Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуламмахмудова Дилобар Валижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли фенотипдаги тухумдон поликистози булган аёлларда репродуктив саломатлик бузилишининг клиникаси, даволаш ва профилактикаси”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib6.
Илмий раҳбар: Иргашева Севара Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёти маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Каттахаджаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдон поликистози синдроми  билан касалланган аёлларда касаллик фенотипини ҳисобга олган ҳолда, репродуктив бузилишларнинг терапияси ва профилактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фаол репродуктив ёшдаги ўзбек аёллар ўртасида тухумдон поликистози синдроминингнинг (ТПКС) турли фенотипларининг нисбати ва касалликнинг популяцияга хос бўлган клиник кечишининг хусусиятлари аниқланган;
касаллик фенотипларининг клиник-биокимёвий намоён бўлишининг бир турда эмаслиги, терапияни танлашда шахсийлаштирилган ёндашувни талаб қилиши исботланган;
илк бора тухумдон поликистози сингдромининг ҳар хил фенотипларида қон зардобидаги SHBG ва инсулин даражаси ўртасидаги корреляцияга оид ўзаро муносабатлардаги фарқлар аниқланган, улар гиперандрогения шаклланиши механизмларининг бир жинсли эмаслиги асосланган;
илмий асосланган холда  касалликнинг турли фенотиплари булган аёлларни контрацепциядан олдин таййёрлашда комбинирлашган орал контрацепцияни табакалаштирилган холда  танлашга асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 24 майдаги 2-сон хулосасига кўра:
фаол репродуктив ёшдаги ўзбек аёллар ўртасида тухумдон поликистози синдромининг турли фенотипларининг нисбати ва касалликнинг популяцияга хос бўлган клиник кечишининг хусусиятларини хисобга олган холда махсус ишлаб чикилган алгоритм асосида диагностика ва даволаш хар бир фенотипга аник йуналтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Актив репродуктив ёшдаги  турли фенотипдаги тухумдон поликистози синдроми булган аёлларни диагностика ва даволаш усуллари мужассамлашган алгоритм Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2013 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • тухумдон поликистози синдроми булган аёлларда фенотипга хос даволаш ва текширув усуллари  вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради;
• хар бир фенотипга алохида ёндошув кейинги реабилитация сифатини оширади; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Роттердам Консенсуси буйича диагностика  усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра барча беморларда янги диагностика усули беморларда гормонал текширувларсиз ташхислаш имконини берди.(1 нафар бемордан 1 200 000 сўм иқтисод қилинса йилига 40 нафар беморда 48 000 000 сум иктисод килинди. Хулоса: янги  тадбик этилган диагностика усулини жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  800 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «ТПКС билан репродуктив бузилишларни даволашда прегравидар тайёрлашнинг алгоритми » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИАваГИАТМ директори томонидан 2023 йил 19 апрелдаги 01-06/353-сон хат юборилган.
касаллик фенотипларининг клиник-биокимёвий намоён бўлишининг бир турда эмаслиги, терапияни танлашда шахсийлаштирилган ёндашув давлош имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2013 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Комбинирлашган орал контрацепция дори воситасидан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; •комбинирлашган орал контрацепция асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • комбирирлашган орал контрацепция тугри танланган дозаси ва комбинацияси  аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун тавсия килинган комбинирлаштирилган орал контрацепция дори воситаси касаллик фенотипига хос булиб, бегуанидлар хамма турдаги фенотипларда тавсия килинмайди, ишлаб чиқилган даволаш алгоритми беморларнинг даволашдан кейинги  реабилитацияси ва даволаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 100 000 сум; қайта УЗД  – 75 000 сум; дори- дармонлар харажати – 110 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 285 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 729 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги даволаш алгоритми амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 648 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 343 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « ТПКС билан репродуктив бузилишларни даволашда прегравидар тайёрлашнинг алгоритми » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2023 йил 19 парелдаги 01-06/353-сон хат юборилган.
илк бор ТПКС нинг ҳар хил фенотипларида қон зардобидаги SHBG ва инсулин даражаси ўртасидаги корреляцияга оид ўзаро муносабатлардаги фарқлар аниқланган, улар гиперандрогения шаклланиши механизмларининг бир жинсли эмаслиги терапияни танлашда шахсийлаштирилган ёндашуви  орал контрацепция дори воситанинг кандай доза танланишидан каътий назар липид спекторга  таъсирини аниклаш имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2013 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Комбинирлашган орал контрацепция дори воситасидан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; •комбинирлашган орал контрацепция асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • комбинирлашган орал контрацепция тугри танланган дозаси ва комбинацияси  аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун тавсия килинган комбинирлаштирилган орал контрацепция дори воситаси касаллик фенотипига хос булиб, бегуанидлар хамма турдаги фенотипларда тавсия килинмайди, ишлаб чиқилган даволаш алгоритми беморларнинг даволашдан кейинги  реабилитацияси ва даволаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 100 000 сум; қайта УЗД  – 75 000 сум; дори- дармонлар харажати – 110 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 285 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 729 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги даволаш алгоритми амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 648 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 343 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « ТПКС билан репродуктив бузилишларни даволашда прегравидар тайёрлашнинг алгоритми » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИАГИАТМ директори томонидан 2023 йил 19 апрелдаги 01-06/353- сон хат юборилган.
илмий асосланган холда  касалликнинг турли фенотиплари булган аёлларни контрацепциядан олдин таййёрлашда комбинирлашган орал контрацепцияни табакалаштирилган холда  икки хил дозали дори восита кулланилади (этинилэстадиол 20 мкг+ дросперинон ва этинилэстрадиол 30 мкг + дросперинон ). Бу икки хил дозали комбинирлашган орал контрацепция дори воситаси  тухумдон поликистози синдромининг турли фенотипларида хар хил дозалари, икки хил вакт (3 ва 6 ой) мобайнида тавсия килинади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2013 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • тавсия килинган комбинирлашган орал контрацепция дори воситасининг этинилэстралиол 20 мкг+дросперинон сакловчи тури  андроген ва тулик фенотипида тавсия килинади,  Этинилэстрадиол 30 мкг+дросперинон сакловчи тури ноандроген ва овулятор фенотипидп тавсия килинади, тавсия килинган дозили комбинирлаштирилган орал контрацепцияси тухумдон поликистози синдроми билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилайди; • тавсия килинган даволаш алгоритми давони амбулатор шароитда  амалга оширишни таьминлайди; • тавсия килинган даволаш алгоритми натижасида стационар давонган аёллар сони кискаришини таьминлайди; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг амбулатор даволаниши натижасида шифохонада қолиш тўлов миқдори 528 минг сўмга камайтирди (РИАГИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 176.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада даволаниш 150 минг сўмлик дори-дармон  талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 23 800 000 сўмни ташкил этади, 3 та беморда комбинирлашган орал контрацепцияни фенотипга асосланган холда тавсиядан   кейин асоратлар частотасини камайтириш хисобига  729 000 сум иқтисод қилинди. Жами: 57 129 000 сўм). Хулоса: янги даволаш алгоритмининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 8 460 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4 620 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « ТПКС билан репродуктив бузилишларни даволашда прегравидар тайёрлашнинг алгоритми » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2023йил 19 апрелдаги 01-06/353-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish