Раджабова Азиза Матлубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал гендер тенглиги сиёсатини амалга оширишнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари», 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ss385.
Илмий раҳбар: Исмаилова Гулноза Сайдганиходжаевна, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.S.24.02.
Расмий оппонентлар: Кобзева Олга Петровна, тарих фанлари доктори, профессор; Ниязова Наргиза Мухтаровна, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал гендер тенглиги сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш ва унинг истиқболларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
феминизмнинг глобал гендер сиёсати амалиётидаги аҳамияти, халқаро муносабатларда гендернинг давлат сиёсатига таъсир этувчи омил сифатидаги роли илмий жиҳатдан асосланган;
Ғарб ва Шарқ фалсафасида гендер тенгликка оид қарашлар қиёсий таҳлил қилиниб, гендернинг жамият учун муҳим бўлган асосий функсиялари ишлаб чиқилган;
глобал гендер тенглиги тамойили институсионаллашуви Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мисолида ўрганилиб, ташкилот гендер сиёсати самарадорлиги кўпфунксияли таҳлил методи-триангуляция асосида таҳлил қилинган;
Ўзбекистон Республикасининг гендер тенглик сиёсати ривожланиш тенденсиялари тадқиқ этилиб, миллий ислоҳотларнинг самарадорлиги халқаро андозалар асосида таҳлил қилиниб, муаммоли жиҳатлар юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
хотин-қизларнинг улар учун яратилган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланишларига эришиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг иштирокини таъминлаш, хусусан, раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг муносиб ўринни эгаллашлари учун институционал механизмлар фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 5-мартдаги ПҚ-5020-сон қарори 3 ҳамда 17 бандлари ижросини таъминлашда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-февралдаги ПФ-5938-сонли “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 2 ҳамда 4 бандлари ижросини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга оширишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 30.10.2021 йилдаги 02-09/2554-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш тўғрисида” ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга, Вазирликнинг соҳага оид бошқармаларидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилди.
давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, халқаро ташкилотларга мамлакатдан вакил сифатида хотин-қизлар номзодини илгари суриш механизмини ишлаб чиқиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда гендерга оид жиҳатларни инобатга олиш, БМТ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида гендерга оид ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш мақсадида “БМТ Аёллар” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) нинг ахборот-таҳлилий фаолиятида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 10.02.2023 йилдаги 11/5144-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши “2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2023-йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури юзасидан ТИВ Иш режаси” ни ишлаб чиқишда хизмат қилди.
замонавий педагогик технологиялар ва услубларни ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус, олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига гендер мавзусини жорий этиш орқали гендер саводхонликни ошириш, хотин-қизлар масалалари бўйича ННТлар салоҳиятини кучайтириш, гендер сиёсатини амалга оширишда улар иштирокини қўллаб-қувватлаш, гендерга оид халқаро рейтинг ва индексларни юритувчи ташкилотларни миллий гендер статистикаси билан доимий таъминлаб боришни йўлга қўйиш таклифи мамлакатда гендер таъсирчан сиёсатнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим стратегик вазифаларни аниқлаб олишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 03.04.2023 йилдаги 25-12/4-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорнинг 3,4,8 қисмларида назарда тутилган мақсадли вазифаларни ишлаб чиқишга хизмат қилди.