Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Мухайё Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляцияси», 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib458.
Илмий раҳбар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЭКУ/ICSI баённомаларида катта репродуктив ёшдаги аёлларда тухумдонларни стимуляция қилиш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор катта репродуктив ёшдаги аёлларда пешоб гонадотропинларидан фойдаланган ҳолда IVF/ICSI баённомалари рекомбинант фолликула стимулловчи гормон билан таққосланганда ооцитлар ривожланишининг юқори динамикаси исботланган;
илк бор катта репродуктив ёшдаги аёлларда пешоб гонадотропинларидан фойдаланган ҳолда IVF/ICSI баённомалари эмбрион ривожланишининг 5 кунида бачадон бўшлиғига ўтказилишининг юқори даражаси, «морула» ва «бластоцист» босқичларида криоконсервация даражаси билан тавсифланганлиги исботланган.
катта репродуктив ёшдаги аёлларда IVF натижалари тубэктомия ўтказишдан олдин дастлабки ооцитларни олиш орқали сезиларли даражада ошиши, тубэктомиядан сўнг овариал захиранинг жадал пасайиши, IVF/ICSI баённомаларида ҳомиладорлик даражаси тухумдонлар етишмовчилиги, сурункали салпингоофорит ва кломифен резистентлиги бўлмаган тақдирда ортиши илк маратоба исботланган.
катта репродуктив ёшдаги аёлларни текширишда IVF/IVF+ICSI баённомаси самарадорлигини баллик баҳолаш жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра 3 баллгача бўлса – хомиладорлик бўлиш эҳтимоли манфий, 4 дан 6 баллгача бўлса – хомиладорлик бўлиш эхтимоли ўртача, 7-9 балл бўлса – хомиладорлик бўлиш эхтимоли юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 2 июндаги 8-сон хулосасига кўра:
катта репродуктив ёшдаги аёлларда IVF/ICSI тухумдон стимуляциясини пешоб гонадотропинлари билан амалга ошириш ооцитлар ривожланишини юқори даражада фаоллашувига олиб келиб, кўп миқдорда сифатли ооцитлар олишнинг имконини яратди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляциясини такомиллаштириш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахридаги «Центр здоровья женщин Laylon» ва «Doctor DI» иҳтисослаштирилган клиникаларида қўлланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 08-41744-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тухумдонларни стимуляция қилиш давомийлигини 9,3±0,2 кундан 8,6±0,3 кунгача қисқартирди; ооцитлар ривожланишини юқори даражада фаоллашувига олиб келди; кўп миқдорда сифатли ооцитлар олиш имкониятини берди; қолган ооцитлардан қайта фойдаланиш имконини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сийдик гонадотропинларини катта репродуктив ёшдаги аёлларда тухумдонларни стимуляциясида фойдаланиш хисобига 1 нафар аёл учун сарф харажатлар рекомбинант гонадотропинларга нисбатан 2,65 маротаба арзондир. Рекомбинант гонадотропинларни 9,3 кун кулланилганда сарф харажат 8 974 500 сумни ташкил этса, сийдик гонадопропинларда сарф харажат 3 130 400 сумни ташкил килади. Иктисодий самарадорлик 1 цикл учун 5 844 100 сумни ташкил этади. Хулоса: катта репродуктив ёшдаги аёлларда тавсия этилаётган тухумдон стимуляциясини жорий қилиниши бир нафар аёл ҳисобига бюджет маблағларини 5 844 100 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляцияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги 283-сон хат юборилган.
катта ёшдаги аёлларда пешоб гонадотропинларини тухумдон стимуляциясида қўллаш ооцитларни уруғлантирилишининг 3-кунида «Морула» босқичи 17,1%, А синфининг эмбрионга мос бластомерлар ўртача сонини 6,9±1,9 гача оширди, эмбрионларни бачадон бўшлиғига ўтказиш 87,5% га ошириш имконини яратди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляциясини такомиллаштириш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахридаги «Центр здоровья женщин Laylon» ва «Doctor DI» иҳтисослаштирилган клиникаларида қўлланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 08-41744-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  катта ёшдаги аёлларда фаоллаштирувчи циклида ооцитлар уруғлантирилишининг 3-кунида «Морула» босқичидаги эмбрионлар сонини 17,1%га оширди; А синфининг эмбрионга мос бластомерлар ўртача сонини 6,9±1,9 гача кўпайтирди; эмбрионларни бачадон бўшлиғига ўтказишни 87,5% га ортишига олиб келди; биокимёвий хомиладорликни 24-32,1% гача, туғуруқни 10,6-12,5% гача ошириш имконини берди; аёлларга она бўлиш бахтни берди; аёлларни хаёт сифати кўрсаткичини оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: катта ёшдаги аёл 1 цикл учун сарф харажатларни 5 844 100 сумга камайтирди. Хулоса: катта репродуктив ёшдаги аёлларда тавсия этилаётган тухумдон стимуляциясини жорий қилиниши бир нафар аёл ҳисобига бюджет маблағларини 5 844 100 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляцияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги 283-сон хат юборилган.
катта репродуктив ёшдаги аёллар анамнезида репродуктив тизим аъзоларида жарроҳлик аралашувлар, тухумдонлар етишмовчилиги, кломифен резистентлиги бўлган аёлларда ЭКУ самарадорлиги камайишига олиб келади, шу сабабли шу сабали жаррохлик амалиётидан аввал тухумдон стимуляцияси ўтказиб ооцитлар ажратиб олиш ва уларни криоконсервациялаш мақсадга мувофиқ. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляциясини такомиллаштириш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахридаги «Центр здоровья женщин Laylon» ва «Doctor DI» иҳтисослаштирилган клиникаларида қўлланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 08-41744-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: катта репродуктив ёшдаги аёлларда ЭКУ/ЭКУ+ICSI протоколларида салбий натижа хавфи (OR) >40 ёш аёлларда OR=5,9, юқори даражадаги ФСГ ≥4,5 ХБ/л (2 д.м.ц) - OR=5,25, тухумдон функцияси етишмовчилиги бўлганида OR=4,7, анамнездаги бир томонлама тубэктомия бўлса - OR=2,6 (р<0,05), икки томонлама тубэктомияда - OR=8,18 гача ошади; 40 ёшгача бўлган аёлларда ҳомиладорлик бўлиш эҳтимоли 93,1% бўлса, 40 ёшдан ошганларда 69,3% пасаяди; олинган натижалар аёлларни ЭКУ/ICSIга танлашда юқоридагиларни хисобга олиш зарурлигини билдиради; катта ёшдаги аёлларда тухумдонда жаррохлик амалиётига эхтиёж бўлса, аввал тухумдон стимуляциясини ўтказиб ооцитларни ажратиб олиш ва криоконсервациялар зарур. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: катта ёшдаги аёлларни ЭКУ/ICSIга танлашда ҳавф омилларини хисобга олиш ортиқча сарф харажатларни камайтиради ва аёлларга тўғри хулоса чиқариш имконини оширади. Хулоса: катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляциясини қилишдан олдин ҳавф омилларини хисобга олган холда ўтказилишини талаб қилади. Репродуктив аъзоларда, айниқса тухумдонларда, жаррохлик амалиёти ўтказиш зарурати бўлган аёлларда, аввал стимуляция ўтказиб ооцитлар ажратиб олиш ва криоконсервациялаш, сўнг жарроҳлик амалиёти ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бунда ооцитлар сони ва сифати юқори бўлади ва аёлларда хомиладорлик бўлиш бахти ошади, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляцияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги 283-сон хат юборилган.
катта репродуктив ёшдаги аёлларда ЭКУ/ЭКУ+ICSI баённомасининг самарадорлигини баҳолаш учун 7 параметрдан иборат балл шкаласи натижаларни башоратлашда текшириш учун алгоритм ва IVF/IVF+ICSI баённомаси самарадорлигини баҳолаш жадвали ортиқча сарф харажатлани камайтиради, репродуктологга тўғри йўл танлашни, ҳамда аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляциясини такомиллаштириш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  Тошкент шахридаги «Центр здоровья женщин Laylon» ва «Doctor DI» иҳтисослаштирилган клиникаларида қўлланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 08-41744-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: катта репродуктив ёшдаги аёлларда ЭКУ/ICSI муолажаларини ўтказишдан аввал уларнинг бўлажак самарадорлигини балл тизимда клиник-анамнестик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда хисоблаш мақсадга мувофиқ; 0-3 балгача ооцитлар дотацияси қилиш тавсия этилади; 4-5 – антагонист+сийдик гонадотропинлари билан цикл ўтказиш; 6 ва ундан юқори – антагонист+ рекомбинант ёки сийдик гонадотропирлари билан цикл ўтказиш тавсия этилади; баллар кўринишидаги жадвал хомиладорликни башоратлаш имкони тўғри таҳлил қилишга ва самарали йўл танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: катта репродуктив ёшдаги аёлларда ЭКУ/ЭКУ+ICSI баённомасининг самарадорлигини баҳолаш учун 7 параметрдан иборат балл шкаласи натижаларни башоратлашда текшириш алгоритми тўғри танлаш, сарф харажатларни камайтириш, 0-3 балл олган аёлларга тухумдон стимуляциядан воз кечиш ва оналик баҳтини бошқа йўлларини танлаш имконини беради. Хулоса: катта репродуктив ёшдаги аёлларда ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляциясини қилишдан олдин таклиф қилинган алгоритм асосида самарадорликни баҳолаш репродуктологга тўғри йўл танлаш ва тавсиялар бериш, сарф харажатларни камайтириш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Катта репродуктив ёшдаги аёлларнинг ЭКУ/ICSI жараёнидаги тухумдон стимуляцияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги 283-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish