Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаханова Азиза Муратджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бачадон ҳомила йўлдош тизимининг оғир бузилишлари билан асоратланган гипертензив ҳолатлар кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1115.
Илмий раҳбар: Юсупбаев Рустам Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Усман Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Асранкулова Дилором Бахтияровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ҳодимларининг касбий  малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали артериал гипертензия кузатилган ҳомиладор аёлларда бачадон-ҳомила қон оқимининг оғир бузилишларида ҳомила шунтларининг ҳолатига қараб акушерлик тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали артериал   гипертензия фонида бачадон-йўлдош-ҳомила  қон айланишининг оғир бузилишлари билан асоратланган ҳомиладор аёлларда прогностик аҳамиятга эга ҳомила веноз канали ва юрак  чап қоринчаси изоволюмик релаксация вақти асосида, ҳомиладорликни олиб бориш тактикаси ва оптимал туғруқ вақтлари аниқланган;
сурункали артериал гипертензия  фонида ҳомиладор аёлларда бачадон-йўлдош-ҳомила қон  айланиши бузилишининг ривожланиши ва зўрайишида  веноз канал, ҳомила юрак чап қоринчасининг изоволюмик релаксация вақти билан комплекс ҳолатда КТГ нинг юкори 85% ўзига хослиги ва сезувчанлиги аниқланган;
илк бор сурункали артериал гипертензия кузатилган  ҳомиладор аёлларни олиб боришда ҳомиланинг заҳиравий имкониятларини назорат қилиш ва ҳомила учун хавфли ҳолатларни ўз вақтида ташхислаш имкониятини кўрсатувчи веноз канал бузилишининг турлари ва босқичлари аниқланган;
бачадон-йўлдош-ҳомила қон айланиш тизими III даражаси бузилишлари билан асоратланган ҳомиладорларда фетал шунтлар функционал ҳолатини баҳолаш орқали ҳомиладорликни олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 2 июндаги 8-сон хулосасига кўра:
ҳомиланинг  допплер кўрсаткичларини (фетометрия, плацентометрия, киндик томирлари, веноз канал, ҳомила юрак чап қоринчасининг изоволюмик релаксация вақти) батафсилроқ ўрганиш сурункали артериал гипертензия ва преэклампсия кузатилган ҳомиладор аёлларда туғруқ муддатини аниқлашда мумкин бўлган қўшимча мезонларни аниқлашга ёрдам беради, бу эса ҳомиладорлик муддатини максимал 18 кунгача узайтириш имкониятини яратади. Шунингдек, янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш имкониятини сезиларли даражада оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2020 й.; № 8н-р/256) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ТТБ клиник шифохоналари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • таклиф этилган алгоритмдан фойдаланиш даволаш ва текширув усуллари  вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • сурункали артериал гипертензия ва преэклампсия кузатилган ҳомиладор аёлларни олиб боришда хар бир ҳолатга алохида ёндошув кейинги реабилитация сифатини оширади; • перинатал асоратлар ва ўлим сонини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ҳомиладорлик даврида артериал гипертензия кузатилиши бачадон-йўлдош-ҳомила   қон айланишининг оғир бузилишлари ва ҳомила ўсишининг секинлашиш синдромлари билан асоратланганда  амбулатор шароитда олиб бориш хисобига иқтисод қилинган; ҳомиладорликни ўртача 18 кунга амбулатор шароитда чўзиш имконини берган ва касалхонага ётмаслик ҳисобига иқтисод қилинган: шифохонада 1 кун қолиш тўлов миқдори – 223 500 сўм; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 4 023 000 сўмни ташкил қилди); Хулоса: Бачадон-йўлдош-ҳомила қон айланиш тизими III даражаси бузилишлари билан асоратланган ҳомиладорларда фетал шунтлар функционал ҳолатини баҳолаш орқали ҳомиладорликни олиб бориш алгоритмидан фойдаланишда бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 8 046 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 4 023 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон ҳомила йўлдош тизимининг оғир бузилишлари билан асоратланган гипертензив холатлар кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “РИАГИАТМ” ДМ директори томонидан 2023 йил 17 апрелдаги 01-06/345-сон хат юборилган.  
сурункали артериал гипертензия фонида ҳомилада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишда  эрта туғдириш холати учун ишлаб чиқилган усулнинг сезгирлиги 85%, ўзига хослиги 56%ни ташкил этади ва ҳомиланинг заҳиравий имкониятларини назорат қилиш ва ҳомила учун хавфли шароитларни ўз вақтида ташхислаш имконини беради, бу эса доимий допплерометрия текширувлари сонини камайтиради ва ҳомиланинг бачадонда етилиш муддатларини узайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2020 й.; № 8н-р/256) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ТТБ клиник шифохоналари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ҳомиланинг ҳомила-йўлдош етишмовчилиги ривожланишида ҳомиладорликни узайтириш ва акушерлик тактикаси учун муҳим бўлган даволаш ва текширув усуллари  вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • эрта туғилган чақалоқларда кейинги реабилитация сифатини оширади; • перинатал асоратлар ва ўлим сонини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон-йўлдош-ҳомила қон  айланиши бузилишининг оғир даражалари билан асоратланган ҳомиладорликда ҳомиладор аёлларни назорат қилиш допплерометрия ва КТГ кўрсаткичлари боғлиқ ҳолда амалга оширилган ва ҳомиланинг етилиши имкони ошган. Шифохонада қолган даврда протокол асосида ҳар куни УТТ ва КТГ текшири ўтказилиши керак, беморларни амбулатор шароитда олиб борилганида, ишлаб чиқилган маркерлар асосида 3 кунда бир марта бу текширув усулларини амалга ошириш натижасида иқтисод қилган; шифохонада 1 кун УТТ ва КТГ текширувлари учун - 338 500 сўм; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 1 354 000 сўмни ташкил қилди); Хулоса:  сурункали артериал   гипертензия фонида бачадон-йўлдош-ҳомила  қон айланишининг оғир бузилишлари билан асоратланган ҳомиладор аёлларда прогностик аҳамиятга эга диагностик маркерлар асосида ҳомиладорликни олиб боришда бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 690 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 1 354 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон ҳомила йўлдош тизимининг оғир бузилишлари билан асоратланган гипертензив холатлар кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “РИАГИАТМ” ДМ директори томонидан 2023 йил 17 апрелдаги 01-06/345-сон хат юборилган.  
бачадон йўлдош ҳомила қон айланиш тизими III даражаси бузилиши бўлган сурункали артериал гипертензия кузатилган ҳомиладор аёлда ҳомиланинг фетал шунт яъни веноз каналини ўрганишда динамик ўзгаришлар аниқланди, улардан 1 турдаги веноз канал аниқланганда, ҳомиладорлик муддатлари ўртача 18 кунгача (14±3,1 кун), 2-тур веноз канал аниқланган ҳомиладорларда ўртача 8 кунгача (5±2,3кун), 3-тур веноз канал билан ҳомиладорларда туғруққа тайёрлаш билан бир кунгача (1±0,3 кун) узайтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2020 й.; № 8н-р/256) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ТТБ клиник шифохоналари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • бачадон йўлдош ҳомила қон айланиш тизими оғир бузилиши бўлган сурункали артериал гипертензия кузатилган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликни оптимал муддатгача узайтиришга ёрдам беради; • перинатал касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиради; • ҳомиланинг заҳиравий имкониятларини назорат қилиш ва ҳомила учун хавфли шароитларни ўз вақтида ташхислаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Касалхонадан ташқари амбулатор шароитда бачадон-йўлдош-ҳомила қон айланишининг 3 даражали бузилиши кузатилга ҳомиладорликни олиб боришда ҳаражатлар қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди. Тадқиқотга киритилган бачадон-йўлдош-ҳомила қон айланишининг 3 даражали бузилиши кузатилганда туғруқ вақтигача, ҳар битта ҳомиладор аёл ўртача 2 маротаба УТТ, 4 маротаба ҳомила допплерометрия текширувидан ўтказилган ва қуйдагича иқтисод қилинган: УТТ – 117 200 қайта кўрик вақтида ҳомила допплерометрияси  – 59 800 сўм; (умумий иқтисодий самарадорлик бир нафар бемор учун 472 000 сўм ташкил қилди); Хулоса: бачадон-йўлдош-ҳомила қон айланиш тизими III даражаси бузилишлари билан асоратланган ҳомиладорларда фетал шунтлар функционал ҳолатини баҳолаш орқали бир нафар бемор  ҳисобига бюджет маблағларини 472 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 960 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон ҳомила йўлдош тизимининг оғир бузилишлари билан асоратланган гипертензив холатлар кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “РИАГИАТМ” ДМ директори томонидан 2023 йил 17 апрелдаги 01-06/345-сон хат юборилган.  
ҳомиланинг  допплер кўрсаткичларини (фетометрия, плацентометрия, киндик томирлари, веноз канал, ҳомила юрак чап қоринчасининг изоволюмик релаксация вақти) батафсилроқ ўрганиш сурункали артериал гипертензия ва преэклампсия кузатилган ҳомиладор аёлларда туғруқ муддатини аниқлашда мумкин бўлган қўшимча мезонларни аниқлашга ёрдам беради; ҳомиладорлик даврининг ўртача 14±4,1 кунга узайтирилишига ва перинатал асоратларнинг 29,5%, шунингдек биринчи 6 сутка ичида чақалоқлар ўлимини 3,3 баробар камайишига олиб келган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2020 й.; № 8н-р/256) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ТТБ клиник шифохоналари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • бачадон-йўлдош-ҳомила қон айланиш тизими III даражаси бузилишлари билан асоратланган ҳомиладорларда туғруқ муддатини аниқлашга ёрдам беради; • ҳомиладорлик муддатини узайтиришга ва чақалоқлар ўлимини камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали артериал гипертензия фонида бачадон-йўлдош-ҳомила қон  айланиши бузилишининг оғир даражалари билан туғилган чақалоқларни чақалоқлар реанимацияси ва интенсив даволаш бўлимида шифохонада қолиш муддатини 22,3 кундан 12,3 кунга (10 кун) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 11 450 000 минг сўмга камайтирганлиги ҳисобига иқтисод қилинган (РИАГИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада чақалоқлар реанимацияси ва интенсив даволаш бўлими  1 кун қолиш 1 145 000сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон 15 000 000 сўмга кам талаб этилган (1 кунга ўртача 1 500 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: сурункали артериал гипертензия кузатилган  ҳомиладор аёлларни олиб боришда ҳомиланинг заҳиравий имкониятларини назорат қилиш ва ҳомила учун хавфли ҳолатларни ўз вақтида ташхислаш ва амалиётда қўлланилишида бир нафар чақалоқ ҳисобига бюджет маблағларини 2 290 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 1 145 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бачадон ҳомила йўлдош тизимининг оғир бузилишлари билан асоратланган гипертензив ҳолатлар кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “РИАГИАТМ” ДМ директори томонидан 2023 йил 17 апрелдаги 01-06/345-сон хат юборилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish