Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошов Собир Самадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ҳамда кардиоваскуляр патология коморбидлигининг эрта диагностикаси ва прогнози», 14.00.05 – Ички касалликлар  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1885.
Илмий раҳбар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSс.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Нурбоев Фармон Эргашевич - тиббиёт фанлари доктори, доцент (Бухоро давлат тиббиёт институти); Ҳамроев Аброр Асрорович - тиббиёт фанлари  доктори, профессор (Тошкент тиббиёт академияси).
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланганларда кардиоваскуляр коморбидлик ҳолатлари ривожланишини эрта ташҳислашда клиник-функционал предикторларни аниқлаш ҳамда прогнозлаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.  
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда кардиоваскуляр коморбидликда касаллик клиник кечишида хавф омилларининг  прогностик аҳамияти устунлиги исботланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги кардиоваскуляр коморбидлик билан кечганда  юрак ремоделланиш жараёнлари аниқланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллигида коморбид ҳолатлар билан кечишида беморлар руҳиятига, ҳолатига ва ҳаёт сифатига таъсирини баҳоловчи САТ ва ЎСОК борасидаги ССQ сўровномалари орқали прогностик ҳусусиятлари асосланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллигида нохуш прогностик маркерларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу касалликни кардиваскуляр хасталиклар билан коморбидлигини эрта аниқлаш ва прогнозлашга ёндашув такомиллаштирилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 30 мартдаги 23-Z/012-сон хулосасига кўра:
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда кардиоваскуляр коморбидликда хавф омилларининг юқорилигини кўрсатган; кардиоваскуляр коморбидлик кузатилган беморларни ихтисослаштирилган марказларга даволашга юборилган, натижада хавф омилларини эрта аниқлаш ва кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 06.06.2022 йилдаги, Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 10.08.2022 йилдаги, Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.08.2022 йилдаги ҳамда Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 29.07.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда кардиоваскуляр коморбидликни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кардиоваскуляр хавф омилларини эрта аниқлаш ўпканинг сурункали обструктив касаллигида оддий ва самарали текширув усули билан юрак-қон томир коморбид касалликларига мойиллик бор эканлигини бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик  ҳисобига ҳар бир беморга 142000 сўмга, тадқиқотга жалб этилган жами беморларга 18 460 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги бор беморларда кардиоваскуляр хавф омилларини эрта аниқлаш ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши ҳисобига 7 242 000 сўм бюджет маблағларидан,  11 218 000 сўм  бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилишга эришилди.
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги кардиоваскуляр коморбидлик билан кечганда касаллик клиник кечиши оғирлигини эрта ташхислаш ва даволаш кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олган ҳолда ётоқ кунини қисқартириб, даволаш жараёнини тезлаштиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий иш натижаларини амалиётга киритиш бўйича материаллар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 06.06.2022 йилдаги, Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 10.08.2022 йилдаги, Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.08.2022 йилдаги ҳамда Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 29.07.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланган беморларда госпитализация вақтида кардиоваскуляр коморбидликни эрта аниқлаш даволаш самарадорлигини оширган; юрак-қон томир касалликларини эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволашни бошлаш  натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратлар – гипертоник криз, сурункали юрак етишмовчилигининг олдини олган; ўпканинг сурункали обструктив касаллигида кардиоваскуляр касалликлар билан коморбид ҳолатлар 68,4% ни ташкил этади, шифохонада даволаш амалиётига ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари, бета-блокаторлар қўшилиши натижасида асоратларни камайишига эришилган таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш ижобий натижалар бериб, даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланган беморларда коморбид сурункали юрак етишмовчилиги аниқланса ва шифохонада даволаниш муддати 13-14 кунни ташкил этса, коморбид ҳолатни эрта аниқлаш ва даволаш чоралари ўз вақтида тавсия этиш шифохонада даволаниш муддати қисқартиртириб 10 кунни ташкил этган, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 450000 сўмга камайтирган (ВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 150000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги кардиоваскуляр коморбидлик билан кечганда касаллик клиник кечиши оғирлигини эрта ташхислаш ва даволашни комплекс олиб бориш натижасида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 79600 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги кардиоваскуляр коморбидлик билан кечганда юрак ремоделланиш жараёнларини эрта ташхислаш ва даволаш кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олган ҳолда ётоқ кунини қисқартириб, даволаш жараёнини тезлаштирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий иш натижаларини амалиётга киритиш бўйича материаллар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 06.06.2022 йилдаги, Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 10.08.2022 йилдаги, Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.08.2022 йилдаги ҳамда Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 29.07.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпканинг сурункали обструктив касаллигида кардиоваскуляр коморбидлик мавжуд бўлган беморларда юрак ремоделланиш турларини ташхислаш, яъни эрта намоён бўладиган эхотасвирлардан - а) концентрик ремоделлашув 38 (20%), б) концентрик гипертрофия 69 (36,3%), в) эксцентрик гипертрофия 53 (27,9%) эхобелгилар учлиги кузатилади; таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш ўпканинг сурункали обструктив касаллигида кардиоваскуляр хавф омилларини ва коморбид юрак-қон томир касалликларини учраш хусусиятларини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга хизмат қилган; вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган; беморда ташхислаш ва қўшимча текширув усулидан – эхокардиография текширув усули 24(21.2%) мақбул ва самарадорлиги исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланган беморларда юрак-қон томир касалликларини кечишини аниқлашда эхокардиография усулини қўллаш натижасида прогностик мезонлар бўлган - отиш фракцияси, чап қоринча гипертрофияси ҳамда юрак чап ва ўнг қоринчалари бўшлиғи хажми ишончли кўрсаткичи эканлиги аниқланиб, самарали текширув усулларидан фойдаланилиши ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 28,8% камайтириш имконини бериб, самарадорликни 83,7% га оширди, яъни Хулоса: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланган беморларда юрак-қон томир касалликларини эхокардиография усули билан аниқлашдан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини                 42 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 38 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
ўпканинг сурункали обструктив касаллигида кардиоваскуляр хавф омилларини ва коморбид юрак-қон томир касалликларини учраш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда беморларни даволашга ёндошувни такомиллаштириш даволаш сифатини оширади ва шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий иш натижаларини амалиётга киритиш бўйича материаллар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 06.06.2022 йилдаги, Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 10.08.2022 йилдаги, Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.08.2022 йилдаги ҳамда Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 29.07.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпканинг сурункали обструктив касаллигида нохуш прогностик маркерларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу касалликни кардиоваскуляр хасталиклар билан коморбидлигини эрта аниқлаш ва прогнозлашга қаратилган мобил иловани қўллаш эрта ташхислаш самарадорлигини 62,7 фоизга оширади; касаллик кечишини башоратлаш имкониятини яратиб, асоратли кечишини олдини олиш имконини берган. Ўрин кунларини қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилди (1 кунга ўртача150 000 сўм дори воситалари сарфланади); Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат ўпканинг сурункали обструктив касаллиги юрак қон-томир касалликлари билан коморбид кечишини башоратлаш натижасида госпитализация қилишда таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш бу беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган; шифохонада ётиш муддати 12 кундан 10 гача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 108 000 сўмга камайтирди; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга сарф харажатларни 21,6% камайтириш имконини берди. Хулоса: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги юрак қон-томир касалликлари билан коморбид кечишини башоратлаш усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 54400 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Тошов Собир Самадовичнинг «Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ҳамда кардиоваскуляр патология коморбидлигининг эрта диагностикаси ва прогнози» мавзусида диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш маассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 октябрдаги 03/5930-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 130 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидаан  26,9 млн сўм ва бюджетдан ташқари баблағлар ҳисобидаан 35,7 млн. сўм иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ҳамда кардиоваскуляр патология коморбидлигининг эрта диагностикаси ва прогнози» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соҳлиқни сақлааааш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2022 йил 22 октябрдаги 03/5930-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish