Sayt test rejimida ishlamoqda

Гадаев Ойбек Яхшибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.    Умумий маълумотлар.
 “Ўзбек тилида топонегизлар шаклланишининг лингвистик хусусиятлари (Иштихон ва Паяриқ туманлари топонимлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1923.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор; Қиличов Байрамали, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти Иштихон ва Паяриқ туманлари ҳудудига мансуб топообектларнинг инсоният тарихи давомида қарор топган топонимик негизлар шаклланишига оид характерли хусусиятларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топонимларнинг таркиби, тузилиши ва шакланиши топонегиз орқали ойдинлашиши сабабли топонегиз термини талқини Иштихон ва Паяриқ туманларидаги Буйра+чи,  Киндик+ли – ясама,  Ўроқ+ли – ясама,  Бодомча+ли  – ясама,  Жар+лик –ясама, Кўл – туб, Марказ – туб, Чим–туб, Жар – туб, Қози–туб сингари жой номларининг ясама ва туб жиҳатлари очиб берилган;
    топонегизнинг топоним бўйича тўлиқ маълумот беришини инобатга олиб, топонегизнинг морфемик таркиби аниқланган, уларнинг ясалиш хусусиятларидаги от, сифат, сон, феъл сўз туркумларидан ўсиб чиққанлиги от+ от+ от: Илонизиёʻл, сон+от: Учкунчак, от+феъл: Кампирўлди, сон+от+-ли: Қирққозонли кабилар орқали асосланган;
Иштихон ва Паяриқ туманларидаги топонегизлар шаклланишининг лингвистик ва экстралингвистик омилларини аниқлаш орқали бир неча минг йиллик турмуш тарзи билан алоқадор Буйрачи, Жувозхона, Балиқчи кабилар, халқ тарихи Қўнгʻирот, Найманча,  Қатагʻон, Чўмичли, Челак, Уймовут кабилар, табиатга муносабати   Оқтогʻ, Тешиктогʻ, Калтақир, Чинортепа, Авлиётепа, Ёʻгʻонтепа, Дарвозагаза кабилар орқали далилланган;
Иштихон ва Паяриқ туманларидаги топонимларнинг ўзагини, ядросини ташкил этувчи топонегизларни фонетик омиллар Сугʻот, Чўраш, Аючи, Молгузар кабилар, лексик омиллар Расулкамар, Қўлота, Пайшанбиариқ кабилар, лексик-семантик омиллар Эшимоқсоқ, Қўриқ Бодоқ кабилар, грамматик омиллар Чандир, Эгарчи, Раимтепа, Ойтамгʻали кабилар билан этимологик мукаммаллиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти Иштихон ва Паяриқ туманлари ҳудудидаги топонегизлар шаклланишининг лингвистик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
Самарқанд вилояти Иштихон ва Паяриқ туманлари ҳудудидаги маданий мерос обектлари жойлашган топонимик обектлар маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2023-йил 20-январдаги  01-02/45-сон маълумотномаси).  Натижада халқ тили ва  маданиятининг нодир мероси бўлган, ўтмишимизнинг маънавий кўҳна мероси, маданий ёдгорлиги бўлган топонимик обектлар бўйича маълумотларни тўлдиришга хизмат қилган;
Иштихон ва Паяриқ туманлари ҳудуди топонимларнинг лисоний тадқиқи бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Имом Бухорий халқоро илмий тадқиқот марказининг илмий ходимлари томонидан нашр этилган “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси”, “Ўрта асрларда яшаган самарқандлик алломалар” асарларининг мазмунини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023-йил 25-январдаги 02-36-сон маълумотномаси). Натижада талаба-ёшларнинг мамлакатимизнинг қадимий ва замонавий тарихини ўрганиш борасидаги билимлари бойиган;
 топонимикага оид атамаларнинг ифодаланиши, уларнинг  типологик таҳлили ва бу тушунчаларни ўрганиш каби тавсиялардан Эвропа Иттифоқининг Эразмус+ дастури 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА 2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 27-февралдаги 433/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг электрон платформасидаги модул ресурсларини тўлдиришга, бойитишга хизмат қилган;
Иштихон ва Паяриқ туманлари ҳудудигаги топонимларга айланадиган сўзлар, иқтисодий ва маданий эҳтиёжлар натижасида топонимлашув ҳодисасининг юзада келишига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси  “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Бир сўз таърифи” ва “Бор гап”  кўрсатувларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий элерадио компаниясининг 2023-йил 19-январвфпш 01-02-02/09-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг  ўзбек халқи  тарихи ва тил тарихи билан чамбарчас богʻлиқ бўлган жиҳатлари бойитилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish