Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимов Ғайратжон Нематжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Таркибида темир сақловчи айрим биологик фаол товарлар олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К424.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович кимё фанлари доктори, профессор; Хожиматов Махсадбек Муйдинович кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К.60.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вахидович, кимё фанлари доктори, профессор; Имомова Мукамал Ермухамматовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим маҳаллий хомашёлар асосида таркибида темир сақлаган янги биостимуляторлар ва биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш,  уларнинг таркиби ва тузилишини аниқлаш, ҳамда ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
о-Ферроценилбензой кислотасининг мочевина, тиомочевина ҳосилалари билан реакцияси асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилиш усуллари ишлаб чиқилган ва олтита янги моддалар ҳамда улар асосида 18 та тузлари синтез қилинган;
о-ферроценилбензой кислотасини монометилолмочевина, метилендимочевина, монометилотиомочевина, метилендитиомочевина билан ҳосилалари диазотирлаш реакцияси орқали, диметилолмочевина, диметилолтиомочевина билан реакцияси кислотали муҳитда турли ҳил эритувчиларда содир бўлиши аниқланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши кимёвий таркиби ва физикавий хоссалари ИҚ спектроскопия, масс-спектрометрия ва квант-кимёвий ҳисоблаш методлари ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг биологик фаоллигини ғўза чигити ва буғдойнинг униб чиқиши, ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига, ижобий таъсири исботланган;
 о-ферроценилбензой кислотаси асосида синтез қилинган биостимуляторлар учун ТИФ ТН бўйича янги халқаро товар коди ишлаб чиқилган;
айрим доривор ўсимликлар асосида таркибида темир сақловчи қандли диабет касаллигида қўлланилувчи янги товар маҳсулоти ишлаб чиқилган ҳамда кимёвий таркиби аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
о-Ферроценилбензой кислотаси ва монометилолмочевина асосида синтез қилинган биологик фаол моддаларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
о-Ферроценилбензой кислотасининг ва монометилолмочевина билан синтез қилинган “АХМ” ҳамда “АХМ-2” биостимуляторларини 2017-2021 йиллар давомида Андижон вилоятидаги 100 гектар буғдой, 160 гектар ғўза майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 07/35-04/336-сон маълумотномаси). Натижада, АХМ билан ишлов берилган буғдой майдонларидан амалдаги стимуляторларга нисбатан қўшимча 10-16 с/га, АХМ-2 билан ишлов берилган ғўза майдонларидан қўшимча 4,9 с/га ҳосил олиш имконини берган;
о-ферроценилбензой кислотаси асосида олинган бирикмалар Уйғунлашган тизим қоидаларига мувофиқ синфланиб, уларга ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича о-ферроценилбензой кислотаси асосида олинган биостимуляторлар учун – 3808 93 900 6 код рақами ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 30 июлдаги 16/05-22-0431 сон маълумотномаси). Натижада, таркибида о-ферроценилбензой кислотаси сақловчи биологик фаол бирикмаларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish