Товбоев Акрам Нурмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Субгармоник тебранишларни бартараф этиш ҳисобига феррорезонансли тармоқлар ишончлилигини ошириш услубияти», «05.05.01 – «Энергетика тизимлари ва мажмуалари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/T507.
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Мухтархан Ибадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончлик ва  технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01
Расмий оппонентлар: Хамидов Шухрат Вахидович, техника фанлари доктори, профессор; Таслимов Абдурахим Дехканович, техника фанлари доктори, профессор; Жалилов Рашид Бобоқулович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: субармоник феррорезонанс тебранишларини бартараф этиш ҳисобига электр тармоқлари ва қурилмаларининг ишончлилигини ошириш услубиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр тармоқлари ва қурилмаларининг ишончлилигини таъминлашга асосланган уч фазали қурилмаларнинг фазалараро ва магнит боғланишларини ҳисобга олган ҳолда субгармоник частотада ночизиқли тебранишларнинг умумий назарияси ишлаб чиқилган;
турли хил уланиш схемаларидан иборат қурилмаларда субгармоник тебранишларнинг қўзғалиш жараёнларини ўрганиш учун амплитуда-фаза ва магнит боғланишларни ҳисобга олган ҳолда умумлаштирилган дифференциал тенглама яратилган;
тармоқлар ва қурилмаларда иккинчи ва учинчи тартибли субгармоник тебранишлар қўзғалишининг асосий қонуниятларига асосланган барқарор ва ўткинчи режимларда феррорезонанс тебранишларини ҳисобга олган ҳолда электр тармоқларида бартараф этиш учун зарур бўлган параметрларнинг критик қийматлари аниқланган;
иккиламчи қувват манбаларига асосланган энергетик қурилмаларининг ишончлилигини ошириш асосида субгармоник тебранишларни қўзғатиш жараёнини ўрганувчи алгоритм ва математик моделлар ишлаб чиқилган;
электр тармоқларида феррорезонанс тебранишларни таҳлил қилиш асосида уч фазали қурилмаларнинг янги схемалари ишлаб чиқилган (FAP 01894, FAP 0253);
электр тармоқлари ва энергетика ускуналарининг ишончлилигини ошириш ҳисобига феррорезонанс тебранишларининг олдини олиш ва бартараф этиш комплекс услублари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий натижаларга асосланиб, субгармоник тебранишларни бартараф этиш орқали феррорезонанс тармоқларнинг ишончлилигини ошириш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг уч фазали феррорезонанс частотани ўзгартирувчи қурилмаларнинг янги схемаларига патент олинган (FAP № 01894, FAP  02109). Натижада иккиламчи қувват манбаи сифатида оддий тузилишли, ишончлилик ва энергия самарадорлиги билан ажралиб турадиган уч фазали частотали бўлгич қурилмаси ишлаб чиқилган;
субгармоник феррорезонанс тебранишларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилиб, НКМК корхонасига жорий қилинган (маълумотнома №02-06-07/579). Натижада  йиллик 303,2 (уч юз уч миллион икки юз минг) сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
субгармоник феррорезонанс тебранишларининг олдини олиш ва бартараф етиш бўйича услубий қўлланма НКМК корхонаси томонидан электр тармоқларида жорий этилди (маълумотнома 02-06-07/579). Натижада ресурсларнинг 20 фоизигача тежаш имконини берди;
уч фазали феррорезонанс частота бўлгич қурилмаси (25 Гц частотали) НКМК корхонасига жорий қилинган. (маълумотнома 02-06-07/579). Натижада электр юритмаларини частотада бошқаришга ўтишда шамоллатиш тизими электр моторлари томонидан тармоқдан истеъмол қилинадиган актив қувватни 20% дан 30% гача камайтириш таъминланади.
Уч фазали феррорезонанс частота бўлгич  қурилмаси саноат шароитида НКМК ОАЖ Марказий бошқарув бўлимида асинхрон двигателларни икки тезликли режимда ишлатиш бўйича шамоллатиш тизимида жорий этилган. Натижада уч фазали феррорезонанс частота  бўлгич ёрдамида электр юритмаларини частотада бошқариш ҳисобига шамоллатиш тизими электр моторларининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда энергия ва ресурс тежамкорлиги ҳисобига 20% дан 30% гача  иқтисодий самарадорликка  эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish