Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулдошова Каромат Маманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шўрланиш шароитида ғўзанинг про/антиоксидант тизимига абсциз ва индолилсирка кислоталари таъсири», 02.00.10 – Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B424.
Илмий раҳбар: Ахунов Али Ахунович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Кушиев Ҳабибжон Хожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор; Зиявитдинов Жамолитдин Фазлитдинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шўрланиш шароитида ғўзанинг анъанавий, “ген-нокаут” технология ҳамда маркерларга асосланган селекция (МАС) асосида ишлаб чиқилган навларининг про/антиоксидант тизимига абсциз ва индолилсирка кислоталари таъсирининг биокимёвий механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўзанинг натрий хлоридли шўрланиш стрессига чидамлилигини шаклланишида эндоген АБК фитогормонининг тўпланиши антиоксидант ферментлар (СОД ва АПО) ва қуйи молекуляр антиоксидантлар (пролин, редуцирланувчи қандлар) синтезига сигнал молекула сифатида таьсир этганлиги аниқланган;
ғўза навларида тузли стресс таъсирининг дастлабки вақтида антиоксидант ферментларининг (СОД ва АПО) фаолланиши, пролин биосинтезининг ортиши ва МДА миқдорининг камайишида экзоген АБК фитогормонининг регуляторлик роли исботланган;
ғўзанинг анъанавий селекция, “ген-нокаут” ҳамда “МАС” технологиялари асосида яратилган турли навларининг шўрланиш стрессига нисбатан юзага келувчи биокимёвий жавоб реакцияларида АБК ва ИСК фитогормонларининг про/антиоксидант тизимлар мувозанатига таъсир этиши аниқланган;
ғўзанинг Порлоқ-1, Порлоқ-4 ва Гулистон каби навларида шўрланиш стрессига нисбатан чидамли бўлган навларга хос биокимёвий кўрсаткичлар, жумладан, антиоксидант ферментлар фаоллигининг (СОД ва АПО) баландлиги, пролин, редуцирланувчи қандлар ва эндоген АБК фитогормони биосинтезининг ортиши, МДА миқдорининг камайиши исботланган;
тузли стресс таьсири натижасида ғўзанинг С-4727 навида антиоксидант ферментлар фаоллигининг (СОД ва АПО) пастлиги, пролин, редуцирланувчи қандлар ва эндоген АБК фитогормони биосинтезининг камайиши, МДА миқдорининг кўпайиши каби сезгир навларга хос биокимёвий хусусиятлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Шўрланиш шароитида ғўзанинг про/антиоксидант тизимига абсциз ва индолилсирка кислоталари таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ғўзанинг Гулистон навининг шўрланиш стрессига чидамлилигини аниқлаш услуби Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги “Миркомил-Мирфайз орзуси”, “Сайибов Ғайрат” фермер хўжаликларида жорий қилинган (ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 майдаги 05/34-05/1986-сон маълумотномаси). Натижада Гулистон нави Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги юқоридаги фермер хўжаликларининг 20 га очиқ ғўза майдонларига жорий этиш имконини берган;
ғўзанинг Порлоқ-4 навининг натрий хлоридли шўрланиш стрессига чидамлилиги биокимёвий баҳолаш услуби А-ФА-БВ-2019-6 рақамли “Порлоқ ғўза навларига биостимуляторлар, биоўғитлар ва ҳимоя воситалари орқали персоналлаштирилган қишлоқ хўжалигини қўллаш” мавзусидаги илмий лойиҳада (2019-2020) тузли муҳит шароитида ўсимликларда чидамлиликни таъминловчи муҳим ферментлар синтезини бошқарувчи генлар фаолиятини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 8 майдаги 4/1255-979-сон маълумотномаси). Натижада, Порлоқ-4 навининг биокимёвий томондан шўрланишга чидамли нав эканлигини чидамлилик генлари синтези асосида исботлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish