Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярашова Насиба Жумаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар адабиёти тилининг лингвокогнитив, лингвопсихологик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Fil375.
Илмий маслаҳатчи: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилафруз Махамадалиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар адабиёти тилининг лингвокогнитив, лингвопсихологик хусусиятлари ҳамда болалар адабиёти вакилларининг ўзбек тили лисоний имкониятидан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида болалар адабиёти тили масаласига доир лингвокогнитив, лингвопсихологик жиҳатларни асослаш, қўлланиш кўлами нисбатига эътибор берилганлик даражаси илгари сурилган фонологик системалар орқали бола томонидан уни эгаллашнинг тўрт қонуни, бола нутқи такомилида оила, қариндош-уруғ каби ички ва маҳалла, мактабгача таълим муассасаси, мактаб каби ташқи ижтимоий кучларнинг биринчи ўринда туриши, болалар адабиёти тили юзасидан корпус тузиш каби жиҳатлари очиб берилган;
болалар адабиёти тилининг лингвопсихологик жиҳатларини ёритиш орқали она тилини ўзлаштиришнинг турли босқичларида бола томонидан ишлатиладиган тил бирликларининг бола ички оламида, руҳиятида юз берадиган кечинмалар турфа хиллиги ҳамда фонетик, лексик, грамматик қонуниятларга кўра юзага чиқиши исботланган;
болалар адабиёти тилида қўлланилган лексик бирликлар, новербал воситаларнинг лексик қатламга таъсири, изоҳли луғатда лексик таркибнинг функсионал-семантик, когнитив-дискурсив тавсифини такомиллаштириш вазифалари, мақол ва фраземаларнинг болаларга хос матнларда қўлланиш даражаси аниқланган;
новербал воситаларнинг луғати ишлаб чиқилиб, тилни кўрсатиш, бурунни кўрсатиш, яноқларни шишириш, башарани бузиш сингари новербал воситалар, унинг ишораси ифода этаётган мазмуни ҳамда болалар адабиёти матнларидан олинган новербал воситаларнинг ишлатилиш имконияти, соматик хусусиятлари, ишлатилишига кўра далилланган;
болалар адабиёти тилида оламни идрок этиш ва англаш жараёнини ифодаловчи лингвокогнитив ҳамда тил қобилияти, образли тафаккур, нутқ ривожланиш даврийлигини акс эттирувчи лингвопсихологик хусусиятларни ёритишда болалар руҳиятининг тафаккур тарзига, лингвокреатив салоҳиятга алоқадор воқеланишига кўра таъсири исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар адабиёти тилининг лингвокогнитив, лингвопсихологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болалар адабиёти тилининг лингвопсихологик жиҳатларини ёритиш орқали она тилини ўзлаштиришнинг турли босқичларида бола томонидан ишлатиладиган тил бирликларининг бола ички оламида, руҳиятида юз берадиган кечинмалар турфа хиллиги ҳамда фонетик, лексик, грамматик қонуниятларга кўра юзага чиқиши каби масалалари 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 15-сентябрдаги 17.01/221-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш лойиҳа доирасида инсониятнинг бадиий тафаккури маҳсули бўлган халқ педагогикаси, ўзбек болалар фолклорини ўргатишда когнитив билимлардан фойдаланиш ўқувчиларнинг ижодий компетентлигини оширувчи восита эканлигини аниқлаш имконини берган;
болалар адабиёти асарларида қўлланилган турли тил воситалари орқали қаҳрамонлар нутқининг болалар ва катталарга хос жиҳатлари индивидуаллаштирилган, бола шахсидаги физиологик, психологик ва хулқ-атворга хос руҳий ҳолатларни очиб бериш каби фикрлар асосидаги масалалари 2012–2016-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 15-сентябрдаги 17.01/222-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши болалар адабиёти асарларида қўлланилган турли тил воситалари орқали қаҳрамонлар нутқини индивидуаллаштириш, тўлақонли характерлар яратиш, бола шахси руҳий ҳолатини очиш, ёзувчи ғоявий мақсадини ифодалаш, давр манзарасини ёрқин, болаларни жонли тасвирлаш, асарнинг миллий менталитетини таъминлаш имконини берган;
болалар адабиёти тилида қўлланилган лексик бирликлар, новербал воситаларнинг лексик қатламга таъсири, изоҳли луғатда лексик таркибнинг функсионал-семантик, когнитив-дискурсив тавсифини такомиллаштириш вазифалари, мақол ва фраземаларнинг болаларга хос матнларда қўлланиш даражасини аниқлаш каби масалалари                           2017–2020-йилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 20-октябрдаги 384/1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш болалар адабиёти асарларида ҳар бир лексик бирликнинг қандай ўрин эгаллашини аниқлашга олиб келган;
болалар адабиёти тилида оламни идрок этиш ва англаш жараёнини ифодаловчи лингвокогнитив ҳамда тил қобилияти, образли тафаккур, нутқ ривожланиш даврийлигини акс эттирувчи лингвопсихологик хусусиятларни ёритишда болалар руҳиятининг тафаккур тарзига, лингвокреатив салоҳиятга алоқадор воқеланишига доир тадқиқот ва натижаларидан “Матн лингвистикаси” дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғига асосан                       233-0431 рақамли рухсатнома). Натижада дарсликда матннинг когнитив-дискурсив имкониятларини очиб беришга, матннинг психолингвистик хусусиятларини аниқлаш мақсадида типологик жиҳатдан таснифлашга эришилган;
мактабгача ёшдаги ва умумий ўрта таълим ўқувчиларининг оғзаки нутқини ривожлантириш, такомиллаштириш, фикрни эркин ва равон ифодалашга ўргатиш мақсадида “Тасвирий ифодаларнинг изоҳли-расмли луғати” (УЎК: 81ъ374.3 КБК: 81.2-4. 74.102 Я71 ИСБН 978-9943-9181-7-7) яратилиб, тасвирий ифода структурасини ташкил этувчи сўзларнинг болалар нутқида ноодатий қўлланишлари болалар адабиёти тили мисолида аниқланган ҳамда бола когнитив билим даражасини янада бойитиш мақсадида изоҳ ва расмлари келтирилган;
болалар адабиёти тилида, боланинг спонтан нутқида қўлланилган инновацион лексемаларнинг ишлатилишига кўра таснифини бериш мақсадида “Болалар нутқий инновацияларининг изоҳли луғати” (УЎК: 81'271.1(038) КБК: 81.2-5в6. 74.102 Я71 ИСБН 978-9943-9181-8-4) яратилиб, болалар нутқида кузатиладиган ғайриоддий лексемаларнинг базаси ҳамда ўзбек онтолингвистика соҳаси учун лингвистик таъминот шакллантирилган;
ўзбек тилшунослигида болалар адабиёти тили масаласига доир лингвокогнитив, лингвопсихологик жиҳатларни асослаш, қўлланиш кўлами нисбатига эътибор берилганлик даражаси илгари сурилган фонологик системалар орқали бола томонидан уни эгаллашнинг тўрт қонуни, бола нутқи такомилида оила, қариндош-уруғ каби ички ва маҳалла, мактабгача таълим муассасаси, мактаб каби ташқи ижтимоий кучларнинг биринчи ўринда туриши, болалар адабиёти тили юзасидан корпус тузиш каби жиҳатларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 18-майдаги 01-02/79-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish