Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Шавкат Гофуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жағ сохаси шикасти бўлган қўшма жароҳатли беморларда эрта махсус шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ўзига хос хусусиятлари», 14.00.21-стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib.1839.
Илмий раҳбар: Кубаев Азиз Саидалимович, тиббиёт фанлари номзоди. доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Руслан Даккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дусмухамедов Дилшод Махмуджанович ,тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Aкадемияси  (Қозоғистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юз-жағ сохаси шикасти бўлган қўшма жароҳатли беморларда текширув ва даволашни усулларини такоммиллаштириш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юз жағ сохаси қўшма жароҳатлари билан жароҳатланган беморларни  махсус анкета ёрдамида тақсимланиб ёрдам кўрсатилиши даволаш самарадорлигини ошириши асосланган;
беморларда жароҳатдан кейинги муддатда иммун тизимида рўй берадиган ўзгаришлар ва натижалар асосасида жаррохлик муддатларини белгилаш мумкинлиги аниқланган;
махсус лаборотор тестлар ёрдамида юз суяклари синган қушма жароҳатли беморларда жарроҳлик аралашувининг хавфсиз даврини жароҳат олган пайтдан бошлаб 7 кундан 10 кунгача прогностик мезони бўлибиши асосланган;
беморларга комплекс даволаш мақсадида стандарт даво муолажалар билан биргаликда биостимулятор моддаларнинг қўлланилиши иммун тизимининг жавоб реакциясини ошириши, организмда гомеостатик мувозанатни қайта тиклаб асоратлар ривожланишини олдини олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 2 июндаги 23-сон хулосасига кўра:
юз жағ сохаси қўшма жароҳатлари билан жароҳатланган беморларга эрта, тўлиқ ва аниқ ташхис қўйиш мақсадида махсус анкетадан фойдаланиш ёрдамида кўрсатилиши керак бўлган ёрдам турини белгилаш тавсия этилди.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахар 7 сон шифохонаси ва 2022 йил 15 мартдаги 74-сонли буйруқ ва  РШТЁИМ 2022 йил 23 июндаги 286-сонли буйруқ  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Юз жағ сохаси ва бош мия қўшма жароҳатланишларини даволашни такомиллаштиришда баённома асосида натижасида ёрдам турини такомиллаштириш ва қондаги клиник ва иммунологик кўрсаткичларини инобатга олиш асосида кам босқичли жарроҳлик даво усуллари яратилди ва асослаб берилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юз жағ сохаси ва бош мия қўшма жароҳатланишларини билан мурожаат қилган беморларни баённома асосида гурухларга тақсимлаш натижасида кўрсатиладиган ёрдам турини ва вақтини хамда жаррохлик амалиёти учун моддий хажмни  126 718 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: Шифохонага мурожаат қилган беморларни махсус тузилган баённома асосида 3 та гурухга: оғир, ўрта, енгил гурухларга бўлинда хамда кўрсатиладиган тиббий ёрдам кўрсатиш учун сарфланадаган  бюджет маблағларини  156 3200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
беморларда жароҳатдан кейинги муддатларда иммун тизимида рўй берадиган ўзгаришлар динамикасини ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Жарроҳлик амалиёти муддатини белгилашда регениратив жараён ва иммун тизимининг цитокин кўрсаткичлари инобатга олиш лозим. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахар 7 сон шифохонаси ва 2022 йил 15 мартдаги 74-сонли буйруқ ва  РШТЁИМ 2022 йил 23 июндаги 286-сонли буйруқ  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижасида беморларни махсус анкета асосида тақсимлаш, замонавий комплекс диагностика усулларини қуллаб текшириш ва иммун тизимидаги ўзгаришлар динамикасини кузатиш орқали кўрсатилиши керак бўлган муолажа турини белгилаш, сарфланажак вақт ва тиббий ёрдам самардорлигини ошириш имкони яратилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Беморларда жароҳатдан кейинги муддатда иммун тизимида рўй берадиган ўзгаришлар ўрганиш натижасида ИЛ 6,8 ва ТНФа кўрсатгичларини натижаларига асосланиб оптимал жаррохлик амалиёти кунини белгилаб амалиёт ўтказиш жаррохлик амалиёти натижасида асоратларни 19 % камайтирди. Хулоса: Юз жағ сохаси қушма жарохатлари натижасида жарохатланган беморларга иммунологик тахлил натижаларини бахолаш орқали оптимал жаррохлик кунини белгилаш натижасида асоратлари сони 19% камайиб, асоратларга бартараф этиш учун сарфланадиган ортиқча харажатларни тежайди.  
юз-жағ соҳаси соҳасидаги синишида ҳосил бўлган травматик нуқсонарни даволашда ва бартараф этишда нафақат юз-жағ жаррохлиги, балки травматология, офтальмология, реконструктив жарроҳлик, нейрожарроҳлик мутахасислар тавсияларидан фойдаланиш лозим. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахар 7 сон шифохонаси ва 2022 йил 15 мартдаги 74-сонли буйруқ ва  РШТЁИМ 2022 йил 23 июндаги 286-сонли буйруқ  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Юз жағ сохаси ва бош мия қўшма жароҳатланишлари бўлган беморларда тиббий тактикани танлашда жароҳат соҳасидаги регениратив жараёнлар ва иммун тизимининг цитокин кўрсаткичларини инобатга олиш жаррохлик амалиётини самарали муддатларда амалга ошириш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 3-5 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада бемор учун сарфланадиган тиббий дори воситлари ва жаррохлик воситалари миқдорини камайтирган; Хулоса: Махсус лаборотор тестлар ёрдамида юз суяклари синган қушма жароҳатли беморларда жарроҳлик аралашувининг хавфсиз даврини жароҳат олган пайтдан бошлаб 7 кундан 10 кунгача амалга ошириш амалиётдан самарадорлигини 26% ошириб, кейинги асоратлар сонини камайтириб якуний хисобда хар бир бемор учун 2 315 000 тежаш имконини беради.
беморларга комплекс даволаш мақсадида стандарт даво муолажалар билан биргаликда биостимулятор моддаларнинг қўлланилиши иммун тизимининг жавоб реакциясини ошириши, организмда гомеостатик мувозанатни қайта тиклаб асоратлар ривожланишини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахар 7 сон шифохонаси ва 2022 йил 15 мартдаги
74-сонли буйруқ ва  РШТЁИМ 2022 йил 23 июндаги 286-сонли буйруқ  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Юз жағ сохаси ва бош мия қўшма жароҳатланишлари бўлган беморларни олиб боришда комплекс даволаш мақсадида стандарт даво муолажалар билан биргаликда биостимулятор модда ҳисобланувчи  “Биовен” препарати қўлланилганда, операциядан кейинги эрта ва кечки муддатдаги асоратлар ривожланишини 16% га камайтириш, функционал натижаларни 20% га яхшиланиши беморнинг эстетик жиҳатдан қониқишини ошириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 1) Биовен дори воситасини даволаш жараёнида иммун тизимидаги интерлийкинларни кўрсатгичларини мувофиқлаштиради ва қушимча дори воситиларини қўлланилишин камайтиради. Даво ва ташхисот жараёнида бир йилда 25-44% гача иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: Юз жағ сохаси қўшма жарохатлатли беморларда оптимал вақтда жаррохлик амалиётини ўтказиш ва асоратланишини олдини олишга қаратилган таклиф этилган диагностика ва даво усуллари ёрдамида бир йилда хар бир нафар беморга давлат бюджетидан 6 117 415,7 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Ш.Г.Каршиевнинг «Юз-жағ сохаси шикасти бўлган қўшма жароҳатли беморларда эрта махсус шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ўзига хос хусусиятлари » мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент шахар 7 сон шифохонаси ва 2022 йил 15 мартдаги
74-сонли буйруқ ва  РШТЁИМ 2022 йил 23 июндаги 286-сонли буйруқ  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 4,7 млн. сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 7, 5 млн.сўм иқтисод иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish