Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Улугбек Бобомуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

I. Умумий  маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритни эрта ташхислашда нурли визуализация усулларининг ахамияти» 14.00.05–Ички касалликлар ва 14.00.19-Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD.Tib.1330.
Илмий раҳбалари: Тоиров Эркин Санатович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедов Я.О., тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Нурбоев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc).    Ходжибаева Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети  Абу Али Ибн Сино номидаги (Тожикистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-иммунологик ва нурли диагностика усулларини солиштирма ўрганиш асосида ревматоид артритнинг эрта ташхислаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта ревматоид артрит беморларда ривожланган РА га қараганда қўл панжа бўғимларининг артралгияси, эрталабки бўғим қотишларининг қисқа давомийлиги, фаоллашган B-лимфоцитлар, IL-2, IL-6, IL-10, TNF-α субпопуляцияларининг қонида кўпайиши, CD3, CD4 ва ревматоид омилнинг қондаги паст даражаси билан боғлиқлиги аниқланган.
клиник ва лаборатория фаолияти кўрсаткичлари (HAQ, DAS28, СРО), шунингдек, 12 ойлик кузатувдан сўнг эрозия сони, диструктив ўзгаришлар билан фаоллаштирилган Т-лимфоцитлар, IL-1β, IL-6, TNF-α, ревматоид омил ва антитаналарнинг циклик цитруллин пептидли антитаналари ўртасидаги муносабатлар ўрнатилиб,  натижада РА кечишининг прогрессив прогностик омилларни аниқлаш  имкони  мавжудлиги  исботланган.
ревматоид артрит жуда эрта ва эрта боскичи билан оғриган беморларнинг қонида IL-6, TNF-α, ревматоид омил, антикератин антитаналари ва циклик цитруллин пептидли антитаналарнинг кеч фаоллашув белгиларининг субпопуляцияси даражасининг ошиши; нурли текшириш усуллари ёрдамида эрозив артрит, суяк илиги шиши, теносиновит ва синовиал мембрананинг гиперваскуляризацияси ривожланиши аниқланган.
 жуда эрта ва эрта ревматоид артритни ташхислаш учун ишлаб чиқилган алгоритм юқори сезувчанлик ва дифференциаллашмаган артрит билан оғриган беморларда эрта ревматоид артритни текшириш учун ўзига хос хусусиятга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 16 мартдаги 23-Z/005-сон хулосасига кўра:
эрта ревматоид артрит билан касалланган бўғимларда  яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларидан фойдаланиш, яллиғланиш жараёнининг генерализацияланишининг ривожланишини ташҳислаш ва эрта ревматоид артритни даволаш усулини аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.06.2020 йилдаги ҳамда Навоий шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бўйича 12.07.2021 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий  этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган баҳолашнинг такомиллаштирилган усулидан фойдаланиш, эрта ревматоид артирит билан касалланган  беморларни ташхислаш ва даволаш сифати  яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жароҳат инфекцияси тажрибавий моделлари бўлган эрта ревматоид артрит билан касалланган беморларда яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларидан фойдаланиш, беморларни даволаш амалиётида вужудга келиши мумкин бўлган яллиғланиш жараёнининг генерализацияланишининг ривожланишини ташҳислаш ва эрта ревматоид артрит билан касалланган беморларни даволаш усулини оптималлаштириш орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 675 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: ревматоид омиллари  бўлган беморларда яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларини ишлаб чиқилишининг беморларни даволаш амалиётига жорий этилиши эрта ревматоид артритни даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 675 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
ревматоид артрит касаллиги эрта босқичлариида нурли диагностика усуллари ультратовуш ва магнитли резонанс томографиянинг устувор томонларини исботлашга,касалликда бўғим асоратларини олдини олишга ва эрта  босқичлариданоқ касалликни самарали даволаш орқали бемор хаёт сифатини яхшилашга имкон берганлиги билан исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.06.2020 йилдаги ҳамда Навоий шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бўйича 12.07.2021 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий  этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ревматоид артрит  билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган бўғимларни даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули. Даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини обектив лаштириши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни маҳаллий даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини  берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ревматоид артрит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган бўғим паталогиясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини обективлаштириши усули: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқар тиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 510 минг сўмгача камайтирган (НВКТТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 170.000 сўмни ташкил қилади);шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача140 000 сўм доривоситалари сарфланади); Хулоса: ревматоид артрит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган бўғимларни даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули  даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини обективлаштиришининг таклиф қилинган усули, беморларнинг нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини камайтириш ва касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган.
ревматоид артрит касаллиги эрта босқичлариида нурли диагностика усуллари ультратовуш ва магнитли резонанс томографиядаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда янги йўналтирилган ёндашувлар орқали бўғим зарарланишларини эрта ташхислашга имкон берувчи усулларни ишлаб чиқиш, шунингдек ревматоид артритда  касаллик кечишишни эрта даврларда башоратлаш билан аниқланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп  тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.06.2020 йилдаги ҳамда Навоий шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бўйича 12.07.2021 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий  этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ревматоид артрит билан касалланган беморларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган усулни қўлланилиши жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш, жароҳат томонидан ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 510 минг сўмгача камайтирган (НВКТТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 170.000сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: ревматоид артрит билан касалланган беморларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган усулининг амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 675 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
ревматоид артрит касаллиги эрта босқичлариида нурли диагностика усуллари УТТ ва МРТ даги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда янги йўналтирилган ёндашувлар орқали бўғим зарарланишларини эрта ташхислашга имкон берувчи усулларни ишлаб чиқиш,шунингдек ревматоид артритда  касаллик кечишишини эрта даврларда башоратлаш билан аниқланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.06.2020 йилдаги ҳамда Навоий шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бўйича 12.07.2021 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий  этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ревматоид артрит билан касалланган беморларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган усулни қўлланилиши жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш, жароҳат томонидан ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўзнавбатида даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига ёндашиб ўтказилган таҳлиллар натижалари, тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спесификлиги мезонларини асослаб берган, бу ўз навбатида операциядан кейинги асоратларни башорат қилишда янада самарали натижадорликка эришишга кўмаклашган. Маҳаллий даволашнинг такомиллаштирилган усули асосида ишлаб чиқилган алгоритмнинг амалиётда қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 675 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ревматоид артрит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш реаксияси синдроми билан асоратланган жароҳатини инфексиясини маҳаллий даволаш учун ишлаб чиқилган янги даволаш-ташҳисот алгоритмидан фойдаланиш яхши ва қониқарли даволаш натижаларини мос равишда 20,5% ва 35,8% га ошириш имконини берган. Шунингдек, қониқарсиз даволаниш натижалари кузатилган ҳолатлар сони 28,1% га камайди ва беморларнинг асосий гуруҳида ўлимга олиб келадиган ҳолатларни олди олинган. Сафаров Улуғбек Бобомуратовичнинг «Ревматоид артритни эрта ташхислашда нурли визуализация усулларининг аҳамияти » мавзусида диссертатцион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 29 майдаги  №23-з/029-сонли хулосаси тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 126 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 84,2 млн. сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 43,4 млн. сўм иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish