Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиева Феруза Султанбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «1 тур қандли диабет бўлган ёшларда диабетик витреопатия: эрта ташхислаш, тизимли ва маҳаллий омиллар билан боғлиқлиги» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3026.
Илмий раҳбар: Юлдашева Нодира Махмуджановна, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Шишкин Михаил Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Касимова Мунира Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт -Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1-тур ҚД билан оғриган беморларда диабетик витреопатиянинг дастлабки белгиларини аниқлаш, унинг махаллий ва тизимли омиллар билан боғлиқлигининг таҳлилидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ШТ рентген томографик кўрсаткичларининг референс қийматлари, яъни максимал +2 дан +9 HU гача зичликда бўлган 10–35 ёшли амалий соғлом шахсларда мутлақо шаффоф ШТ ҳолатини миқдорий баҳолаш мумкинлиги исботланган;
илк бор 1-тур ҚД билан оғриган 10–35 ёшли беморларда ШТнинг максимал зичлигининг рентген томографик кўрсаткичи +10 + 25 HU гача ошиши диабетик витреопатиянинг дастлабки аломати эканлиги исботланган;
асосий касалликнинг давомийлиги ва сурункали гипергликемия – гликирланган гемоглобин кўрсаткичи 1-тур ҚД билан оғриган 10–35 ёшли беморларда ШТ зичлиги ошиши ва диабетик витреопатия ривожланишига статистик жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатадиган тизимли омиллар эканлиги исботланган;
марказий ва преретинал бўлимларда ШТнинг зичлашиши билан намоён бўладиган диабетик витреопатия 1-тур ҚД билан оғриган 10–35 ёшли беморларда ДР белгилари пайдо бўлишидан олдин ривожланиши, ҳатто унинг илк аломатлари пайдо бўлиши билан сезиларли даражада кучайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганчи филиали Эксперт кенгашининг 2023 йил 17 майдаги 4/48-сон хулосасига кўра:
МСКТ маълумотлари асосида 10–35 ёшли шахсларда соғлом ШТ ва 1-тур қандли диабет туфайли патологик ўзгарган шишасимон тана мезонлари аниқланган, ушбу гуруҳларда минимал ва максимал шишасимон тана зичлиги учун референс қийматлар олинди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Урганч шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси, «Висиомед Урганч» МЧЖ, «Ибрагим Курязов Оcулус» ХК амалиётига жорий етилган билан амалиётига жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф етилган алгоритмлар ва ташхислаш мезонларидан фойдаланиш, мутлақо шаффоф шишасимон танани ноинвазив миқдорий баҳолаш ва иккита асосий макромолекулар тузилма: максимал зичлик – коллаген толалари ва минимал зичлик – гиалуронан туфайли юзага келган шишасимон тана зичлигини аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) шишасимон тананинг зичлигини ўзгаришларини ерта аниқлаш учун мамлакатимизнинг ҳар бир туманида мавжуд бўлган, бемордан ҳам, шифокордан ҳам махсус тайёргарликни талаб қилмайдиган МСКТ текширувидан ўтиш кифоя; 2) шишасимон тананинг зичлигини ўзгаришларини ерта аниқлаш учун давлатимиздан янги диагностик асбоб-ускуналарни олиб келиш, уларнинг қўлланилиши учун юқори малакавий кадрларни қайта тайёрлашга қўшимча харажатлар талаб қилинмайди. Хулоса: Мултиспирал компютер томография усули амалий соғлом шахсларнинг мутлақо шаффоф шишасимон танани ноинвазив миқдорий баҳолаш имконини берди. 10–35 ёшли амалий соғлом ёшларда шишасимон тана ҳолатини миқдорий баҳолаш марказий ва преретинал бўлимларда унинг зичлигининг референс қийматлари аниқланди. МСКТ маълумотларига кўра, шишасимон тана зичлиги кўрсаткичларида катта фарқланишлар кузатилди, бу еса катта ёшли шахсларда шишасимон тана ҳолатини миқдорий баҳолашда ушбу усулдан фойдаланишни истисно қилади;
офталмологнинг амалий фаолияти учун 1-тур қандли диабет билан оғриган 10–35 ёшли беморларда диабетик витреопатияни ерта аниқлаш усули таклиф етилган бўлиб, у витреопатиянинг ўзи ва унга боғлиқ диабетик ретинопатия ривожланишининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасини ўтказишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Урганч шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси, «Висиомед Урганч» МЧЖ, «Ибрагим Курязов Оcулус» ХК амалиётига жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик витреопатияни ерта аниқлаш учун тавсия етилган МСКТ усулидан фойдаланиш диабетик ретинопатия ривожланишини олдини олади ва шу қаторда 1-тур қандли диабетга чалинган ёшларда кўриш ўткирлигини пасайиши ва кўрликни олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: МСКТ текшируви ёрдамида диабетик витреопатия белгиларини ерта аниқлашда оддий ва самарали текшириш усули бўлиб, касалликнинг дастлабки босқичларида самарали бўлмаган бошқа текширув усулларига беморнинг сарф-харажатини ва вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: шишасимон тананинг ҳам марказий, ҳам преретинал бўлимларида зичликнинг МСКТ маълумотларига кўра +25 ҲУгача ошиши 1-тур қандли диабет билан оғриган 10–35 ёшли беморларда диабетик витреопатия ривожланишининг ерта диагностик мезонлари ҳисобланади;
10-35 ёшли 1-тур қандли диабетга чалинган беморлар учун шишасимон тана зичланишиннинг тизимли хавф омиллари аниқланди, яъни диабетик витреопатиянинг ривожланиши - бу асосий касалликнинг давомийлиги ва сурункали гипергликемия кўрсаткичи - глюкозаланган гемоглобиндир. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Урганч шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси, «Висиомед Урганч» МЧЖ, «Ибрагим Курязов Оcулус» ХК амалиётига жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик витреопатия аниқланган беморларда касалликнинг ерта босқичларида фермент препаратларининг қўллаш имконини беради, шунингдек касалликнинг ривожланган ва авж олган босқичларида самарасиз такрорий қўллаш еҳтиёжини камайтиради ва олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 10-35 ёшдаги 1-тур қандли диабети ва диабетик витреопатияси бор бўлган беморларга касалликнинг ерта аниқлаш учун тавсия қилинган МСКТ текширув усули кўрув аъзоси томонидан ерта ногиронликнинг олдини олади ва буджет маблағларидан хар 1 бемор учун 12 миллион сўм сарф-харажатларни тежайди. Хулоса: 1-тур қандли диабет билан оғриган 10–35 ёшли беморларнинг ШТ зичлиги ошишига тизимли кўрсаткичлар орасида асосий касалликнинг давомийлиги (т=4,12, р<0,001бўлганда) ва гликемия кўрсаткичлари (т=6,32, п<0,001 бўлганда) статистик жиҳатдан сезиларли даражада таъсир кўрсатди. 1-тур ҚД билан оғриган 10–35 ёшли беморларда шишасимон тананинг максимал зичлиги ва, Р2=0,81 бўлганда, сурункали гипергликемия кўрсаткичи – гликирланган гемоглобин ўртасида чамбарчас корреляцион боғлиқлик аниқланди;
10-35 ёшли 1-тур қандли диабет билан оғриган беморларда диабетик витреопатия ривожланишининг маҳаллий хавф омили аниқланди, бу диабетик ретинопатия еди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Урганч шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси, «Висиомед Урганч» МЧЖ, «Ибрагим Курязов Оcулус» ХК амалиётига жорий етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: . 1-тур қандли диабет билан оғриган 10–35 ёшли беморларда диабетик ретинопатия ривожланиши шишасимон тананинг марказий ва преретинал бўлимларида максимал зичликнинг сезиларли даражада амалий соғлом шахслар билан таққослаганда 3,08 марта ва 1-тур қандли диабетга чалинган ва диабетик ретинопатия белгилари бўлмаган беморлар билан таққослаганда 1,38 марта ошиши билан бирга кечади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик витреопатияни ерта аниқлашга мўлжалланган МСКТ текширув усули бошқа усуллардан юқори самарага ега бўлиб, беморнинг ва давлатнинг бошқа самарасиз бўлган усулларга вақтини ва харажатларини тежайди. Бу ўз навбатда диабетик ретинопатиянинг оғир турларида талаб қилинадиган юқори технологик даволаш усулларидан бири ҳисобланадиган витреоретинал жарроҳлик амалиётларини қўлланилиши даражасини камайтиради, яъни хар 1 бемор учун 1 амалиёт учун ўртача қилиб ҳисоблаганда 10 миллиондан тортиб 15 миллионгача сўм харажатларини тежаш имконини беради. Хулоса: диабетик витреопатияни ерта аниқлаш учун тавсия етилган МСКТ усулидан фойдаланиш ёш меҳнатга лаёқатли одамларда кўриш қобилиятини сақлаш, ерта ногиронликни олдини олиш ва дори воситаларидан самарали фойдаланиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish