Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳошимхонов Мўминнинг педагогика фанлари доктори (DSc)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий-педагогик фикрлар негизида талабаларнинг маънавий-ахлоқий камолотини таъминлаш тизимини такомиллаштириш (Бобораҳим Машраб асарлари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped435.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи,  ИК рақами: Жиззах  давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли бир марталик Илмий Кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва илмий унвони: [Тўрақулов Холбўта Абилович], педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар:
Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Ярматов Раҳим Баҳрамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Тайлонова Шоҳида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий – педагогик фикрлар негизида талабаларнинг маънавий – ахлоқий камолотини таъминлаш тизимини такомиллаштириш контекстида Бобораҳим Машрабнинг умуминсоний ва инсонпарварлик ғоялари моҳиятини ёритиш, шунингдек, жаҳон педагогик тафаккури ривожидаги моҳиятини кенг жараёнда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVII – XVIII асрлар Марказий Осиёда яшаб ижод этган, педагог алломалар, кўплаб дарслик сабоқлар яратган каттақўрғонлик Сўфи Оллоёр, чимёнлик Хожамназар Ғойибназар ўғли Ҳувайдо, наманганлик Бобораҳим Машраб ва бошқа мутасаввиф мураббийларнинг асарларида маънавий мерос, умуминсоний қадрият, гуманистик ғоялар, ахлоқий – таълимий қоидалар, ибрат ва одоб контексидаги фикрлар аниқланган;  
Машраб ижодининг маҳсули бўлган асарлари, “Ижтимоий – педагогик фикрлар негизида талабаларнинг маънавий – ахлоқий камолотини таъминлаш тизимини такомиллаштириш”,  унинг педагогик мероси, мутафаккирнинг шеъриятидаги дидактик ғоялар,  шоирнинг тасаввуфий, бадиий, педагогик қарашлари акс этган “Мабдаи нур”, “Кимё”, “Қиссаи Вайс ул-Қараний” каби асарларидаги таълимий, ахлоқий қарашлар исботланган;
Машрабнинг педагогик қарашларини шаклланишига таъсир кўрсатган улуғ мутасаввифлар Иброҳим Адҳам, Боязид ал-Бистомий,  Мансур Ҳаллож,  Жалолиддин Румий, Шайх Шиблий, Робиа Адавия, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳидоятулло Офоқхожа, Алишер Навоий, Сўфи Оллоёр каби алломаларнинг унинг ижодига ижобий таъсир кўрсатганлиги далилланган;
Машраб асарларидаги турли педагогик жанрларнинг мактабларда ўрганилиши, шунингдек, хорижий мамлакатларда унинг ижодига бўлган эътибор ва қизиқишларнинг ортиши, хусусан, Европанинг кўплаб мамлакатларига, ҳатто Америка қитъасигача етиб бориши, ўзбек шеърияти билан бошқа халқларни таништириши каби омиллар ўз исботини топган;
Машраб меросидаги педагогик фазилатлар, ахлоқ ва комил инсон муаммоси ҳақидаги ғоялар, маърифий фикрлар, тарбиявий, миллий-маънавий аҳамияти, умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан педагог мутафаккир ижодининг жанр хусусиятларини ўрганиш методикаси кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бобораҳим Машраб асарларидаги таълимий, ахлоқий қарашлар Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маданиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари” мавзусида 2021 йилда бажарилган 07-рақамли грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022 йил 1 апрелдаги 8-сон далолатномаси). Натижада, Бобораҳим Машраб тасаввуфий қарашларининг аҳолининг маънавий маданияти ва фуқаролик масъулиятини ошириш борасидаги эмпирик тадқиқотларни олиб боришдаги амалий ишларда таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида диссертациядаги ғоялар муҳим манба бўлиб хизмат қилди.
XVII-XVIII асрлар Марказий Осиёда яшаб ижод этган педагог алломалар Сўфи Оллоёр, Хожамназар Ҳувайдо, Бобораҳим Машраб асарларидаги  ахлоқий-таълимий, ибрат ва одоб контекстидаги фикрлардан  Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусида 2020 йилда бажарилган 68-11/78-рақамли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар  ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022 йил 10 июндаги 11-сонли далолатномаси). Натижада, Бобораҳим Машраб тасаввуфий қарашларининг миллий маънавиятимиз тарғиботи чора-тадбирларида, таълим тизимида талабаларнинг маънавий маданияти ва ижтимоий масъулиятини ошириш борасидаги амалий ишларда таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида муҳим манба бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистонда  амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар, таълим ислоҳотлари орқали учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, уни мазмун – моҳиятини жамиятимиз аъзоларига сингдиришга оид илмий – амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат  марказининг 2021- 2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган. “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга оширилган чора – тадбирлар “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида ўтказилган маънавият соатларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Асос: Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлимининг 2022 йил 24 майдаги маълумотномаси) Натижада, диссертацияда Бобораҳим Машраб педагогик қарашларида илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, Ватан ва халққа садоқат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.
мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг ҳаётдаги ўрни ва ролини янада оширишга доир истиқболларини ўрганиш масаласига эътиборни кучайтириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг  2022 йил 06 июлдаги  далолатномаси.) Ёшлар ишлари агентлиги жиноятчиликка қарши курашиш ва хуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этишда, тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида махсус йил дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда Бобораҳим Машраб педагогик қарашлари тадқиқотидан  мунозара маданиятини такомиллаштириш мақсадида ўқув  - семинар, тарғибот тадбирларида материал  (қўлланма) сифатида фойдаланилмоқда. Натижада, ёшларда ижтимоий – сиёсий жараёнларни англаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг моҳияти, таъсирчанлиги, амалий аҳамиятини олиб боришда қўлланилди.  
Мумтоз  адабиётимизнинг йирик вакили бўлган, оташин шеърияти билан нафақат Марказий Осиё, балки Шарқ мамлакатларида машҳур бўлган Бобораҳим Машраб ижодини ёш ижодкорларга яқинлаштириш мақсадида Мўмин Ҳошимхоновнинг “Ижтимоий-педагогик фикрлар негизида талабаларнинг маънавий-ахлоқий камолотини таъминлаш тизимини такомиллаштириш” (Бобораҳим Машраб асарлари мисолида) номли диссертациясида асосланган илмий янгиликлардан ижодий ҳамкорлик ишларида фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2023 йил 3 мартдаги №01-03/347 сонли далолатномаси). Натижада, докторлик диссертациясида ишлаб чиқилган, асосланган илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги  “Онажоним шеърият”  тўгарагида фойдаланилди. Бобораҳим Машраб ижодининг ўзига хос педагогик хусусиятлари, уларнинг фалсафий, ижтимоий ва ахлоқий қарашларини янгича назарий-услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда таҳлил этишда М.Ҳошимхоновнинг илмий иши қўлланилди.
Исломшунослик муаммоларини бирламчи манбалар ва аждодларимиз диний – маърифий меросини тизимли таҳлил қилиш асосида ёш авлодни, соғлом эътиқодни шакллантириш каби мавзулардаги амалий тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон мусулмонлари идораси  2023 йил 13  март 744-сонли далолатномаси). Диссертацияда олинган қуйидаги илмий хулоса натижалари амалий грант йўналиши учун хизмат қилган. Илмий лойиҳани бажаришда  Бобораҳим Машраб ҳақидаги тасаввуфий тушунчалар, Қуръони карим, ҳадиси шарифларга оид мақолаларни ёзишда ҳамда маънавий – маърифий тафаккурида тутган ўрнига доир маълумотлар Ўрта Осиёлик алломалар ижодида қўлланилган атамалар қомусига киритилган. Қомус материаллари мовароуннаҳрлик олимлар илмий асарларида келтирилган атамалар билан бойитилган. Натижада, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва бошқа олий таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йили давомида Машраб ижодига бағишланган илмий мақола ва рисолалардан талабаларга зарур билим, малака ва кўникмалар, педагогика тарихи бўйича мутахассислик хусусиятларини шакллантириш ҳамда диний – маънавий таълим мазмунини такомиллаштириш учун фойдаланилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish