Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Феруз Ғиёсовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет фонида кечувчи ишемик инсультнинг эрта реабилитация хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib.1543
Илмий раҳбар: Пўлатов Садриддин Сайфуллаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSс.04/30.04.2022.Tib.93.02  
Расмий оппонентлар: Ўринов Мусо Болтаевич - тиббиёт фанлари доктори, доцент (Бухоро давлат тиббиёт институти); Толибов Дилшод Сирожович - тиббиёт фанлари  доктори, доцент (Тошкент тиббиёт академияси).
Етакчи ташкилот: Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт университети
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет фонида ривожланган ишемик инсультнинг
ўткир давридаги ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, эрта реабилитация тадбирларини шакллантириш, самарадорлигини баҳолаш, вертикализация алгоритмини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемик инсультнинг қандли диабет фонида кечишида клиник–неврологик, лаборатор-инструментал ва нейровизуализация текширув натижалари асосида эрта реабилитация тадбирларини бошлаш мезонлари аниқланган;
ишемик инсультнинг қандли диабет фонида кечишида беморларда вертикализацияни ўтказиш мезон ва тартиблари ишлаб чиқилган ва шу асосда  вертикализация айланма столларидан эрта реабилитация жараёнида фойдаланиш такомиллаштирилган;
қандли диабет билан кечадиган ишемик инсультда беморларда эрта реабилитация жараёнини комплекс тартибда ўтказишда қўлланиши мумкин бўлган муолажалар турлари   аниқланган;
ишемик инсульт билан оғриган қандли диабети бор беморларда ўтказилган комплекс эрта реабилитация муолажалари натижаларининг самарадорлиги ва ишончлилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 16 мартдаги 23-Z/005-сон хулосасига кўра:
ишемик инсультнинг қандли диабет фонида кечишида клиник–неврологик, лаборатор-инструментал ва нейровизуализация текширув натижалари  эрта реабилитация жараёнини  амалга оширишда ва керакли шошилинч тиббий ёрдам кўрсата оладиган муассасаларга юборилган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:   Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 13.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 19.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси   26.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Шофиркон тиббиёт бирлашмаси 03.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Пешку туман тиббиёт бирлашмаси 14.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси 22.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритм ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, қандли диабет фонида ривожланган ишемик инсультни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик инсульт қандли диабет билан кечишида эрта муддатларда бошлаш ҳисобидан даволаниш кунлари қисқариши натижасида дори дармон ва даволаниш кунлари қисқариши натижасида  ортиқча сарф харажатлар билан    иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:   Ишемик инсульт билан   бир кунлик даволаниш стационар ҳаражатлари дори дармонлардан ташқари 105421.80 сўмни ташкил этади.  Ҳар  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини суткасига 105421.80  иқтисод қилиш имконини берган.
ишемик инсультнинг қандли диабет фонида кечишида беморларда вертикализацияни ўтказиш мезон ва тартиблари эрта ташхислаш ва даволаш муассасасига шошилинч тартибда максимал равишда соматик фонига зарар етказмасдан олиб боршда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олган ҳолда етказиб берилса, вертикализация айланма столларидан эрта реабилитация жараёнида фойдаланиш инсультдан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 13.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 19.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси   26.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Шофиркон тиббиёт бирлашмаси 03.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Пешку туман тиббиёт бирлашмаси 14.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси 22.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қандли диабет фонида юзага келган ишемик инсульт ўтказган  беморларда ҳаракат, сезги, нутқ ва психоэмоционал бузилишлар қандли диабетсиз юзага келган ишемик инсультга нисбатан кучлироқ намоён бўлиши қондаги қанд, мочевина ва креатинин миқдорининг юқорилиги сабаб ушбу беморларда макро- ва микроангопатия (100 фоиз), диабетик ретинопатия (40 фоиз), II-III даражали полиневропатия (85-15 фоиз), нефропатия (45 фоиз) каби асоратлар кузатилади ва ишемик инсультнинг кечишини янада оғирлаштириш  ўрганилиб асоратларни олдини олишга эришилган; босқичма-босқич вертикализация қилишда таклиф этилган алгоритм ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш  даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ишемик инсульт билан даволанган беморларда тадқиқот давомидаги ўртача даволаниш кунлари билан таққосланганда ўртача даволаниш кунлари назорат гуруҳи камайишини, 1,7 кунга  қисқаришини кузатиш мумкин. Ҳисоблаш натижаслари ишемик инсульт билан қандли диабет кузатилмаган ҳолда бир кунлик даволаниш 105421.80 сўм, дори дармонлар учун 250983.51 сўм ва жами 356405,31сўмни ташкил этади.   Шифохонада бўлиш даврининг   қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Ишемик инсульт билан даволанган беморларда тадқиқот давомидаги ўртача даволаниш кунлари билан таққосланганда ўртача даволаниш кунлари камайиши,   1 нафар бемор учун 1 кунлик ҳисобда даволаниш кунлари ва дори дармонлар ҳисобига бюджет маблағларини   356405,31 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
қандли диабет билан кечадиган ишемик инсультда беморларда эрта реабилитация жараёнини комплекс тартибда ўтказишда қўлланиши мумкин бўлган муолажалар турлари белгилаб изоҳлаб берилган хавф омилини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштирадива ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 13.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 19.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси   26.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Шофиркон тиббиёт бирлашмаси 03.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Пешку туман тиббиёт бирлашмаси 14.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси 22.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:        Ишемик инсульт қандли диабет фонида кечаётган беморларда эрта реабилитация тадбирлари қарши кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда, комплекс тартибда тавсия этилади.  Эрта реабилитация  тартиб билан ва босқичма босқич амалга ошириш ҳар иккала гуруҳда соғломлаштириш даражасининг ошиши ва асоратларнинг камайишига сабаб бўлади.    Қандли диабет фонида кечувчи ишемик инсультларда юрак қон томир тизими фаолияти бузилишлари назорат гуруҳига нисбатан кўп учраши ва давомли бўлиши  актив пассив ва актив вертикализация жараёнлари, эрта реабилитация тадбирларини 3-4 кунга кечикишига ва баъзи услублардан фойданмасликка сабаб бўлади.   Янги дастур ёрдамида ортостатик етишмовчиликлар, диабетик полинейропатия ва диабетик нефропатиянинг турли даражаларда намоён бўлиши каби асоратлар таъсирини эрта реабилитация жараёнларини узоқроқ давом этиши таъсири назоратга олишга ёрдам бериб ва самардорлиги ошишига сабаб бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Маълумки қандли диабет ишемик инсультнинг кечишини оғирлаштириш билан биргаликда инсулинотерапия ва бошқа қўшимча дори дармонлар учун 35836,35 cўм маблағ талаб этиб, қандли диабет фонида ишемик инсульт кузатилаганда бир кунлик ўтача даволаниш 35836,35 + 356405,3=392241,65 сўмни ташкил қилди. 2)  Қандли диабет фонида ривожоанган ишемик инсультларда даволаниш кунлари 1,4  кунга қисқартирилиши ва  дори-дармон кам талаб этилиши ҳисобига бюджет маблағларини 1 сутка учун 392241,65  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Ишемик инсультнинг қандли диабет билан кечишида бемордарда эрта реабилитация ва вертикализация амалиётини қўллаш эрта муддатларда   қўллаш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 1 сутка учун 392241,65  иқтисод қилиш имконини берган.
ишемик инсульт билан оғриган қандли диабети бор беморларда ўтказилган комплекс эрта реабилитация муолажалари натижаларининг самарадорлиги оширади соғломлаштириш жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 13.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 19.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси   26.05.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Шофиркон тиббиёт бирлашмаси 03.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Пешку туман тиббиёт бирлашмаси 14.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси 22.06.2022 йилдаги амалиётга жорий этиш далолатномаси асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қандли диабет фонида кечган ишемик инсультнинг ўткир даврида бошланган комплекс эрта реабилитация (вертикализация, психологик реабилитация, физиотерапия, даволовчи машқлар)  ҳаёт сифатини Бартель шкаласи бўйича 1,13 марта, NIHSS шкаласи бўйича 1,17 марта яхшиланишига, Тейлор шкаласи бўйича хавотирланиш даражасини 2,6 марта камайишига, даволаниш кунларини эса 1,4 кунга қисқартиришга олиб  келиб,  даволаш  самарадорлиги ошириши ўрганилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Ишемик инсультнинг ўткир даврида бошланган комплекс эрта реабилитация тадбирлари ҳар бир беморда суткасига 356405,31 сўмга иқтисод қилиш имконини бериб, даволаниш кунларини 1,7 кунга қисқартириши     хисобига сарф харажатларни 19.7% каматириш имконини берган; 2) Ишемик инсульт билан оғриган қандли диабети бор беморларда ўтказилган комплекс эрта реабилитация натижасида даволаниш кунлари ўртача 1,4 кунга камайиб суткаси  392241,65  сўмни иқтисод қилиш ва бюджет маблағлари ҳисобидан сарафланадига харажатларни 16,1% камайтириш имконини берган. Хулоса: Қандли диабет билан кечувчи ишемик инсультларда   юқорида келтирилган комплекс эрта реабилитация усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 549 138,31 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Рўзиев Феруз Ғиёсовичнинг “Қандли диабет фонида кечувчи ишемик инсультнинг эрта реабилитация хусусиятлари” мавзусидаги диссертацион тадқиқотидаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича  Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат  тиббиёт институтининг 2022 йил 18 мартги 03/1181-сонли хати юборилган. Илмий янгиликларининг амалиётга жорий этиш натижасида, 2022 йил давомида 766 нафар бемор ҳисобида давлат бюджетидан  469, 45 млн  сўм маблағ иқтисод қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish